Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Айланма маблағларнинг айланишини таҳлили


Download 1.45 Mb.
bet96/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

9. Айланма маблағларнинг айланишини таҳлили


Айланма маблағлар айланувчанлиги деганда уларнинг пулга айланиш тезлиги тушунилади. Айланма маблағлар айланувчанлиги коэффициенти жорий активларнинг моддий активлар ва дебиторлик қарзларига бўлган нисбати билан аниқланади. Бу кўрсаткичлар бевосита корхонанинг бозордаги фаоллигини тавсифлайди. Айланма маблағларнинг айланувчанлиги корхона фаолиятининг самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткич бўлиб, у асосда бизнесни бошқаришда ресурслар чекланганлиги ва улардан унумли фойдаланиш даражаси таҳлил қлинади ва унинг муҳим йўналишлари белгиланади. Айланма маблағлардан самарали фойдаланишнинг муҳим йўналишларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини ўстириш;

  • маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)ларни истеъмолчиларга етиб бориши ва улар бўйича ҳужжатлар айланишини тезлаштириш;

  • айланма маблағлар бўйича меъёрий заҳиралар сақланишига амал қилиш;

  • айланма маблағларнинг меъёрдан ортиқчалигини мақсадли бошқаришни йўлга қўйиш (молларни имтиёзли шартларда сотиш, ижарага бериш ва ҳакозолар);

  • айланма маблағларни қайта баҳолашни баланс тузиш санасига ҳисобга олиш ва тўғри белгилаш;

  • айланма маблағларни ҳисобдан чиқаришнинг халқаро усулларидан фойдаланиш;

  • корхонанинг ҳисоб сиёсатини, шунингдек, айланма маблағларини баҳолаш усулини белгилашда тармоқ ривожи ва технологик жараёнларнинг мураккаблигига аҳамият бериш;

  • тугалланмаган ишлаб чиқаришни тўғри баҳолаш;

  • айланма маблағлар нормативини белгилаш;

  • айланма активлар айланишини тезлаштириш мақсадида товар ва моддий бойликларни сотиш бўйича ҳисоб-китобларнинг замонавий шаклларидан фойдаланиш;

  • маҳсулотларни марказлашган ҳолда сотиб олиш, сотувчи ва сотиб олувчининг монополлигини чеклаш;

  • моддий айланма маблағлардан самарали фойдаланишда техник ва технологик янгиланишни таъминлаш ва ҳакозолар.

Молиявий таҳлилнинг муҳим қисми айланма маблағлардан самарали фойдаланганликни ўрганиш эгаллайди, бунда, айланма маблағлар айниқса ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, дебиторлик қарзлари, пул ва валюта маблағлари, қимматли қоғозлар харакатини ўрганиш муҳимдир.
Айланма активларнинг айланиши ва уларнинг самарадорлигига қуйидаги омиллар таъсир қилади:

  • маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушум суммасининг ўзгариши;

  • моддий айланма маблағларининг ўртача йиллик қийматини ўзгариши ва ҳакозо.



Айланма маблағларнинг айланишини таҳлил қилганда қуйидаги кўрсаткичлар аниқланади:

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling