Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА С А М А Р Қ А Н Д - 2 0 2 3
- Тақризчилар: Д.Қ.Усманова
- Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ А.Н.ХОЛИҚУЛОВ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА С А М А Р Қ А Н Д - 2 0 2 3 Холиқулов А.Н. Иқтисодий таҳлил. Ўқув қўлланма. Самарқанд, СамИСИ, “Фан булоғи” нашриёти, 2023. - 262 бет. Тақризчилар: Д.Қ.Усманова – СамДУ, Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси доценти, и.ф.н. М.Қ.Пардаев – СамИСИ, Иқтисодий таҳлил ва статистика, и.ф.д., профессор Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Холиқулов А.Н., 2023. К И Р И ШБозор муносабатларига асосланган жамиятда ҳар бир корхона, мулк шаклидан қатъий назар, эркин рақобат шароитида фаолият кўрсатади. Рақобат, ўз навбатида, ҳар бир корхонани қандайдир ўзининг стратегияси ва тактикасига эга бўлишни, шу йўл билан рақобатга енгилиб, синиб кетмасликнинг фақат ўзига хос йўлларини ишлаб чиқишни тақозо қилади. Бу эса ҳар бир корхонада ишлаб чиқариш, технологик, тижорат каби жараёнларнинг сир сақланишини, бу сирни бошқа субъектларга ошкора қилмасликни, ундан ўз манфаати йўлида фойдаланишликни талаб қилади. Бу эса ўз навбатида, хўжалик фаолиятини иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиш заруратини келтириб чиқарди. Иқтисодий таҳлилнинг вужудга келишига фақат юқорида келтирилган далилларгина сабаб бўлмасдан, балки мамлакатимизда халқаро андозалар талабига мос бўлган «Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари» ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалиётга босқичма-босқич жорий қилиниши ҳам таҳлилда шундай тарздаги таркибнинг пайдо бўлишига олиб келди. Шунингдек, бугунги амалиёт корхоналарнинг бошқарув ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда молиявий ҳисоб ва ҳисоботини юритишни тақозо қилмоқда. Ҳисоб ва ҳисоботлар одатда, иқтисодий таҳлилнинг биринчидан, асосий маълумотлар етказиб берувчи ахборот манбалари бўлса, иккинчидан, ахборотлар шунчаки ахборот учун эмас, балки корхонани бошқариш ва унинг самарадорлигини ошириш учун тузилади. Бу ҳам амалиётга иқтисодий таҳлилнинг жорий қилинишини тақозо қилади. Мутахасислар бу фанни чуқур ўрганишларида ўқув адабиётларнинг кўп бўлиши мақсадга мувофиқдир. Мазкур ўқув қўлланма Олий таьлим муассасаларида таҳсил олаётган 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5230200 – Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишлари бўйича бакалавр талабалари учун тайёрланган “Иқтисодий таҳлил ва аудит” фанидан ўқув қўлланма катта ҳисса қўшади. Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш босқичидаги энг долзарб масалалардан бири – режали иқтисодиёт шароитида шаклланган иқтисодий таҳлил ва аудит усулларини мазмун жиҳатдан янгилаш ҳисобланади. Булар жумласига иқтисодий таҳлил ва аудитнинг икки қисмга (иқтисодий таҳлил,аудит) бўлиниши, унда иқтисодий таҳлилнинг ўрни ва ролини очиб бериш масалалари ҳам киради. Жаҳон тажрибасига кўра хўжалик фаолиятининг иқтисодий таҳлили икки турга бўлинган. Биринчиси бошқарув таҳлили, иккинчиси эса, молиявий таҳлилдир. Бу ўқув қўлланма иқтисодий таҳлил ва аудит фанининг намунавий ва ишчи ўқув дастурида кўрсатилган иқтисодий таҳлил қисми мавзулари асосида ишлаб чиқилган ва дастурларга тўлиқ мос келади. Ҳар бир мавзу ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан тўлиқ ёритилиб берилган. Мавзуларни мукаммаллаштириш учун қисқача таянч сўз ва иборалар, саволномалар тушунарли тарзда баён этилган. Мазкур ишда иқтисодий таҳлилнинг назарий асослари атрофлича ёритилган. Хусусан, бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётда иқтисодий таҳлилининг тутган ўрни ва вазифалари, предмети, услубияти, усуллари, уни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби ва бошқа жиҳатлари бугунги талабга Янги Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлига мос равишда баён этилган. Ишда корхоналар томонидан ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича бизнес-режанинг бажарилишини таҳлил қилиш мавзусига оид масалаларни кўриб чиқишга кўпроқ ўрин берилган. Булардан ташқари маҳсулот ҳажмига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш усуллари ҳам атрофлича баён этилган. Унда ҳукуматимизнинг корхоналар ишини такомиллаштиришга доир қарорлари, кўрсатмалари, йўриқномалари низомларидан ҳамда ушбу фан соҳасида хорижий муаллифларнинг янги дарсликларидан кенг фойдаланилган. Иш асосан “Иқтисодиёт”, “Менежмент”, “Маркетинг” таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Ундан иқтисодиётга оид бошқа ихтисослик бўйича сабоқ олаётган талабалар ҳам кенг равишда фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, мазкур иш кадрларнинг иқтисодий тайёргарлигини тубдан яхшилаш ва уларни қайта тайёрлаш каби муҳим ва долзарб масалани ҳал қилишда ҳам яқиндан ёрдам беради. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling