Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш
Download 0.65 Mb.
|
Antropologiya umumiy ma\'lumot
IV. МАЪРУЗА МАТЕРИАЛЛАРИ1-МАВЗУ: ТАРИХИЙ АНТРОПОЛОГИЯГА КИРИШ.РЕЖА Антропология нима ва тарихий антропологик ёндашув? Умумий антропология ва антропология тадқиқот предметини ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари. Тарихий антропология предмети. Антропологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. Антропология ва тарих Маданий ва ижтимоий антропология. ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР Антропология, инсон, илмий, амалий ва умумий антропология, антропологик йўналишлар, маданият, жамият. АННОТАЦИЯ Антропологиянинг олдтарихи. Илмий билимларнинг бошқа соҳалари сингари антропологик маълумотларни тўплаш ҳам инсонларнинг амалий эҳтиёжларидан бошланган. Ибтидоий жамият давридан одамлар фақат ўз ҳаётлари ҳақида эмас қўшни уруғ-қабилалар маданияти, урф-одатлари, анъаналари билан ҳам қизиққанлар. Бунга ўхшаш маълумотларни биз турли халқлар ривоятлари, афсоналарида, эртакларида учратамиз. Мессопотамия, Миср, Эроннинг қадимги давлатларидаги битиклар, чизмалар ва бошқа ёдгорликларида учратишимиз мумкин. Антропология фан сифатида пайдо бўлиши ХIХ асрнинг ўрталарига тўғри келиши. Франциялик олим Жан Жак Ампер томонидан 1830-йили антропологик (ижтимоий-гуманитар) фанлар умумий классификациясида антропология-антропологияни алоҳида қайд этиши. Францияда 1839-йили Париж Антропология жамиятини ташкил этилиши. Германияда 1789-йили европалик бўлмаган халқлар маданиятини ўрганиш илмий йўналиши Volkerkunde вужудга келгани, уни антропология, антропология билан тенг деб ҳисобланиши XIX аср ўрталаридан бошлангани. Буюк Британияда антропологияни инсон табиати ҳақида биологик фан сифатида вужудга келиши Антропология нима ва тарихий антропологик ёндашув? Антропология инсонларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятларини илмий ва гуманитар жиҳатдан ўрганувчи, тадқиқ қилувчи фан бўлиб, у замон ва макон хусусиятларидан келиб чиқади. Антропология инсоннинг келиб чиқиши масаласида қуйидаги асосий саволларни кўндаланг қўяди: Биз қачон ва қайси маконда пайдо бўлдик? Бизнинг олдинги кўринишимиз қандай омиллар таъсирида ўзгарди? Биз ҳозир қандаймиз? Бизнинг ривожимиз қай томонга йўналтирилган? Антропология кенг қамровли фан бўлиб, у инсон ҳолатининг барча жиҳатлари: ўтмиши, ҳозирги куни ва келажагини ўрганишда намоён бўлади; шунингдек, одамнинг биологик жиҳатлари, жамиятдаги ўрни, тили ва маданияти ҳам унинг эътибори доирасидадир. Антропология, шу билан бирга қиёсий ва маданиятлараро тадқиқотларни ҳам амалга оширади. Бунда турли халқлар ва замонларга оид маълумотлар тартибли равишда қиёсланади. Антропологияни тўрт бўлим: маданий, археологик, биологик ва лингвистик антропологияга бўлиш мумкин. Маданият инсоннинг шароитга мослаша олишида ва омадга эришишида бирламчи омил бўлиб ҳисобланади. Маданият инсонларнинг эътиқоди, урф-одатлари ва маросимлари, хулқ-атворларини англаган ҳолда сақланиб қолишидир. Ушбу ўринда шундай савол туғилади: инсон жиҳатлари қай даражада биологик ёки маданий омил сифатида талқин қилинади? Тур фарқлари, аҳлоқий ва ирқий фарқларчи? Маданий омиллар давомий равишда инсон биологиясини шакллантиради. Маданият эркак ва аёллар учун жисмоний баркамоллик ва ўзини тутиш ҳамда фаолият олиб бориш тамойилларидан ташкил топади. Антропологиянинг икки ўлчами мавжуд: илмий ва амалий. Амалий антропологияда ижтимоий муаммолар аниқланиб уларни ечишга, ҳаракат қилинади. Антропология яна бошқа кўплаб соҳалар билан алоқадор бўлиб, улар қаторига табиий ва ижтимоий фанларни киритиш мумкин. Бу алоқадорликни табиий фан сифатида биология ва ижтимоий фан сифатида социология фанларининг ўзаро муносабати мисолида кўриш мумкин. Социологлар одатда замонавий ва саноатлашган ҳудудларни ўрганадилар. Антропологлар эса қишлоқ ва саноатлашмаган жамиятларда дала тадқиқотларини олиб борадилар. Антропологларнинг маданиятлараро масалаларга бўлган қарашлари иқтисод, сиёсат, психология, санъат, мусиқа ва адабиёт каби соҳаларда ҳам ўз ифодасини топади. Антрополог ва тарихчилар тарихий ва маданий ҳодисаларга тарихий ва маданий жиҳатдан тўғри баҳо беришда ҳамкорлик қиладилар. Маълумки, инсон энг мослашувчан тирик мавжудотдир. Жанубий Американинг Анд тоғларидаги халқ денгиз сатҳидан 17.500 фут баландликда яшаб, эрта тонгдан ишлаш учун яна 1.500 фут баландликка кўтарилади. Австралия чўлларидаги қабилалар ҳайвонларга сиғиниб фалсафа борасида фикр алмашадилар. Тропик минтақаларда эса одамлар безгак билан олишиб ётадилар. Антропология инсон зоти ва унинг аждодларини тадқиқ қилганлиги учун ҳам кенг қамровли фан ҳисобланади. Шунингдек, антропология қиёсий ва умумий фандир. Ушбу ўринда умумий деганда инсоннинг умумий аҳволи тушунилади: унинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек, биологик жиҳати, тили ва маданияти буларнинг барчаси умумийликни келтириб чиқаради. Антропологлар суяк қолдиқлари, саноатлашмаган ва ғарбий бўлмаган жамиятларни ўрганишади. Антропология фани эса саноатлашган одамларни ўрганиш билангина кифояланмайди. Яъни ундан ҳам муҳимроқ бўлган нарсаларни, чунончи қадимий ва замонавий, оддий ва мураккаб жамиятларни ҳам қиёсий ўрганади. Бошқа ижтимоий фанлар бир жамият, яъни асосан, Америка Қўшма Штатлари ёки Канада каби саноатлашган халқларни ўрганиш билангина чекланадилар. Антропология эса доимий равишда бир маданият урф-одатларини мутлақо бошқача бўлган иккинчи бир маданият урф-одатлари билан қиёслаш натижасида маданиятлараро илмий қарашни яратиб беради. Одамларнинг жамиятдаги тартиби каби баъзи ҳайвонлар, жумладан, бабуинлар, бўри ва ҳаттоки чумолилар ҳам гуруҳ-гуруҳ бўлиб бирга яшайдилар. Шундай бўлсада, маданият фақат инсонга хос ҳодисадир. Маданият инсонлардаги билим, фаолият ва эътиқоднинг шу билан бирга анъана ва одатларнинг бир авлоддан иккинчисига ўтишидир. Инсон болалик чоғлариданоқ бу каби анъаналарни маълум бир маданият доирасида яшаб, маданийлашиш жараёни остида ўрганади. Маданий урф-одатлар ва анъаналар, фаолиятлар тўғрисидаги тғшунчалар авлодлар оша таркиб топган. Бу каби анъаналар қуйидаги саволларга жавоб беради: Биз ўз фаолиятимизни қай тарзда олиб боришимиз керак? Дунёни қандай тушунимиз керак? Нима яхши-ю, нима ёмон эканини қандай англаб етишимиз керак? Оқни қорадан қандай ажратишимиз керак? Маданият маълум бир жамиятда яшовчи халқнинг ўзини тутиши ва фикрлаши ўртасидаги умумийликни келтириб чиқаради. Маданий урф-одатларнинг энг танқидий жиҳати шундаки, маданиятлар биологик наслдан-наслга ўтиш эмас, балки ўрганиш натижасида сақланиб қолиши, мавжуд бўлишидир. Бир томондан маданиятнинг ўзи биологик воқелик бўлмаса-да, лекин у инсоннинг айрим биологик жиҳатларида мавжуддир, Инсонларда маданият билан боғлиқ айрим хусусиятлар миллион йиллар аввалданоқ мавжуд бўлган. Бу хусусиятлар ўрганиш, рамзий фикр юритиш, тилдан фойдаланиш, ҳаётни ташкил этиш ва муҳитга мослашишда қурол ва бошқа жиҳозларни ишлата билиш кабилардан иборат. Антропология инсон ҳаёти билан боғлиқ муаммоли саволларни кўндаланг қўйиб, улар устидан фикр юритади, шу билан бирга макон ва замон нуқтаи назаридан маданий ҳамда биологик тафовутларни ҳам ўрганади. Қадимги суяк ва қуролларни ўрганиш натижасида инсоннинг келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган айрим сир-синоатларга ечим топгандай бўламиз. Бизнинг аждодларимиз яъни, маймунни ўзларининг аждодлари деб ҳисоблайдиган инсонлар қайси даврдан бошлаб ўша катта хола ва катта тоғаларидан ҳозирги ривожланиш босқичига ўтган. Ноmо sapiens қачон ва қаерда келиб чиққан? Бизнинг ҳозирги авлод қай даражада ўзгарган? Биз ҳозир киммиз ва қаерга қараб кетмоқдамиз? Маданият ва жамиятдаги ўзгаришлар биологик ўзгаришга қанчалар таъсир кўрсатди? Биз миллион йиллардан буён ўзгариш босқичидамиз. Инсонлар биологик ва маданий томондан мослашишда давом этмоқдалар. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling