Иқтисодий район
Қуйи Амударё Иқтисодий район
Download 31.61 Kb.
|
Iqtisodiy rayon
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.Сурхондарё Иқтисодий район
6.Қуйи Амударё Иқтисодий район (таркибида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) қад. суғорма деҳқончилик минтақасида жойлашган. районда, айниқса, Устюртда 200 дан ортиқ фойдали қазилмалар конлари (табиий газ, темир рудаси, фосфоритлар, ош тузи ва б.) топилган, Бу ҳудудда пахтачилик билан бир қаторда шоличилик, полизчилик (Хоразм қовунлари), уруғлик беда, сабзавотчилик ривожланади. Бой минерал хом ашё ресурсларидан комплекс фойдаланиш асосида яқин истиқболда 2 саноат рни ва бир катор саноат боғламлари пайдо бўлади.
Орол денгизининг қуриб бориши ва Орол бўйининг сахрога айланиши жа-районлари билан боғлиқ ҳолда вужудга келган мураккаб ижтимоий-иқтисодий вазият ҳудудни ривожлантириш истиқболларини қўшни ТуркманистоннингТошҳовуз вилояти билан мувофиклаштирилган ҳолда ҳал этишни талаб этади. 7.Сурхондарё Иқтисодий район (таркибида Сурхондарё вилояти) Ўзбекистоннинг энг жан. қисмини ишгол этади. районнинг ўзига хос географик ҳолати (деярли қамма томони тоғлар билан ўралган) унинг иқтисодиётига ўз таъсирини кўрсатган. район иқлими субтропикларга яқин бўлгани сабабли район ингичка толали пахта, субтропик мевалар, эртаги саб-завот етиштиришга ихтисослашган. Саноати кўмир (Шарғун тошкўмир кони), нефт ва газ казиб олиш (маҳаллий истеъмол учун) асосида ривожланган. Сурхон-Шеробод чўлида янги ерларни ўзлаштириш асосида бу ҳудудда ингичка толали пахтачилик, экспорт ёʻналишидаги субтропик мевачилик ва эртаги сабзавотчилик ривож топади. аниқланган фойдали қазилмалар конлари ни ўзлаштириш бу ҳудудда кон саноатини ва рангли металлургияни ривожлантириш имкониятларини яра-тади: Ходиза, Шарғун — Сариосиё (рангли металлар, кўмир, қурилиш материаллари), Бойсун (тошкўмир, табиий газ, қурилиш материаллари) саноат узеллари шаклланади. Термиз ш.да ва туман марказларида, асосан, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари ривожланади. Адабиёт[таҳрир | манбасини таҳрирлаш] Каримов И. А., Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997; Бедринсев А. К., Совершенствование территориалной организатсии хозяйства союзной республики, Т., 1987; Экономическое районирование Ўзбекистана [Под. ред. К. Н. Бедринсева|, Т., 1966. Download 31.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling