Иқтисодий назариянинг бўлими ҳисобланиб миллий хўжалик даражасида иқтисодиётнинг фундаментал муаммоларини тадқиқ қилади
–МАВЗУ ИНФЛЯЦИЯ ВА ИНФЛЯЦИЯГА ҚАРШИ СИЁСАТ
1-4 Mavzular Макро
4 –МАВЗУ |
|
- Инфляция намоён бўлишининг белгилари
- Валюта курсларининг ўзгариши
- Кредит бериш шартларининг қимматлашуви ва муддатларининг қисқариши томон ўзгариши
- Кундалик эҳтиёж молларидан иборат истеъмол савати баҳосининг ўсиши
- Инфляция баҳо индекслари - дефлятор ва истеъмол нархлар индекси ёрдамида аниқланади.
- Баҳолар ўртача (умумий) даражасининг нисбий ўзгариши инфляция даражаси (баҳоларнинг ўсиш суръати) деб аталади. Макроиқтисодий моделларда ( баҳо индеслари ягона базис йилга нисбатан ҳисобланганда) йиллик инфляция даражаси қуйидагича ифодаланиши мумкин:
- P-P-1
- = ----------
- P-1 бунда: – йиллик инфляция суръати;
- P - жорий йилнинг нархлар индекси; P-1 - ўтган йилнинг нархлар индекси.
- Талаб инфляцияси иқтисодиётда талаб кескин ошиб кетиши ва уни ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми билан қондириш мумкин бўлмай қолган шароитларда келиб чиқади. Яъни, тўлиқ бандлиликка яқин шароитда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ўсиб бораётган ялпи талабни қондиролмайди. Ортиқча талаб эса реал товарлар баҳосининг кўпайишига иқтисодий босим беради ва талаб инфляцияси келиб чиқади.
- Таклиф инфляцияси бу, мамлакат иқтисодиётида товар ва хизматлар таклифининг камайиши натижасида товар ва хизматлар баҳоларининг ошишидан пайдо бўлади. Бундай ҳолларда ортиқча талаб бўлмаса ҳам товарларнинг баҳолари ошиб боради. Ҳатто иш билан бандлик ва ЯИМ ишлаб чиқариш камайган йиллари товарларнинг баҳоси ошади. Жами таклиф қисқаришининг асосий сабаби маҳсулот бирлигига сарфланган харажатларнинг ўсиши ҳисобланади. Бунда номинал иш ҳақи, хом ашё ва ёқилғи нархларининг ошиши натижасида ишлаб чиқариш таннархи ҳам ошади.
- Кутилаётган инфляция шароитида даромад олувчи инфляциянинг у олаётган даромадга таъсирини камайтириш, яъни реал даромади даражавсини сақлаб қолиш чорасини кўради.
- Кутилмаган инфляция даромадларни дебиторлар ва кредиторлар ўртасида кредиторлар фойдасига қайта тақсимлайди. Шунингдек кутилмаган инфляция даромадларни қайд қилинган даромад олувчилар ва қайд қилинмаган даромад олувчилар ўртасида кейингилари фойдасига қайта тақсимлайди.
- Ишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инглиз иқтисодчиси А.В.Филлипс томонидан аниқланган ва Филлипс эгри чизиғи деб аталади.
- Филлипс эгри чизиғи ишсизлик ва инфляция даражалари ўртасидаги тескари боғлиғликни характерлайди.
- Филлипс эгри чизиғи
- Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш борасидаги чора тадбирларнинг муҳим қисми аксилинфляция сиёсатидир.
- Аксилинфляция сиёсати - баҳолар умумий даражасини барқарорлаштириш, инфляцион кескинликни юмшатишга йўналтирилган макроиқтисодий сиёсат.
- Аксилинфляция сиёсати инфляцияни юзага келтирган сабабларни тугатишга қаратилган фаол ва инфляция шароитларига мослашишга қаратилган пассив кўринишда бўлиши мумкин.
- Аксилинфляция сиёсати
- ялпи таклифни тартибга солиш
- Инфляциянинг юқори суръатларини олдини олиш учун
- пул массаси ва миллий даромаднинг бир маромдаги ўсиш суръатларини таъминлаш
- самарали солиқ тизимини ва давлат харажатларининг барқарорлигини таъминлаш
- “инфляцияни импорт қилиш” га йўл қўймаслик
- Download 1.59 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling