Меҳнатни муҳофаза қилиш
Download 43.28 Kb.
|
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш йўриқномасини қайд қилиш ЖУРНАЛИ
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнатнинг хавфсиз усулларида ишлаш учун ўтказиладиган йўриқномаларнинг ҳолатини текшириш бўйича касаба уюшмаси қўмитасига ТАВСИЯНОМА 1. Кириш йўриқномаси корхонанинг меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан ишлаб чиқилади. Кириш йўриқномаси асосида меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ҳар бир янги ишга қабул қилинаётган ходимни унинг малакаси, стаж, касб (лавозими) ва бажарадиган ишининг туридан қатъий назар, шунингдек ишлаб чиқариш таълими ёки амалиётига келган ўқувчилар ва талабаларни кириш йўриғидан ўтказади. Кириш йўриғини олганлиги рўйхатдан ўтказиш журналида қайд қилинади.Журнал саҳифаланиб, ип (каноп) билан боғлаб муҳрланади. Кириш йўриқномасини қайд қилиш журнали меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандисда ёки иш берувчи томонидан буйруқ билан юклатилган шахсда сақланади. Кириш йўриқномаси қайд қилинадиган журнал 1996 йил 29 июнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатдан ўтган «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида»ги Намунавий низом бўйича қуйидаги шаклда юритилади: Титул варағи- - - - - - - - - - - - - - -- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - ________________________________________________________________ (бирлашма, бошқарма, корхона, ташкилот номи Кириш йўриқномасини қайд қилиш ЖУРНАЛИ 20__йил «__» _______да бошланган - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
Download 43.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling