Иқтисодий район


Download 31.61 Kb.
bet2/4
Sana14.12.2022
Hajmi31.61 Kb.
#1006249
1   2   3   4
Bog'liq
Iqtisodiy rayon

Тошкент Иқтисодий район (таркибида Тошкент вилояти ва Тошкент ш.) иқтисодий ривожланиш даражасининг нисбатан юқорилиги, минерал хом ашё ресурсларига бойлиги, аҳолининг зич жойлашганлиги, қулай иқтисодий-геогра-фик ҳолати (Марказий Осиёга ва ундан Россияга чиқадиган транспорт ёʻлаги), пойтахт минтақаси мақоми билан ажралиб туради. Қ.х. сертармоқ (пахтачилик, дончилик, канопчилик, пил-лачилик, шаҳар атрофи боғдорчилиги, сабзавотчилик, гўшт-сут чорвачилиги ва б.) ва ривожланган. Мамлакатдаги етакчи индустриал район. Саноатнинг ривожланиш даражаси мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан 2 марта юқори туради. Ундирувчи саноат тармоклари билан бир қаторда ишлов берувчи саноат тармоклари ҳам устунлик қилади. Бу Иқтисодий район саноат мажмуида Ўзбекистондаги машина ва ускуна-жиҳозларнинг 70% ни ишлаб чиқарадиган машинасозлик мажмуи етакчи ўринда туради (қаранг х. машинасозлиги, тўқимачилик машинасозлиги, электротехника), мамлакатда қора ва рангли металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқаришда асосий ўринни эгаллайди. Ўзбекистон металлургия ктида тайёр қора металлар прокати — 100%, Олмалиқ кон-металлургия ктида мис ва рухнинг асосий қисми, кўмир қазиб чиқариш (96,6%), асосий кимё ва органик синтез кимёвий маҳсулотлари (минерал ўғитларнинг 39,4%, хом ашё этил спиртининг 36,2%), кўпгина қурилиш материаллари ва конструксиялари (цементнинг 40%, шифернинг 58,6%, линолеумнинг 100%, дераза ойнасининг 23,8%) ишлаб чиқарилади. район қудратли қурилиш базаси, қалин транспорт тармоғига эга, мамлакатнинг илмий, лойиҳа ва конструкторлик потенсиали, кадрлар тайёрлаш бўйича муас-сасаларнинг асосий қисми шу районда жойлашган.

  • Жиззах — Сирдарё Иқтисодий район (таркибида Жиззах ва Сирдарё вилоятлари) яқин ўтмишда Тошкент Иқтисодий районнинг чекка семики ташкил қилар эди. Кейинчалик мустақил Иқтисодий районга ажратилган. Мирзачўл ва Жиззах чўлларини ўзлаштириш муносабати билан бу район жадал ривожланди ва муайян хўжалик мустақиллигига эга бўлди. Мамлакатда пахта етишти-рувчи йирик район ҳисобланади (ялпи ҳосилнинг 25%). район саноати шаклланиш босқичида, унинг тузилмасида пахта тозалаш саноати ва иссиқлик энергетикаси (келтириладиган газ ҳисобига)нинг ҳиссаси катта. Жиззах чўлини янада ўзлаштириш район ривожининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Саноат-фуқаролик қурилиши учун ер ресурсларининг кўплиги, қулай иқтисодий-географик ва транспорт шароитлари, Тошкент, Фарғона, СамарқандҚашқадарё Иқтисодий районларига қўшнилиги бу ерда ишлов берувчи саноат корхоналарини жойлаштириш, аҳолини зич жойлашган ҳудудлардан кўчириб келтириш, истиқболда эркин иқтисодий зона барпо этиш имкони-ятларини беради.


    Download 31.61 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling