Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий ўйин тадқиқот тафсилоти.
- Иккинчи раундда.
Мулк ҳуқуқи дастаси
Мулк ҳуқуқи қуйидагиларни ўз ичига олади: Эгалик қилиш, яъни бойликни назорат қилиш ҳуқуқи. Фойдаланиш ҳуқуқи. Бошқариш, яъни бойликдан ким, қандай фойдаланишини таъминлаш масаласини ҳал этиш, ечиш ҳуқуқи. Даромад олиш ҳуқуқи, яъни бойликдан фойдаланишдан келган натижаларга эга бўлиш ҳуқуқи. Тасарруф қилиш, яъни бойликни бегоналаштириш, бошқача айтганда сотиб юбориш, истеъмол қилиш, ўзлаштириш ёки йўқ қилиб юбориш ҳуқуқи. Хавфсизлик, яъни бойликни экспроприация (тортиб олиш) қилишдан, ташқи муҳитдан, четдан етказиладиган зиёнлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқи. Ўз бойлигини мерос қолдириш ҳуқуқи. Бойлик соҳиби бўлишнинг муддатсизлиги ҳуқуқи. Ташқи муҳитга зарар келтирадиган тарзда мулкдан фойдаланиш усулларини таъқиқлаш. Қарзини тўлаш жавобгарлиги, яъни бойликдан қарзни тўлаш учун фойдаланиш имкониятларига эга бўлиш. Бузилган ҳуқуқни тиклаш тартиби ва институтларнинг мавжуд бўлишини таъминлаш. Ана шу хуқуқларни бир бутун ҳолда олиб қарасак, уларни умумий равишда қуйидаги сифатлари: универсаллиги, мулкни фақат унинг эгасига тегишли бўлиши, қўлмақўл ўтиши, ҳуқуқий таъминланганлиги билан бирон бир қарор қабул қилишга таъсир кўрсатади. 2Тарқатиладиган материал Мулк ҳуқуқининг аниқ белгиланган сифатлари: Универсаллиги. Ҳамма товарлар, хизматлар ва ресурслар мулк ҳисобланади. Улардан фойдаланиш, имтиёз ва чеклашларнинг барчаси белгиланган. Мулкнинг фақат мулк эгасига тегишли бўлиши. Мулкка эгалик қилиш ва фойдаланишдаги харажатлар ва олинган фойда, натижа мулк эгасига қарашли бўлади. Улардан бошқаларнинг фойдаланиши, сотиш ёки ижарага бериш орқали амалга ошиши мумкин. Мулкнинг қўлмақўл ўтиши. Мулкчилик ҳуқуқи бир мулк эгасидан бошқасига ўтиши мумкин. Бунда мулкни меросга қолдириш, сотиш, ҳадя қилиш, қарзни тўлаш кабилар орқали мулк қўлданқўлга ўтиши мумкин. Ҳуқуқий таъминланганлиги. Мулкчиликнинг барча ҳуқуқлари қонуний йўл билан ҳимоя қилинган. Бошқа кишилар томонидан санкциясиз бировнинг мулкини эгаллаб олиш, ёки назорат қилиш ман қилинган. Бу материаллардан талабалар тадқиқот ўтказиш жараёнида фойдаланадилар. Амалий ўйин тадқиқот тафсилоти.Ихтиёрий равишда ўйинда иштирок этиш учун 10 нафар талаба доска олдига чиқарилади. Улар айлана шаклида ёнмаён туришлари керак. Айлананинг диаметри 2 метрдан кам бўлмасин. Доскага ўйинда қатнашаётган талабалар исми ёзилади. Ўйин 1 дақиқадан 2 раунд бўлиши тушунтирилади. Талабаларнинг биринчи раундда ердан олган ҳар бир чўпи учун 0,1 балл, иккинчиси эса 0,2 балл берилиши алоҳида таъкидланади. Ўқитувчи айланага скрепка, гугурт чўпи ёки бошқа нарсани (биз гугурт чўпини танладик) сочиб ташлайди. Аввалига талабалар чўпларни иккинчи раундда терамиз, деб ўзаро келишишга ҳаракат қилиши мумкин. Лекин барибир бирор талаба чўпни теришни бошлайди. Унда қолганлар ҳам ёппасига теришга тушадилар, натижада биринчи раунддаёқ чўплар териб бўлинади. Ёрдамчи талаба доскага ҳар бир талабанинг терган чўпи миқдорини ёзиб қўяди. 2. Скотч билан пол 10 та квадрат бўлакка бўлинади. Ҳар бир талабага маълум бир квадрат берилади. Талаба ўз квадрати ёнида турсин. Талабаларга фақат ўз квадратидаги чўпнигина териши мумкинлиги уқтирилади. Қолган шартлар худди биринчидагидек амалга оширилади. Ўқитувчи чўпни ҳамма квадратларга тушадиган қилиб сочади. Агар чўплар лентани устига тушган бўлса, уни квадратларга олиб ташланади. Бунда талабалар шошмай, 2раундда полдан чўпларни теришади. Чунки унга тегишли чўпни ҳеч ким тера олмайди. Раунд тугагач терилган чўплар миқдори ва баллар доскага ёзилади.
Ўқитувчи талабаларни ўйинда қатнашгани учун миннадорчилик билдириб, ҳаммаларини ўтиришга таклиф этади, сўнгра талабаларга савол билан мурожаат қилади: жамиятнинг мақсади чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш. Ўйинимиз бўйича энг кўп фойда олиш учун чўпларни қачон теришни бошлаш керак (яъни ресурсларни самарали жойлаштириш учун)? Иккинчи раундда.Сабаби, иккинчи раундда улар учун (уларнинг қадри) жамият икки баробар юқори ҳақ тўлашга тайёр. Савол: Нима сабабдан ҳамма талабалар биринчи ўйинда, биринчи раунддаёқ ҳамма чўпларни териб бўлишди? Ваҳоланки, иккинчи раундда икки баробар қиммат тўланарди? Бунинг фарқи нимада? Талабалар турлича фикр билдириши мумкин. Биринчи раундда чўплар умумий, ҳеч кимга тегишли эмас, ким биринчи бўлиб кўпроқ теришга улгурса, шунча кўп балл йиғади (пул олади). Олдинроқ ҳаракат қилса кўпроқ йиғиши мумкин. Бошқаларни қанча, қаердан теришини ҳеч ким назорат қилмайди. Иккинчи раундгача нима қоладиноаниқ. Ҳар бир талаба ўз манфаатидан келиб чиқиб, иккинчи раундни кутишдан воз кечади. Чунки бу кутиш туфайли, иккинчи раундда қанча чўп териш мумкин, умуман, қанчаси қолади, ёки қолмайдиноаниқ. Шунинг учун ҳам ҳеч бўлмаганда, бир талаба теришни бошлайди. Уни кўриб, қолганлар ҳам шошапиша чўп теришга киришиб кетади. Иккинчи ўйинда эса талабалар вақтни назорат қилиш имконига эга. Шунинг учун ҳамма иккинчи раундни кутди. Чунки энди улар фақат ўз квадратларига тўғри келган чўпларнигина теришлари мумкин, яъни чўпларга мулк ҳуқуқи белгиланган. Савол: Мулк ҳуқуқининг белгиланиши талабалар хаттиҳаракатига қандай таъсир қилди? Иккинчи ўйиннинг 2 раундида талабалар кутишлари эвазига фойда кўришди. Мулкдан самарали фойдаланилди. Ўйинда юз берган муносабатларга икки хил ёндашиш мумкин: Талабаларни, яъни жамиятни мулкка (чўпга) муносабати; Жамият аъзолари (талабалар)нинг мулк (чўп) юзасидан ўзаро муносабатлари. Чўп (мулк) полдан териб олингач, уни нима қилиш ихтиёрий. Ўйинимизда чўп сотилаяпти. Шунинг учун биринчи ўйинда чўпларни ҳамма учун бир хил олиш имконияти бўлганда, бирибирига қарамай, шошапиша теришга тушишди. Иккинчисида эса аксинча. Демак, бундан қандай хулоса чиқариш мумкин? Ресурслар ҳамма учун тенг, умумий бўлса, улардан фойдаланиш юзасидан ҳеч қандай чеклаш бўлмаса, улардан: 1) самарасиз фойдаланилади; 2) уларни тезда тугатиб, йўқ қилинишигача олиб келиш мумкин; 3) уларни ўзлаштириб, яъни ўзиники қилиб олиш жараёнида турли низолар чиқиши мумкин. Савол: Кишилик жамияти тараққиёти натижасида қандай объектив зарурият келиб чиқди ва бу муаммо қай тарзда ҳал этилди? Албатта, бунда ҳам турлитуман жавоблар бўлади. Ўқитувчи унинг қайси бири ҳақиқатга яқинлигига қараб, баҳо бериши керак. Дастлабки инсонга табиатдаги ҳамма неъматлар бирдай қарашли бўлган. Неъматларни истеъмол қилиши оқибатида очликка маҳкум бўлишдан деҳқончиликни ўрганиш, яъни ишлаб чиқаришни бошлаш билан йўл топган бўлса, табиатда ресурсларни чекланганлиги, уларни палапартиш, самарасиз ишлатишдан мулкчилик муносабатлари келиб чиқиши, мувофиқ равишда мулк ҳуқуқларини белгилаш билан йўл топди. Хусусий мулкчилик ресурслардан энг самарали фойдаланиш имкониятини яратади Шундай қилиб, аввалдан илгари сурган гипотезамиз, биринчи шароитга тўғри келмас экан, лекин иккинчиси учун мос тушар экан. Ўйинни муҳокама қилиш жараёнида тадқиқотни янада чуқурлаштириш учун манфаат нима, унинг мулк билан қандай боғлиқлиги бор? Нима сабабдан манфаат бир томондан объектив, иккинчи томондан субъектив, бир томондан умумий, иккинчи томондан хусусий, деган қўшимча саволлар билан мурожаат қилиш мумкин. Бунда талабаларнинг диққатини эҳтиёжларнинг объективлиги, яъни инсоннинг яшаш учун эҳтиёжларини қондириши зарурлиги, иккинчи томондан, у ҳар бир инсоннинг субъектив эҳтиёжи тарзида намоён бўлиши, эҳтиёжларни қондириш учун неъматлар унга тегишли бўлиши, яъни ўзлаштирилиши лозимлиги ҳақидаги фикрларга диққатни қаратиш керак. Инсон ўз манфаатини ўйловчи шахсиятпараст(эгоист), шунинг учун ҳам хусусий манфаат умумий манфаат билан мос тушавермаслиги, натижада умум манфаатига зид бўлса ҳам, ресурслардан самарасиз фойдаланишга олиб келишини кўрамиз. Реал ҳаётдан қандай мисоллар келтириш мумкин? Ҳозирда ҳеч кимники бўлмаган неъматлар борми? Мисол қилиб, китлар, илонлар, турли ҳайвонлар, сув, ҳаво кабиларни натижада улар туфайли қандай муаммолар вужудга келаётганига қатор мисоллар келтириш мумкин. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, талабалар ўйинда ўзларининг ҳуқуқлари (ўйиндан аввал ўқитувчи томонидан эълон қилинган шартлар бўйича) ўқитувчи томонидан таъминланишини кўзда тутган ҳолда қатнашишган. Мулк ҳуқуқини таъминлашнинг шароитлари, ким томонидан, қандай тарзда амалга оширилиши ҳақидаги тадқиқотни биргаликда давом эттириш мумкин. Талабаларга: Агарда мулк ҳуқуқининг амалга оширилиши давлат томонидан назорат қилинмаса нима бўлади? Мулк ҳуқуқи суиистеъмол қилинсачи, деган саволлар билан мурожаат қилиш мумкин. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling