Ўқитувчи М.Қосимов
Транспорт соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ва соҳа истиқболлари
Транспорт соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ва соҳа истиқболлари ўқув-семинари икки мавзудан иборат:
Йўловчи ва юк ташиш хизматларини кўрсатишда автомобил транспортининг тутган ўрни ва аҳамияти.
Автомобил транспорти соҳасида йўловчи ва юк ташишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари. Йўловчи ва юк ташиш хизматларини литсензиялаш.
1-мавзу: Йўловчи ва юк ташиш хизматларини кўрсатишда автомобил транспортининг тутган ўрни ва аҳамияти.
Мавзу режаси:
Йўловчи ва юк ташиш хизматларини кўрсатишда автомобил транспортининг аҳамияти.
Ўзбекистон Республикасининг ягона транспорт тизими ва унинг таснифи.
Мавзуни ўқиб чиқишдан олдин қуйидаги саволлар ҳақида ўйлаб кўринг.
Автомобил транспортининг ташиш жараёнида асосий субъекти нима?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 6-март, ПҚ-4230-сонли "Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ҳақида нималарни биласиз?
Йўловчи ташиш билан шуғилланувчи автотранспорт корхоналари (АТК) ўз хизматларининг самарали ташкил этиш учун нималар қилиши керак?
юк ва йўловчи ташувчи АТКламинг иш самарадорлигини оширишда қандай асосий стратегик йўналишларни биласиз?
Автотранспорт воситаларининг самарадорлигини ошириш учун уларнинг техник ҳолатини яхшилашда нималарга эътибор бериш керак.
2022-2026 йилларда транспорт тизимида амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишларни биласизми?
Do'stlaringiz bilan baham: |