Иқтисодий фанларни ўқитиш


ўртача харажатлар = умумий харажатлар/ тикилган кўйлак сони


Download 3.37 Mb.
bet88/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

ўртача харажатлар = умумий харажатлар/ тикилган кўйлак сони = 640000/200 = 3200 сўм
Доимий харажатлар умумий харажатларнинг 120 000 : 640 000=0,1875 ёки
18,75% ига тенг;
Ўзгарувчан харажатлар эса 10018,75=81,25% га тенг.
Бу масала ўқувчи, талабаларнинг умумий, ўртача, доимий, ўзгарувчан харажатларнинг мазмунини ўзлаштиришларига ёрдам беради.

  1. Маърузада берилган масала оддий бўлиши, маърузани мураккаблаштирмаслиги, назарий қонунқоидаларни пухта ўзлаштиришларини ҳисоблар, рақамлар орқали мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак.

  2. Ўрганилаётган мавзу, назарий қонунқоидалар кенг кўламда реал фактлар далилларни талаб қилса, бунда расмий маълумотлар асосида тузилган жадвал ёрдамида бажариладиган масала, машқлар қўл келади. Ўқитувчи саволни тушунтириш жараёнида статистик маълумотларни таҳлил қилиб, талабаларни назарий фикрлашга ўргатади. Амалий тавсиялар беради.

Масалан, иқтисодий ўсишни ўрганишда қуйидаги жадвалдан фойдаланиш мумкин.


Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши динамикаси (% да)




ЙИЛЛАР


ЯИМ ўсиши, нисбатан

Аввалги йилга нисбатан

Ўсиш суръати, пункт

1991 йилга нисбатан

Аввалги йилга нисбатан

1991

100

99,5







1995

81,6.

99,1







1996

83

101,7







1997

87,3

105,2







1998

91,1

104,3







1999

95,1

104,4







2000

98,2

103,8







2001

102,7

104,2







2002

106,8

104,0







2003













2004













2005















Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Жадвал маълумотлари асосида Ўзбекистонда ЯИМ 1996 йилга қадар 1991 йилга нисбатан ўсиш суръати пасайиб боргани, фақат 1996 йилга келиб тушкунлик тўхтатилиб, иқтисодий ўсиш бошланишини кўрсатиб, кейинги 1997 йилдан бошлаб барқарор иқтисодий ўсишга эришилганини кўрсатиш мумкин.


Бунда талабаларга қўшимча топшириқ бериш мумкин. Масалан, ўқитувчи жадвал маълумотлари бўйича янги топшириқ, айтайлик, 20032005 йил маълумотлари билан тўлдириш, аввалги йилга нисбатан ўсиш суръатини ҳисоблашни топшириб, ундаги маълумотлар асосида хулоса чиқаришни таклиф қилинади ва талабалар билан биргаликда жадвалнинг қўшимча устунини тўлдириш мумкин. У ҳолда жадвал қуйидаги кўринишда бўлади.


Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши динамикаси (% да).

ЙИЛЛАР


ЯИМ ўсиши, нисбатан

Аввалги йилга нисбатан

Ўсиш суръати, пункт

1991 йилга нисбатан

Аввалги йилга нисбатан

1991

100

99,5







1995

81,6.

99,1

18.4

4,3

1996

83,0

101,7

17

2.6

1997

87,3

105,2

12.7

3.5

1998

91,1

104,3

8,9

09

1999

95,1

104,4

4.9

0.1

2000

98,2

103,8

1.8

0.6

2001

102,7

104,2

2,7

0.4

2002

106,8

104,0

6,8

0,.2

2003

111,3

104,2

11,3

0,2

2004

119,8

107,7

19,8

3,5

2005

128,2

107,0

28,2

0,7

Бунда 1996 йилга қадар Ўзбекистон иқтисодиётининг пасайиб кетишининг қандай сабаблари бўлиши мумкин, деб аудиторияга мурожаат қилиниб, талабалар билан биргаликда унинг сабаблари санаб чиқилади.



  1. Собиқ Иттифоқ таркибида янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши, улар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни узилишига олиб келди.

  2. Жаҳон бозорида пахта толаси нархи тушиб кетди. У ўз навбатида, четга асосан, хом ашё чиқаришга ихтисослашган республикамиз иқтисодиётига катта таъсир қилди.

  3. Бозор иктисодиётига ўтилиши туфайли мамлакатимизда таклифни талабга мослашимиз зарурати пайдо бўлди. Республикамиз иқтисодиёти бундай имкониятга эга эмас эди.

  4. Корхоналар режали иқтисодий шароитдан тамомила фарқланувчи бозор талаби бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиши зарур эди.

  5. Мамлакатимизда бозор инфраструктураси етарлича ривожланмаган эди.

  6. Иқтисодий ўсишни таъминлаш учун молия ресурслари, технология, малакали кадрлар зарур эди.

Мамлакатимизда иқтисодий пасайиш сабабларини ўрганиб, уни бартараф қилишга қаратилган чоратадбирлар туфайли 1996 йилнинг ўрталарига келиб, ишлаб чиқаришдаги тушкунлик тўхтатилди. Кейинги йилларда иқтисодий ўсишга эришиш таъминланди. Бунда:
а) ишлаб чиқаришда таркибий ўзгаришларни амалга оширишга эътибор берилиши; б) мулкни босқичмабосқич давлат тасарруфидан чиқаришни амалга оширилиши;
в) хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантирилиши;
г) бозор инфраструктурасини вужудга келтиришга аҳамият берилиши;
д) четдан инвестицияларни жалб этишига алоҳида эътибор берилиши ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Фанни ўрганишда машқлар ҳам катта аҳамиятга эга. Юклатилган вазифага кўра, уларни:
а) формулани таҳлил қилиш билан боғлиқ;
б) иқтисодий категория, қонунқоидаларни таҳлил қилиш;
в) ахборот, рақамлар, фактларда ифодаланган маълумотларни таҳлил қилишга қаратилган машқларга бўлиш мумкин.
Машқлар схема, графикларга асосланган бўлиши, кенг равишда жадвал маълумотларини таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин. Улар орқали у ёки бу категория, тушунчани ўзлаштириш осон бўлади.
Машқлар тўғри жавобни танлаш ва ана шу танловни асослаб беришда ҳам ифодаланади. У тўғри нотўғри жавобни танлашни изоҳлаш ёки тест ечиш тарзида бўлиши мумкин. Хуллас, назарий дарсларда ўтиладиган мавзуга кўра ўрганиладиган саволларга қараб,
масаламашқлардан фойдаланиш дарсни қизиқарли бўлиши, талабалар диққатини ўрганилаётган савол, масалага қаратишларига ёрдам беради. Маъруза жараёнида талабаларнинг иштирокини таъминлайди.


3§. Амалий дарсларда масала, машқлардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштириш

Амалий машғулотларда ўқувчи, талабаларга индивидуал ёндашишнинг имконияти катта. Уларда у ёки бу турдаги қийинчилик келиб чиқса, ўқитувчининг тушунтириши, айрим назарий қоидаларни аниқлаштириши, йўлйўриқ кўрсатиши орқали тезда ёрдам бериб юбориш мумкин бўлади.


Амалий машғулотларда масала ва машқлардан фойдаланиш методларига уч хил ёндашув мавжуд.
Нисбатан энг идеал варианти бўлиб, амалий машғулотда назарий саволларни муҳокама қилиб бўлгач, масала, машқ ечиб, назарий билимни мустаҳкамлаш ҳисобланади. Бунда ўқув режаси бўйича ажратилган дарс соати имкон беришига қаралади.
Масалан, иш билан бандлик, ишсизлик ва унинг шаклларини муҳокама қилиб, назарий билимни мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги масалани ечиш мумкин.
Мамлакатда ишсизликни табиий меъёри 5 фоиз деб қабул қилинган. Меҳнат ресурслари 12 миллион киши. Фрикцион ишсизлар 0.5 млн. киши, таркибий ишсизлар 0.3 млн. киши, доимий ишсизлар 0.1 млн. киши, яширин ишсизлар 0.6 млн. киши бўлса, ишсизликнинг амалдаги меъёри табиий меъёрдан қандай фарқ қилади? Ҳисобланг, ҳукумат қайси ишсизлик шаклига алоҳида диққат қаратиб, уни камайтириш чоратадбирларини белгилаши керак?
Жавоб:

Ҳақиқатда жами ишсизлар 0.5 + 0.3 + 0,1 + 0.6 = 1,5млн. киши; лекин расмий равишда ишсизлик даражасини ҳисоблаганда доимий ва яширин ишсизликни ҳисобга олинмайди, яъни улар ишсизлар категориясига кирмайди. Шунинг учун расмий равишда ишсизлар 0. + 0.3 = 0.8 млн киши.
Ишсизлик даражаси 0.8/12= 0.067 ёки 6.7% га тенг.
Ишсизлик даражаси белгиланган табиий ишсизлик даражасидаи 6.7% 5% = 1.7%га ортик. Давлат таркибий ишсизликни камайтиришга эътибор қаратиши ксрак. Улар ўз касбларини мамлакатдаги талабга мослаштиришлари учун шароит яратиш зарур.

  1. Масала ва машқлардан фойдаланишнинг иккинчи методи улардан назарий муаммони, қонунларни ўрганиш жараёнида фойдаланилади.

Ўқувчиталабалар томонидап назарий саволни ўзлаштириш қийин кечса, масалани ечиш ёрдамида осон бўлади.
Бу масалага иқтисодий фанларни ўрганишда икки нуқтаи назардан қараш мумкин: биринчиси, объектив иқтисодий қонунларни ўрганиш жараёнида;
Иккинчиси, мамлакатда қабул қилинган иқтисодиётга тегишли юридик қонунлар, Президент фармонларини ўрганиш жараёнида.
Масалан, ўқувчиталабалар томонидан ўзлаштириш қийин бўлган иқтисодий кўрсаткичлар, меъёрий кўрсаткичлар ҳисобланади. Унинг маъносини меъёрий кўрсаткични ҳисоблашга қаратилган масала, машқлар ёрдамида тушуниш осон.
Бунинг учун ўқитувчи қуйидагича масала тузиши ёки танлаши мумкин:
Фирманинг доимий харажатлари 45 минг сўм. Ўртача ўзгарувчан харажатлар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига кўра қуйидагича:

Ишлаб чиқариш ҳажми,
дона

Ўртача ўзгарувчан
харажатлар, минг сўм

1

17

2

15

3

14

4

15

5

19

6

29



Ўртача, умумий ва меъёрий харажатларни ҳисобланг.
Фирма ҳафтасига қанча маҳсулот ишлаб чиқарса, харажатлар энг кам бўлади? Нима сабабдан ўртача харажатлар аввал пасайиб, сўнгра ортиб кетади?
Ўқитувчи, аудиторияга мурожаат қилиб, келинглар, масалани биргаликда ечиб, ана шу саволларга жавоб берамиз, дейди.
Масала шартлари бўйича ечими кўринарли, таққослаш осон бўлиши учун уни жадвал орқали ифодалаймиз.
Жадвалимиз қуйидаги кўринишда бўлади:

Ишлаб чиқариш ҳажми, дона

Ўртача ўзгарувчан харажатлар,
минг сўм

Ўртача умумий харажатлар, минг сўм

Умумий харажатлар, минг сўм

Меъёрий харажатлар, минг сўм

1

17










2

15










3

14










4

15










5

19










6

29












Умумий харажатларни топишимиз учун доимий ва ўзгарувчан харажатларни топишимиз керак. Биз доимий харажатларни биламиз. У 45 минг сўм. Ўзгарувчан харажатлар биринчи маҳсулотни ишлаб чиқарганда 17 минг сўм, умумий харажатимиз 45 + 17 = 62 минг сўм. Меъёрий харажат йўқ, яъни 0. Чунки меъёрий харажатлар ҳар бир қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қилинган қўшимча харажатдир.
Уни қуйидаги формула бўйича топамиз. МС = ТСn+1 ТСn, яъни меъёрий харажатлар кейинги + 1 та маҳсулот учун қилинган харажатлардан аввалги харажатларни айириб, топилади. Мисолимиздаги биринчи маҳсулот учун меъёрий харажат йўқ ёки уни шартли равишда 0 га тенг дейишимиз мумкин.
Энди 2 та маҳсулот ишлаб чиқарганда доимий харажатимиз 45 минг сўм, ўзгарувчан харажатимиз 15x2=30 минг сўм. Умумий харажатимиз 45+30=75 минг сўм.
Меъёрий харажатларимиз эса 7562=13 минг сўм, яъни аввалги битта маҳсулотимизга яна бир дона маҳсулот қўшилганда, жами ишлаб чиқарган маҳсулотимиз 2 та, маҳсулотга сарфланган умумий харажатлардан битта маҳсулот учун яъни (n1)=21=1 сарфланган харажатларни айириб ташласак, 13 минг сўм бўлади.
Бу ерда ўртача умумий харажатлар 75:237,5 минг сўмга тенг бўлади. Энди 3 та маҳсулот ишлаб чиқаргандаги харажатларни ҳисоблаймиз деб, ўқитувчи ўқувчиталабаларга масаланинг давомини ишлашни топшириши мумкин. Ёки доскага бир талабани чиқариб, бошқа талабалар ҳам ўзлари ишлашлари мумкинлиги, ким тез ва тўғри ечса, баҳоланишини эслатиш мумкин.
Масала ечиб бўлинганда, жадвалимиз қуйидагича кўринишни олади.

Ишлаб чиқариш ҳажми, дона

Ўртача ўзгарувчи харажатлар, минг сўм

Ўртача умумий харажатлар, минг сўм

Умумий харажатлар, минг сўм

Меъёрий харажатлар, минг сўм

1

17

62

62




2

15

37,5

75

13

3

14

29

87

12

4

15

29,25

105

18

5

19

28

140

35

6

29

36,5

219

79

Кўриниб турибдики, меъёрий харажатларимиз учинчи маҳсулотгача пасайиб, тўртинчи маҳсулотдан бошлаб, кўтарилган. Ўртача умумий харажатларимиз эса, тўртинчи маҳсулот ишлаб чиқаришда энг паст 26,25 минг сўмга тенг. Демак, фирма ҳафтасига 4 та маҳсулот ишлаб чиқарса, маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган харажат энг паст даражада бўлар экан. Ўртача харажатларимизни аввал пасайиб, сўнгра


ортиб кетишига сабаб, дастлаб, меъёрий харажатларимиз пасайиб борди, сўнгра эса, ортиб кетди. Бунинг натижасида ўзарувчи харажатларимиз ҳам ортиб кетади.


Шунинг учун ҳам, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини белгилаганда меъёрий харажатларни ўзгаришига эътибор қаратишимиз керак.

  1. Саволни назарий жиҳатдан амалий дарсда муҳокама қилиб ўтирмай, масала, машқ ечиб қўя қолиш керак. Бунинг учун масала, машқ уйга вазифа сифатида бериб ўтирилмайди. Масала ечиш натижасида назарий саволни чала ўрганилади, деган хавотирга тушиш ноўрин, чунки масала ёки машқни таҳлил қилиш жараёнидаги мулоқот, аксинча, назарий қонунқоидаларни чуқурроқ ўрганишга, уни мазмунига тушунишга ёрдам беради.

Масалан, талаб ва таклиф қонунини ўрганганда, уни назарий жиҳатдан муҳокама қилиб ўтирмай, масала, машқ ечиш орқали назарий хулосага келиш мақсадга мувофиқ.
Ўқитувчи бунда қуйидагича масала танлаши мумкин.
Кун давомида бир килограмми 400 сўмдан 200 кг қулупнай сотилди. Эртасига кўпроқ фойда олиш мақсадида қулупнайнинг нархи 600 сўм қилиб белгиланди. Натижада атиги 100 кг сотилди холос. Бунинг устига, кечга томон қулупнай кўпайиб кетди. Қулупнайни сотилмай қолиб кетишидан қўрқиб, 250 сўм нарх қўйилди. Натижада 380 кг қулупнай сотилиб, яна 5 кг. дан олмоқчи бўлган 4 та харидорга етмай қолди.
Қулупнайга талабни жадвал, график тарзида тасвирланг ва уни нарх билан боғланишини тушунтиринг. У қандай қонунни амал қилишини ифодалайди, изоҳланг. Уни кўрсатиш учун қандай методларни қўлладик, сўзлаб беринг.
Жавоб: Қулупнайнинг нархга боғлиқ равишда талаб миқдори жадвал ва график кўринишида қуйидагича бўлади:

Қулупнайнархи,,

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling