Иқтисодий район
Download 31.61 Kb.
|
Iqtisodiy rayon
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Самарканд — Қашқадарё Иқтисодий район
- 5.Бухоро — Навоий Иқтисодий район
3.Фарғона Иқтисодий район (таркибида Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари)да ерсув ва минерал хом ашё ресурелари ғоят чекланган, лекин меҳнат ресурсларига ғоят бой — Ўзбекистонда аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд. районни ривожлантиришнинг асосий ёʻналиши мавжуд қ,х. ресурелари хом ашёси (пахта, мева, сабзавот, пилла)га мўлжалланган меҳнатталаб ишлаб чиқариш тузилмасини барпо этишдан иборат. Қ.х., асосан, пах-тачиликка ихтисослашган (ялпи пахта ҳосилининг 26%). районда ипакчилик, кимё саноати (минерал ўғитлар ишлаб чиқариш), нефтни қайта ишлаш (Ол-тиариқ, Фарғона), бутун Марказий Осиёда ягона бўлган енгил автомобиллар ишлаб чиқарадиган "ЎзДEУ авто" қўшма корхонаси (Асака ш.) муҳим аҳамиятга эга.
4.Самарканд — Қашқадарё Иқтисодий район (таркибида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари) мамлакатнинг марказий қисмини ишғол қилади. Унинг ҳудудидаги тоғли ва тоғ олди адирликларида қад. лалмикор деҳқончилик, боғдорчилик ривожланган (жами лалмикор ерларининг 1/3 қисми шу районга тўғри келади), илгари қоракўл қўйлари боқилган чўл зонасида пахтачилик жадал ривожланмоқда. район қаттиқ буғдой навлари, зиғир, беда каби экинлар, узум, майиз, мевалар, эртаги сабзавотлар етиштирувчи асосий ҳудудлардан бирига айланади. район таркибида Қарши чўлини ўзлаштириш негизида ингичка толали пахтачилик базаси бўлиб қоладиган Қашқадарё ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуи шаклланмоқда. районда газ (Шўртан газ мажмуи, Муборак газни қайта ишлаш заводи), кимё саноати, машинасозлик, металлга ишлов бериш каби саноат тармоклари жадал ривожланмоқда. Ўзбекистонда қазиб олинадиган нефтнинг 95%, табиий газнинг 95,8% шу районга тўғри келади. 5.Бухоро — Навоий Иқтисодий район (таркибида Бухоро ва Навоий вилоятлари) Қизилқум чўлида жойлашган, район, асосан, газ, нефт, рангли ва қимматбаҳо металлар, қурилиш материаллари учун хом ашё ва б. минерал захираларни қазиб олиш негизида ривожланмоқда. Навоий конметаллургия к-ти, Навоий, Зарафшон (Мурунтов), Учқудуқ, Тасқазған, Газли саноат боғламларида олтин қазиб олиш саноати, рангли металлургия, кимё (минерал ўғитларнинг ), газ, қурилиш материаллари (цементнинг 40,3%) саноати корхоналари республика иқтисодиётида салмоқли ўринга эга. Қ.х.да пахтачилик, қора-кўлчилик ва район ички эҳтиёжларини қондирадиган мева-сабзавотчилик асосий тармоқлар ҳисобланади. Аму-Бухоро машина капали билан суғориш имко-ниятлари бу районда суғорма деҳқончиликни ривожлантиришни чеклайди. Download 31.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling