Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Хусусийликдан умумийлик сари ўрганиш


Download 1.45 Mb.
bet8/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

Хусусийликдан умумийлик сари ўрганиш

Умумийликдан хусусийлик сари ўрганиш

Макон ва замон категориялари ҳам иқтисодий таҳлилнинг муҳим методологик асосларидан биридир. Зеро, барча иқтисодий жараёнлар маконда (хўжалик юритувчи субъектда) маълум бир замон доирасида (вақт мобайнида) содир бўлади. Шу туфайли замоннинг ўтиши билан макондаги натижа ўзгаради ва унинг тескариси, яъни маконнинг ўзгариши билан замон ўтгандан кейин натижа бошқача бўлиши мумкин.
Масалан, маконга корхоналарни, иш жойларини, фирма каби хўжалик юритувчи субъектларни мисол келтириш мумкин. Булар таҳлилининг объекти. Замон деганда эса уларнинг маълум бир ҳисобот даври тушинилади. Маконда содир бўлган жараёнлар маълум бир ҳисобот даври (замон) ўтгач жамланади ва умумлаштирилади. Бу ҳам шу ҳисобот даврини таҳлил қилиш учун маълумот манбаи бўлиб ҳисобланади.
Макон ва замон ўртасидаги ҳамда уларнинг амалиёт билан боғлиқлигини қуйидагича ифодалаш мумкин:



МАКОН

ЗАМОН

Корхоналар, фирмалар каби хўжалик юритувчи суъбектлар

Ҳисобот даври (ой, чорак, ярим йиллик ва йиллик)



Анализ ва синтез. (Таҳлил ва умулаштириш) категорияси ҳам иқтисодий таҳлилнинг методологик асосларидан бири ҳисобланади. Таҳлил деганда бир бутун яхлит предметни алоҳида бўлакларга бўлиб ўрганиш тушинилади. Умумлаштириш (синтез) эса ўрганилаётган объект тўғрисида яхлит хулосага келиш учун фойдаланилади. Унда объектнинг барча бўлаклари бўйича қилинган хулоса умумлаштирилади.
Ўрганилаётган объект ёки иқтисодий жараён ҳақида яхлит ва аниқ хулосага келиши учун у таҳлил қилинади ва барча хулосалар умумлаштирилади.Тахлил бор жойда умумлаштириш, умумлаштириш учун эса таҳлил қилиш лозим. Шу туфайли ушбу категориялар бир-бири билан узвий боғлиқликда қаралади.
Аммо шуни эътироф этиш лозимки таҳлилнинг тури жуда кўп. У табиатда, жамиятда ва инсон тафаккурида содир бўладиган жараёнларни ўрганади. Биз ўрганадиган таҳлил иқтисодий таҳлилнинг фақат микроиқтисод даражасига мансуб холос. Демак, кўриниб турибдики таҳлил кенг маънода қаралар экан. Лекин бозорли иқтисодиёт шароитида иқтисодий таҳлил, таҳлиллар тизимида муҳим ўрин эгаллайди.
Таҳлил билан умумлаштириш ўртасидаги боғлиқликнинг иқтисодий таҳлилга тегишли қисмини қуйидагича ифода этиш мумкин:




Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling