Эътибор беринг! Узоқ вақт мобайнида товар ва хизматлар нархлари барқарор бўлган, ривожланган мамлакатларда инфляциянинг ўрта муддатли кўрсаткичи 2 фоиз атрофида, ушбу кўрсаткич ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти шаклланаётган давлатлар учун эса нисбатан юқорироқ, тахминан 2-6 фоиз атрофида бўлиши мақбул деб топилган. - Бугунги кунда ҳар қандай даражадаги инфляция салбий жиҳатга эга деган фикр оммада мавжуд бўлиб, аслини олганда инфляциянинг ҳар қандай даражаси ҳам иқтисодиёт учун зарарли эмас. Иқтисодий ўсиш учун кам фоизли барқарор инфляция бу табиий жараён.
- Паст даражадаги инфляция иқтисодиётда қўшимча талаб яратиши орқали иқтисодий ўсишга туртки беради. Инфляциянинг умуман йўқ бўлиши эса иқтисодиётнинг ўсиш суръатини пасайтириб юбориши мумкин. Шиддатли инфляция келгусида юқори инфляцияга олиб келиб, иқтисодиётни издан чиқариши мумкин. Шу нуқтаи назардан паст даражадаги барқарор инфляция ижобий ҳисобланади.
| | - Инфляциянинг бу тури талабнинг кескин ошиши натижасида иқтисодиётда пул таклифининг ошишига ёки харидорлар томонидан инфляцион кутилмаларни шаклланишига олиб келади. Соддароқ қилиб айтганда, ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товар ва хизматлар нархлари ўсади.
| - Инфляциянинг бу тури ишлаб чиқариш харажатларининг кескин ошиши натижасида содир бўлади. Яъни, ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар (солиқлар ўзгариши, энергия ресурслари нархлари ошиши, давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар оширилиши ва бошқалар) туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошади. Натижада ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларнинг нархлари ошади.
| - Инфляцияни келиб чиқишига кўра икки тоифага ажратиш мумкин:
- Ҳар қандай бозорда вазият талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга боғлиқ бўлиб, улар ҳажмларининг ўзгариши баҳоларнинг ўзгаришини келтириб чиқаради. Баҳоларнинг ўзгариши эса талаб ва таклиф ҳажмларига таъсир кўрсатади.
- Алоҳида товарлар ва хизматлар бозоридаги бундай боғлиқлик талаб ва таклиф модели ёрдамида тадқиқ қилинади.
- Баҳолар даражаси ва талаб қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифода этувчи чизиқ ялпи талаб эгри чизиғи деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |