Иқтисодий район
Download 31.61 Kb.
|
Iqtisodiy rayon
Иқтисодий район, иқтисодий-географик район — табиий ва иқтисодий шароитлари бир хил ва халқ хўжалиги тарихан таркиб топган, ихтисослашган ишлаб чиқаришга эга бўлган ҳудуд; мамлакатнинг ҳудудий-ишлаб чиқариш маж-муидан иборат бир қисми. Ҳар бир Иқтисодий район ўзининг етакчи, асосий хўжалик тармоқларига эга бўлиб, бу тармоқлар Иқтисодий районнинг иқтисодий қиёфасини белгилайди, айни пайтда, ҳар бир Иқтисодий районда шу районнинг етакчи хўжалик тармоғига хизмат қиладиган, уни тўлдирадиган ёрдамчи тармоқлар ҳам бўлади. Иқтисодий райондаги асосий омил ҳудудий ижтимоий меҳнат тақсимотидир. Шу тақсимот туфайли айрим районлар ишлаб чиқаришнинг маълум тармоклари бўйича ихтисослашади, район доирасида ва районлараро иқтисодий алоқалар амалга ошади. Илмий жиҳатдан тўғри ташкил этилган Иқтисодий районлар халқ хўжалиги соқаларини ривожлантириш ва уни тўғри бошқаришга ёрдам беради, миллий хўжалик тизимининг ҳудудий тузилмасини қулайлаштиришга, давлатнинг минтақавий сиёсати вазифаларини ҳал этишга хизмат қилади. Иқтисодий районга бўлиш ишлари кўпгина мамлакатларда, шу жумладан, АҚШ, Франция, Германия каби ривожланган мамлакатларда ҳам амалга оширилган. Ўзбекистонда мамлакат ҳудудини Иқтисодий районларга бўлиш бўйича дастлабки ишлар истиқболни режалаштириш билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон ФА Иқтисодиёт интида 60-й.лар бошида амалга оширилган. Бунга қадар Г. Н. Чердансев, Н. Г. Сапенко, В. М. Четиркинларнинг илмий ишларида республика ҳудудини Иқтисодий районга бўлиш масалалари бўйича айрим қарашлар олға сурилган. Кейинчалик, 80-й.лар бошларида Ўзбекистон ФА Иқтисодиёт институти ва Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгаши томонидан бу иш давом эттирилди, республика ҳудудини Иқтисодий районлаштиришни такомиллаштириш ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришнинг узоқ муддатли ис-тиқболлари эҳтиёжлари, илмий-техни-ка прогрессининг комплекс дастурини ишлаб чиқиш билан боғлиқ ҳолда олиб борилди. Иқтисодий район муаммолари ва уни ҳал қилиш бўйича таклифлар олимлардан С. К. Зиёдуллаев, К. Н. Бедринсев ва б. асарларида ёритилди. Дастлаб, 60-й.лар ўрталарида республика ҳудуди 5 Иқтисодий районга ажратилган эди (Тошкент, Фарғона, Зарафшон, Қуйи Амударё, Сурхондарё). 80-й.лар охири - 90-й.лар бошида республика ҳудудида ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришда юз берган ўзгаришларни ҳисобга олган қолда янги Иқтисодий район ўтказилди ва Ўзбекистон ҳудуди такомиллашган 7 Иқтисодий районга бўлинди (ҳарита-схемага қ.). Бу районларнинг иқтисодий ривожланиши даражаларининг қиёсий тавсифи жадвалда берилган. Download 31.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling