Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


- Чизма. Иқтисодий таҳлил методологияси таснифи


Download 1.45 Mb.
bet7/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

3.1. - Чизма. Иқтисодий таҳлил методологияси таснифи

Ушбу чизмада келтирилган биринчи йўналиш бўйича келтирилган категорияларнинг қисқача мазмунига тўҳталиш мақсадга мувофиқдир.


2.2. Таҳлилда анализ ва синтез, индукция ва дедукция ва бошқа услублардан фойдаланиш


Индукция ва дедукция категориялари иқтисодий таҳлилнинг муҳим методологик асослари сифатида намоён бўлади. Ушбу категориялар иқтисодий таҳлилнинг кетма-кетлигини таъминлайди. Масалан, индукция деганда ўрганилаётган объектнинг хусусийликдан умумийликга қараб ўрганилиши тушинилади. Бунга мисол қилиб меҳнат унимдорлиги таҳлилини олиш мумкин. Унга вақт нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак уни бир соатлик мехнат унимдорлиги, бир кунлик, ўн кунлик, бир ойлик, бир чоралик, ярим йиллик, тўққиз ойлик, бир йиллик меҳнат унимдорлиги даражасигача умумлаштириш мумкин. Ёки айнан ушбу кўрсаткични макон нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, олдин бир кишининг меҳнат унимдорлиги, бир бўлинманинг меҳнат унимдорлиги ва бутун меҳнат жамоасининг умумий меҳнат унимдорлиги даражасигача ўрганиш мумкин.
Дедукция методида таҳлил қилинаётган объект умумийликдан хусусийлик сари, яъни умумий кўрсаткичлардан хусусий (кичик) кўрсаткичларга қараб ўрганиш тушинилади. Бу усулга мисол қилиб бирлашмада фойда режасининг бажарилишини олиш мумкин. Ушбу кўрсаткич олдин бутун бирлашма бўйича ўрганилади, сўнгра унинг алоҳида корхоналари (фирмалари) бўйича, уларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича кетма-кетликда ўрганилиб, умумий натижага қайси буғин ва бўлинмаларнинг ижобий ёки салбий таъсир қилганлиги тўғрисида хулоса қилинади.
Индукция ва дедукция усулларининг бир-бири ва амалиёт билан боғлиқлигини қуйидаги чизмада ифодалаш мумкин:



Индукция

Дедукция


Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling