Мавзуга асоснома
Download 13.27 Kb.
|
Мавзуга асоснома(1)
Мавзуга асоснома Дунё мамлакатлари бўйича турли маҳсулот ишлаб чиқариш саноатидан йилига чиқаётган ташламаларнинг саноат корхоналари улуши ҳисобига фоиз кўрсатгичлари таҳлили шуни кўрсатдики: 1.Қурилиш материаллари саноати 34,7 %; 2.Иссиқлик электр станциялари 29,5 %; 3.Автотранспорт 15,8 %; 4.Қора металлургия 12,4 %; 5.Кимё саноати 4,6 %; 6.Рангли металлургия 2,2 %; 7.Нефтни қайта ишлаш 0,5 %; 8.Бошқа тармоқлар 0,35 % ташкил этар экан. Бу эса ўз навбатида корхоналардан чиқаётган ташламаларни ўрганиш, самарали ечимларни топиш, қайта ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш, атмосферани ҳимоя қилиш чора тадбирларини ишлаб чиқишдек долзарб масалаларни қўймоқда. Газ таркибидаги чанг ва захарли газларни тозалаш жараёнида энг арзон ва қулай усул бу ҳўл усулда тозалаш жараёнидир. Ҳўл усулда тозалашнинг асосий афзаллиги 3-5 микрон ўлчамдаги чанг заррачаларини ушлаш қобилиятидир. Тозалаш самарадорлиги 50% дан 99% гачани ташкил қилади. Аэрозоллар 99,9% гача ушланади. Тозаланган ҳаво атмосферага чиқарилиши ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжларига қайтарилиши мумкин. Шу билан бир қаторда бу усулнинг асосий камчиликлари, катта ҳажмда шлам ҳосил бўлишидир. Яъни катта хажмда сув сарфланишидир. Бу муаммони бартараф қилишнинг бирдан -бир йўли чанг заррачаси билан сув томчилари контактини оширишдир. Шу кунгача яратилган чангли газларни ҳўл усулда тозаловчи аппаратларни таҳлил қилинганда газ таркибидаги чанг миқдорига кўра берилаётган суюқликни томчиларга майдалаш механизми тўғрисида тадқиқот ишлари етарли эмас. Бу ўз навбатида суюқлик сарфини ортишига олиб келади. Суюқлик сарфини камайтиришнинг бирдан бир йўли, яратилаётган аппаратларнинг чанг заррачалари билан суюқлик томчиларини контакт юзаларини ҳосил қилувчи ишчи камералари ва контакт қурилмаларини конструкцияларини такомиллаштиришга эътиборни қаратиш лозим. Биз томонимиздан бу талабларга жавоб берадиган ҳўл усулда чанг тозаловчи аппаратларнинг бир неча конструкциялари яратилиб, тажриба қурилмаларида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Тадқиқот ишларидан асосий мақсад, газ таркибидаги чанг концентрациясига ва дисперс таркибига кўра контакт юзаларини аниқлаш ва унга кўра тозалаш самарадорлигини оширишда, аппаратнинг контакт қурилмаларига берилаётган бирлик сув сарфида сув томчиларини контакт юзаларини оширишдир. Бундай имкониятига эга бўлган “Сетка барабанли” аппарат яратилиб тажрибавий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Download 13.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling