Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


«Иқтисодий таҳлил предмети, фанининг вазифалари ва мазмуни» мавзуси бўйича


Download 1.45 Mb.
bet6/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

«Иқтисодий таҳлил предмети, фанининг вазифалари ва мазмуни» мавзуси бўйича
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР

- таҳлил сўзининг мазмуни;



  • анализ ва синтез ходиса ва жараёнларни батафсил ўрганиш йўли;

  • таҳлил ва бошқарув;

  • иқтисодий таҳлил фанининг мазмуни;

  • фан предметининг таърифи;

  • фаннинг асосий вазифалари;

  • бошқарув воситалари;

  • иқтисодий таҳлилнинг асосий принциплари.



II БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ МЕТОДИ ВА УНДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УСУЛЛАР


Режа:
1. Иқтисодий таҳлил фанининг методологик асослари ва уларнинг тавсифи.
2.Таҳлилда анализ ва синтез, индукция ва дедукция ва бошқа услублардан фойдаланиш.
3.Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган анъанавий усуллар:
3.1.Солиштириш усули
3.2.Мувозанат усули
3.3.Ķайта ҳисоблаш усули
3.4.Занжирли алмаштириш усули
3.5. Нисбий миқдорлардан фойдаланиш усули
3.6. Индекс усули
3.7. Фарқлаш усули
3.8. Интеграл усули
3.9.Кичик сонлардан фойдаланиш усули
4. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган математик моделларнинг типлари


2.1. Иқтисодий таҳлил фанининг методологик
асослари ва уларнинг тавсифи

Иқтисодий таҳлилнинг методи ва методологиясини фарқламоқ лозим. Метод деганда асосан шу фаннинг предметини ўрганиш усули тушунилади. Методология деганда эса, содда қилиб айтадиган бўлса, шу фаннинг предметини ўргатиш усули, ўргатишда қўлланиладиган ёндошувлар, усуллар мажмуаси тушунилади.


Иқтисодий таҳлилнинг методологик асоси, яъни уни ўргатишда қўлланиладиган ёндашувлар турли йўналишда бўлиши таъбиий. Шу туфайли уларни, энг авволо, тўғри таснифлаш лозим. Бизнинг фикримизча, уларни ўрганишда қандай ёндашишига қараб икки гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Ўрганилаётган объектга диалектика нуқтаи назаридан ёндашиш.
2. Ўрганилаётган объектга системали узлуксизликни таъминлаган ҳолда ёндашиш.
Биринчи ёндашиш бўйича таҳлил қилинса барча иқтисодий жараёнлар бир-бири билан ўзвий боғлиқликда, ҳаракатда ва доим ўзгаришда деб қараш лозим бўлади. Бундан келиб чиқадиган бўлса шуни таъкидлаш жоизки, иқтисодий жараёнларни ифодалайдиган кўрсаткичлар ҳам бир-бири билан ўзвий боғлиқликда ва ўзгаришда деб қаралади. Бу ёндашув, айниқса, натижавий кўрсаткичларга омиллар таъсирини аниқлашда кенг қўлланилади.
Иккинчи ёндашув бўйича таҳлил қилинганда ўрганилаётган объектни мураккаб иқтисодий жараёнлар мажмуасидан иборат деб баҳолаб, уларнинг барча қисмлари бир-бири билан ўзоро ўзвий боғлиқликдалигидан келиб чиқиб, уларни ўрганишда барча жиҳатларини тартибга солган ҳолда яхлит хулосага келгунча қилинадиган ходисаларга узлуксиз равишда системали тарзда ёндашиш лозимлигини тақозо қилади. Бунга ўрганилаётган объектни деталлаштириш, системалаштириш (тартиблаштириш) ва умумлаштириш орқали эришиш мумкин.
Ўрганилаётган объектни деталлаштириш деганда мураккаб иқтисодий жараёнларни соддалаштириш ва улардан тўғри ва яхлит хулоса қилиш учун уларни майда бўлакларга бўлиб ўрганиш тушинилади.
Системалаштириш (тартиблаштириш) деганда ўрганилаётган объектни ўрганиш учун унга мантиқан кетма-кетликни таъминлаган ҳолда тартибга солиш тушинилади. Чунки иқтисодий жараёнлар бир-бири билан узвий боғлиқликда. Шу туфайли уларни ҳар томонлама, чуқур ўрганиш учун кетма-кет равишда батафсил таҳлил қилиш лозим. Масалан, натижа кўрсаткичи ўзгарса унга таъсир қилувчи барча ижобий ва салбий омиллар батафсил таҳлил қилинади, уларнинг таъсири кетма-кет равишда хисоблаб чиқилади.
Ўрганилаётган объектни таҳлил қилганда умумлаштириш деганда унинг барча жиҳатларини атрофлича ўрганиб яхлит хулосага келиш тушинилади. Бу йўналиш таҳлилнинг бошқарув функциясидан келиб чиқади. Бошқарув учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқишда таҳлил орқали ўрганилаётган объект хақида тегишли тўғри ва яхлит хулосага келиш лозим.
Иқтисодий таҳлилнинг методологик асосларини ифодаловчи чизма қўйидаги 3.1- чизмада акс этирилган.



Методологик асослар




Ўрганилаётган объектга материалистик диалектика нуқтаи назаридан ёндашиш




Ўрганилаётган объектга системали узлуксизликни таъминлаган ҳолда ёндашиш




Барча иқтисодий жараенлар бир-бири билан узвий боғлиқлигда, ҳаракатда ва ўзгаришда деб қараш




Ўрганилаетган объктни мураккаб иқтисодий жараенлар мажмуасидан иборат деб баҳолаб, уларнинг барча қисмлари бир-бири билан ўзаро

Индукция

Хусусийлик-дан умумий-ликга, омил-лардан нати-жага қараб ўрганиш








Дедукция

Умумий-ликдан хусусий-ликга, натижа омилга қараб ўрганиш






узвий боғлиқликдалигидан келиб чиқиб, уларни ўрганишда барча жиўатларини тартибга солган ҳолда яхлит хулосага келгунча қилинадиган ҳодисалар иқтисодий таҳлилнинг системалаи ёндошиш методологиясини ташкил қилади














Сабаб




Окибат




Деталлаштириш




Сестемалаш-тириш




Умумлаш-тириш

Омиллар таъсири албатта бирор натижага олиб келиши




Натижага эришишда албатта омиллар-нинг таъсир килиши




Ўрганилаёт-ган обектни соддалаштириш ва ту-шуниш учун майда бў-лакларга бўлиб ўрганиш




Ўрганишни мантиқан кетма-кет-лигини таъ-минлаш учун уларни маъ-лум тартибга солиш




Барча жиҳатларини атрофлича ўрганиб яхлит хулосага келиш




























Шакл




Мазмун



















Хўжалик юритувчи субъектлар-нинг мавжудлиги




Унинг самарали мақсадга мувофиқ фаолият кўрсатиш






















Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling