Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet81/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Тадқиқот методини афзаллик томони шундаки, айнан шу методни қўллаб чизма, график, жадвалларнинг таҳлилини ўрганишимиз мумкин. Бу эса иқтисодий фанларни ўрганишда жуда қўл келади. Масалан, пул таклифи билан талабининг мувозанатини ушбу методни қўллаб кўриб чиқишимиз мумкин.
Қуйидаги графикларга диққат қилинг: агар пул таклифи 200 миллиард сўм десак, пул бозорида мувозанат қандай ўрнатилади. Нима сабабдан бир вақтнинг ўзида пул таклифи ва фоиз ставкасини тартибга солиб бўлмайди?

фоиз ставкаси фоиз ставкаси





r




r







15

M




15

10







10

M1

5







5







0
а) расм
150 250
б) расм

Пулга трансакцион (битим) Фоиз ставкасига кўра пулга талаб графиги талаб графиги


Мақсад: 1. Фоиз ставкасининг пулга талаб ва таклифга таъсирини ўрганиш;

2. Пул таклифи ва пулга талаб, фоиз ставкаси ўртасидаги боғланишни ўрганиб, унинг асосида хулоса чиқариш.

Қўйилган масалани ечиш учун материаллар:
а) пулга трансакцион талаб графиги;
б) фоиз ставкасига кўра пулга талаб графиги.
Бу графикларни слайдга, доскага чизиш ёки тарқатиладиган материал сифатида тайёрлаш мумкин.
Тадқиқот тафсилоти:

Маълумки, бозор хўжалигида ссуда капитали вужудга келади. Бунда пул қўшимча фазилат, фойда келтиришга эга бўлади.
Бозорга чиқарилган пулнинг нархи фоиз бўлади. Бу унинг маълум эҳтиёжни қондиришда пулнинг хоссасидан фойдаланилгани учун бериладиган хақ бўлади.
Ссуда капиталига талаб ва таклиф асосида мувозанатлашган ссуда фоизи белгиланади.
Одатда, бозор ва ўртача фоиз нормаси фарқланади. Бозор фоиз нормаси бозордаги маълум вақт мобайнида белгиланган фоиз бўлиб, бозор конъюнктурасига боғлиқ. У иқтисодиётдаги ўзгаришга қараб, тебраниб туради. Ўртача фоиз нормаси узоқ муддат давомида унинг ўзгариш ҳаракатини ифодалайди.
Ссуда капиталига бўлган талаб ва таклифга қуйидаги омиллар таъсир қилади:

  • ишлаб чиқариш ҳажми;

  • жамғарилган пул ҳажми;

  • ишлаб чиқариш циклларининг тебраниши;

  • ишлаб чиқаришнинг мавсумий шароитлари;

  • инфляция суръати;

  • давлат томонидан фоиз ставкасининг бошқарилиши;

  • халқаро омиллар

Тадқиқот ўтказиш жараёнида ўқитувчи саволлар билан мурожаат қилиб, пулга талаб ва таклифнинг ҳажмига таъсир қилувчи омилларни аниқлашга таъсир кўрсатади. Пулга талабга таъсир кўрсатувчи омиллардан фоиз ставкаси бўлиб, унинг ўзгариши пулга талабни ўзгаришига таъсир қилади.
Талабалар иккинчи график бўйича ўз фикрларини билдирадилар.
Графикдан кўриниб турибдики, фоиз ставкаси юқори бўлганда кредитга талаб кам, аксинча, фоиз ставкаси кам бўлганда талаб кўп. Буни сабабини талабалар турлича изоҳлашлари мумкин. Лекин шундай хулоса чиқариладики, банк кредитига фоиз ставкаси юқори бўлганда талабни камайишига сабаб, тадбиркорлар олган фойдаларидан фоиз тўлайдилар. Агар олган фойдалари тўлайдиган фоизларга нисбатан кам бўлса ўзларига қоладиган миқдор қониқтирмаса кредит олишмайди. Кредит олганда фоиз ставкаси паст бўлса, олинган фойдадан қарз (фоизи билан) тўлаш имкони кенгаяди. Натижада таваккал қилиб кредит олишга интилиш кучаяди.
Шу билан бирга, фоиз нормаси таъсир кўрсатмайдиган ҳолат ҳам мавжудлигини (а) расмдан кўриш мумкин. Бунда пулга талаб даражасига фоиз ставкаси боғлиқ бўлмайди. Унда, асосан, товарлар нархи, пул бирлиги обороти тезлиги боғлиқ бўлиб, фоиз ставкаси таъсир кўрсатмайди.
Ўқитувчи «пул таклифи 200 млрд. сўм бўлганда мувозанат қандай бўлишини аниқлаш учун нима қилишимиз керак?» деган савол билан аудиторияга мурожаат қилади.
Талабалар турлича фикрлар айтишади. Улар ичида энг тўғри фикр биринчи навбатда трансакцион талаб билан фоиз ставкасига кўра талабни бирга қўшганда умумий талаб қанча бўлиши мумкинлигини аниқлаш. Бунинг учун ҳар икки графикни битта графикда ифодалаймиз. У ҳолда штрихланган Dt пулга трансакцион талаб чизиғи билан, Dr пулга фоиз ставкасига кўра талаб чизиғи кесишган нуқта умумий талабни ифодалайди.
Биз пулга умумий талабни аниқладик, энди мувозанат даражасини аниқлашамиз керак. Ўқитувчи талабаларга яна мурожат қилади: «Қандай қилиб мувозанат ўрнатамиз?»

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling