Иқтисодий таҳлилнинг предмети
Download 221.48 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдали маълумотлар
- Фаннинг вазифаси
- 4.1-расм. Реал секторда макроиқтисодий мувозанат 7
1.2. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг мазмуни, предмети, мақсади ва вазифалари Иқтисодий таҳлилнинг предмети бир-бири билан у ёки бу алоқада, доимий ҳаракат ва ривожланишда бўлган предметлар ва ҳодисаларнинг тўпламидан иборат бўлган тадқиқотчиликдир. Бу алоқалар хилма-хилдир ва қисмни бутунича ҳамда аксинча муносабатларда, тенгликлар ва тенгсизликларда, аниқ ёки ноаниқ ўзаро бўйсунувчиликда, бир-бирини тақозо қилишда ва ўзаро боғлиқликда ўз аксини топади. Бирининг ҳолатининг ўзгариб иккинчисига ўтиши акс этувчи ўзаро муносабат табиий, ижтимоий, иқтисодий ҳодисаларни мантиқий-услубий ва гнесеологик билишдир. Мамлакатнинг иқтисодий ҳолатини, ўтказилаётган жорий чора-тадбирлар зарурлигини, самарасини баҳолашда макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш жуда катта аҳамиятга эга. Таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири мамлакатда содир бўлаётган жараёнларни моделлаштириш сифатини ошириш, ўтказилаётган иқтисодий сиёсатнинг натижаларини аниқлаш. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш асосий илмий-амалий йўналишлардан бири бўлиб макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқликларини аниқлаб беришга ёрдам беради. “Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фани макроиқтисодиёт доирасида назарий ва амалий масалаларни ўрганиш ва уни мўътадил ривожлантиришнинг ечимларини топишда ҳамда “иқтисодиёт” таълим йўналиши мутахассисларининг шаклланишида катта аҳамиятга эга. Ушбу фаннинг ютуқ ва хулосаларидан мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатларга белгиланган дастурларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилади. Фойдали маълумотлар4 Ф а нни ўқитишдан мақсад – талабаларга замонавий бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг таҳлили ҳамда прогнози учун талаб қилинадиган назарий ва амалий масалалар тўғрисида билимлар бериш ҳисобланади. Фаннинг вазифаси – талабаларни иқтисодиётдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлилини амалга ошириш; иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун зарур замонавий билимлар билан қуроллантириш; уларга миллий ҳисоблар тизими(МҲТ)га кўра асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш усулларини ўргатиш; мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини прогнозлаштириш; иқтисодий қонунларнинг бюджетсолиқ, пулкредит соҳаларида амал қилиш хусусиятларини кўрсатиш; талабаларда макроиқтисодий жараёнларни, иқтисодий операцияларни таҳлил қилиш асосида уларни самарали бошқариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш; прогнозлашнинг барча усулларидан кенг фойдаланишни билган ҳолда, иқтисодиётнинг аниқ бир соҳасида ривожланишни прогнозлаш ва уларни ривожлантириш йўллари тўғрисида назарий ва амалий билимларга эга бўлишини таъминлашдан иборат. 1.3. Макроиқтисодий таҳлил ва мҳТнинг роли Макроиқтисодий таҳлил турли иқтисодий ўзгарувчилар орасидаги функционал ўзаро алоқаларнинг парметрларини баҳолашдан иборат. Макроиқтисодий таҳлил ўтказилганда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш кенг қўлланилади. Макроиқтисодий таҳлилнинг воситалари қуйидаги моделлардир: эконметрик, вақтли қаторлар, имитацион, умумий мувозанат. Юқорида айтилган моделлар миллий ҳисоблар тизими доирасида жорий, ўзгармас нархларда ўсиш ва қўшимча ўсишнинг суръатларида тузилади. Миллий Ҳисоблар Тизими макроиқтисодий ҳисобларнинг, актив ва пассив балансларнинг ҳамда жадвалларнинг мантиқий кетма-кет, бутун тўпламидан иборат. У л арнинг асосида халқаро даражада келишилган қатор тушунчалар, таснифлар ва ҳисоблар қоидалари ётади. Ҳисобларнинг комплекс тизими иқтисодий таҳлил, қарор қабул қилиш ва сиёсат, ишлаб чиқариш мақсадлари тўғри келадиган шаклда иқтисодий маълумотларни тузиш ва бериш имконини беради. МҲТ макроиқтисодий маълумотларни қайта ишлаш ва уларни макроиқтисодий таҳлил эҳтиёжлари учун керакли шаклга тизимли равишда келтиришга имкон берувчи бухгалтерия ҳисобининг тизими сифатида ишлаб чиқилган. У миллий иқтисодиёт кўрсаткичлари таҳлилида, баҳолашда ва мониторингида муҳим роль ўйновчи ахборотнинг узлуксиз оқимини ташкил этиш учун халқаро ҳамжамият тан олган асосдан иборат. 4.2. Миллий ҳисобот тизимини асосий агрегатлари.“Моддий ишлаб чиқариш соф маҳсулот” (МИСМ) марказий режа асосида ётувчи ҳаражат-маҳсулот жадвалидан келиб чиққан. МИСМ ва ЯИМ орасидаги фарқ шуки, МИСМ таркибига амартизация ва номоддий хизмат секторига қўйилган қийматнинг маълум қисми қўйилмайди. МИСМ таркибига моддий ишлаб чиқариш маҳсулотининг тақсимоти билан боғлиқ хизмат киради, масалан, транспортировка, сақлаш ва маркетинг. Бундай хизматларга моддий ишлаб чиқариш жараёни “давоми” деб қаралган. Бундан ташқари МИСМ таркибига ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча қўшиладиган ресурслар таркибига кирмаса-да МИСМдан чиқариб ташланмаган. Шу билан бир вақтда авваллари марказлаштирилган режалаштириш қўлланилган турли мамлакатларда номоддий хизматлар орасида қайсилари кириши амалиётда турлича ҳал қилинган. 4.1-расм. Реал секторда макроиқтисодий мувозанат7 Корхона яратган қўшилган қиймат ишлаб чиқариш ҳажми билан оралиқ истеъмол фарқига тенг. ЯИМни барча ишлаб чиқариш бирликлари қўшилган қиймати суммаси каби олиш мумкин. ЯИМни яна бозор баҳоларида ва (омилларни) қийматлари бўйича ўлчаш мумкин. Кейинги усул даромадларни ўлчаш билан боғлиқ. У ялпи қўшилган қийматдан солиқлар минус ишлаб чиқариш субсидияси айрилганига тенг бўлган ихтиёридаги натижани беради.ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) = ҳамма омиллар даромадларнинг суммаси (даромадларга солиқларни тўлашдан илгари) =W+OS (1) ЯИМ (бозор баҳолари бўйича) = ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) ITS W+OS+ITS Download 221.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling