Тери коллагенини усуллик ошловчилар билан модификациялаш мавзусига асоснома


Download 11.75 Kb.
Sana09.04.2023
Hajmi11.75 Kb.
#1344290
Bog'liq
Тери коллогенини усуллик ошловчилар билан модификациялаш


Тери коллагенини усуллик ошловчилар билан модификациялаш мавзусига
АСОСНОМА
Ҳозирда дунё бўйича хром бирикмалари билан терини ошлаш кенг тарқалган бўлиб экология ва атроф-мухитга салбий таъсир катта бўлмоқда. Шу туфайли кўпгина давлатларда терини хром бирикмалари билан ошлаш тақиқланган. Хусусан Хитой ва Германияни давлатларини мисол қилишимиз мумкин. Хромли бирикмалар оқава ва грунт сувларига тушиши аҳолини ва табиатни захарлайди ва экологик ҳалокатга олиб келиши мумкин. Шу заҳарли бирикмаларни Ўзбекистон ҳозирда импортга қиммат нархларда ошловчи моддалар сифатида четдан сотиб олмоқда. Шунинг учун антибактериал полиэлектролитлик, сирт фаоллик, ошлаш хусусиятларини намоён қилувчи, таркибида азот, кислород сақлаган гетерофункционал органик бирикмалар синтез қилиш технологиясини яратиш долзабр аҳамият касб этади.
Бу технология хом терига ишлов бериш жараёнларида терини табиий бирикмалар билан гетерофункционал органик бирикмаларни ошлаш кимёвий технологияси ишлаб чиқилади. Тайёрланган чарм ва мўйна физик-кимёвий таъсирларга чидамли бўлади. Бу чармдан тайёрланган буюмлар гигиеник хоссалари кучаяди. Оқава сувлар ифлосланиши ва зарарланишининг олди олинади. Биз томонимиздан таклиф қилинаётган инновацион технология атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмайди. Арзон чарм ва қоракўлчилик мўйна маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эришилади.
Download 11.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling