Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Download 0.65 Mb.
bet19/38
Sana01.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1238598
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38
Bog'liq
Antropologiya umumiy ma\'lumot

5.2. Функционализм.
Сатсологик назариянинг мантиқи давоми ва юксалиши функционализмда номоён бўлади. Диффузия назарияси ватани Гермония, социологик ғояники Франция бўлса, фукционализм Англияда вужудга келиб 20 асрнинг 20чи билларидан антропологиядаги етакчи йўналишга айланди. Шунга қарамасдан функционал назариянинг якуний концепцияси немис этнологи Рихард Турнвальдга тегишли дейишади. Лекин функционализм Германияда кенг тарқалмади. Англияда йирик илмий йўналишга айланган функционализм ижтимоий ва маданий антропологиянинг тараққиётига сезиларли таъсир ўтказди. Унинг энг машҳур вакили Бронислав Маминовский (1884-1942) шу ерда ижод қилган.
Этник жараёнларни функционал тадқиқ қилишнинг ўзига хос хусусияти, маданиятни ўзаро алоқадор элементлар ва қисмлардан иборат ягона бирлик сифатида кўришдадир. Ушбу ёндашувда маданият ягона бирлик, унинг ҳар бир қисми маълум, унга тайёрланган вазифани бажарувчи звено ва унингсиз маданий ягона бирлик сифатида яшай олмайди. Шунинг учун функционализмнинг муҳим методи маданиятни маълум қисмларга бўлиб улар орасидаги боғлиқликни аниқлашдир. Функционализм тарафдорлари учун маданиятнинг тарихий ўзгариб бориши аҳамиятсиздир. Уларнинг тадқиқотлари ижтимоий тизим ва маданиятнинг юксалиб, янгиланиши ва фаолияти механизмларини очиш муҳим ҳисобланади. Унга инсон ва у яратган маданият орасидаги кўпқатламли (сатҳли) ўзаро муносабатларни тахлил қилиш орқали эришилади.
Малиновский илмий қизиқишларининг асосий предмети маданиятни кўп қирра – борлиқ тарзида ўрганиш, шунингдек ўзига хос маданиятларни системали ўрганиш қиёслаш учун зарур бўлган ва тамойилларни яратиш эди. Ўз тадқиқотларини олим дала тадқиқотлари ўтказмаган ҳолда музей ашёлари орқали турли фикрлар билдираётган эволюционист ва диффузионистларга қарши кескин чиқишдан бошлайди. Малиновскийнинг ўзи бундай тажрибага эга бўлиб, қизиқарли хулосаларга келади. Унинг кузатишларича этнологлар буюмларнинг ташқи хусусиятларинигина тавсифлаб, қанайдир психолоик гипотезларни илгари суришдан қочишган. Лекин Малиновскийнинг фикрича ташқи кузатишлар тадқиқотчини жуда осон чалғитади, ички мовутларини аниқламасдан туриб эса маданиятни англаш мумкин эмас. Буюмни фақат тавсифлаш эмас, уни ким яратган, кимлар фойдаланган, кимга таалуқли эканликларини билиш лозим. У антропология фанининг тавсифлаш, фақат фактларни қайд этиши орқали маданиятнинг тарқоқ хусусиятларини ифодалашига қарши эди.
Ўзининг маданият назариясини Малиновский “Маданиятнинг илмий назарияси” (1944) асарида баён этган. Бу назария ўзида натурализм, биэсевиоризм, жихоинализмнинг структуравий – функционал метод билан мужассамлаштиради. Унинг барча масалаларини ўрганишдаги функционал ифодалашлари изоҳлари ўрганилаётган маданиятнинг асосий эҳтиёжларидан келиб чиққан. Малиновскийнинг фикрича жамият ўзига хос биологик организм (бирлик) бўлиб, у табиий адаптив тизим сифатида, жамият ва унинг аъзолари талабларини қондиришга йўлланган (йўналтирилган). Унинг фикрича маданият инсоннинг биологик хусусиятлари маҳсули, сабаби одам – ҳайвонот дунёси вакили сифатида дастлаб ўзининг биологик талабларини қондириш лозим. Уларни қрндириш учун одам ўзига озиқ: иссиқлик топади, уй – жой барпо этади, кийим – кечак тайёрлайди ва ҳ.к.о.лар. шу тариқа у атроф – муҳитни ўзлаштириб, ишлаб чиқариш воситаларини, бошқача айтганда маданиятни яратади. Маданиятлар орасидаги фарқ бу инсонлар элементар эҳтиёжларини қондириш усулларидаги тафовутдир. Ушбу методологик йўналишда маданият моддий ва маънавий тизимлар бўлиб, улар орқали инсон ўзининг ҳаётини таъминлаб, ўз олдидаги вазифаларни бажаради.
Асосий эҳтиёжлардан ташқари Малиновский табиат томонидан эмас маданий муҳит яратган иккинчи даражали талабларни ҳам мавжудлигини таъкидлайди. Олимнинг фикрича уларнинг ҳар иккисини қондириш воситалари маълум ташкилотдан иборат бўлиб, унинг бирликларини институтлар деб атайди. Инстетут бирламчи ташкилий бирлик сифатида, асосий ва қўшимча эҳтиёжларни қондиришдаги восита ва усуллар мажмуаси, йиғиндисидир. Маданиятни мустақил тенгликка асосланган ҳар бир қисми ўз вазифасини бажарувчи, тизим сифатида қараган Малиновский, унда ўзга маданият ўзгаришлар ва бошқа маданиятлардан бўлишини ўзлаштиришлар инкор этмаган. Аммо бу ўзгаришлар давомида маданиятнинг маълум элементи (масалан зарарли удумни) йўқ қилинса, бутун этномаданий тизим демак халқ халок бўлиши мумкин. Малиновскийнинг таъкидлашича анъана билогик нуқтаи назардан жамоанинг яшаш муҳитига мослашув омилидир. Анъанани йўқотсангиз сиз жамоанинг ижтимоий танаси ҳимоя қобиғини йўқотган бўласиз ва уни аста-секин, лекин муқарар ўлимга маҳкум этасиз. Малиновский антропология (антропологиянинг) вазифаларини баён этар экан, маданиятни тадқиқ этган аввалги этнологик мактаблар фаолиятини танқидий баҳолайди. У Тайлорнинг “сарқитлар” методини айниқса қаттиқ танқид остига олди. Унинг фикрича бу метод бўйича тадқиқотлар ўзказган олимлар ҳамма жойда сарқитларни излашган, холбуки маданиятда сарқитлар эмас, янги кўриниш ва функция олган анъанавий элементлар шаклланади. Олимнинг фикрича “сарқитлар” тушунчаси антропология фанига сезиларли зарар келтирган сабаби у маданий омилларнинг функционал алоқадорлиги принципига зиддир. Малиновскийнинг таъкидлашича маданиятда ортиқча ёки қўққисдан (кутилмаган) нарса бўлиши мумкин эмас, ундаги барча нарсалар қандайдир вазифани ўтайди – акс ҳолда у чиқариб ташланадива унитилади. Агар қандайдир удум узлуксиз давом этиб келаётган бўлса демак нимагадир керак, биз уни зарарли ва маънисиз деб, унинг эҳтиёж базаси билан ҳисоблашмасдан ёки уни боўқа маданиятларга алоқасиз деб қиёслашимиз ноўриндир. Малиновский маданий ўзлаштиришларга таянган диффузион ғояни ҳам қаттиқ танқид қилади. Унинг фикрича диффузионистларнинг асосий хатоси маданиятни ягона тирик органик бирлик сифатида эмас, жонсиз буюмлар бирикмаси сифатида қарашларидадир. Ўзидан аввалги тадқиқотчиларнинг асосий камчилиги деб Малиновский, маданиятнинг айрим хусусиятларини ўзаро боғлиқ бўлмаганалоҳида айрим нарсалар сифатида ўрганишида деб билади. Маданий тизимнинг яхлитлигини бузиб бўлмайди, акс ҳолда унга таянган бутун пирамида яхлитлиги ҳам қулаши мумкин. Шубҳасиз зарарли бўлган маҳаллий варвар халқлари удумларини ҳам оддий ҳолда йўқотиб бўлмайди. Аввал уларнинг барча функциялари уларни бажарадиган вазифаларнинг аниқлаш, уларни тўлақонли алмаштирувчи удумларини топиш лозим.
Малиновскийда ижтимоий институтлар функционал алоқаларининг инсоннинг биологик эҳтиёжларидан келиб чиқишга боғлиқлиги ғояси асос бўлса, функционализмнинг бошқа йирик намоёндаси Альфред Радклифф – Браун (1881-1955) қизиқишлари жамият структурасида бўлган. Унинг назарияси асосида, жамият ҳаётига ўзаро ишончга асосланган, жамият ҳаётининг ўзаро боғлиқ элементларнинг юксалиб борувчи тизими тарзида қарашдадир. Жамиятнинг асосий элементлари функционал ўзаро мутаносибликка эга бўлган.
Радклифф – Браун илмий қарашлари Малиновский ғояларига яқин бўлсада, унинг илмий назарияси ўзининг мустақил эканлиги билан хусусиятланган Риверснинг шогирди бўлган олим инглиз структурализми ёки структуравий функционализм илмий йўналишига асос солди. Унда ижтимоий ҳаётни одамларни онги хулқи ва маданиятларни таҳлил қилишда функционал ва структуравий ёндашувларга асосланилган. Ўзининг асосий асарлари – “Антропология ва ижтимоий антропология методи” (1958), “Маданиятнинг тарихи ва функцинал ифодаланиши” да (1929) олим инсонунинг ҳаёти ҳақидаги фаннинг тадқиқ қилиш медътодларини аниқ ифодалаб беради. Унинг ҳаракатлари билан инглиз ижтимоий антропологияси замонавий илмий йўналиш сифатида шаклланади. Олимнинг тасаввурича инсонни ўрганувчи асосий фан антропология бўлиб у; одам биологияси, олдтарихий археология ва этнография йўналишларидан иборат. Этнография ўз навбатида: антропология ва ижтимоий антропологияга бўлиниб уларнинг ҳар бири ўзига хос методларига эгадир. Антропологиянинг асосий методи инсоният маданиятини тарихий реконструкция қилишдир. Бу каби тадқиқотлар ёзма манбаларга шунингдек маълум халқнинг маданияти доирасидаги гипотетик реконструкцияга таянган.
Олимнинг фикрича ижтимоий антропология инсоният маданиятининг тадқиқ этишнинг бутунлай ўзгача йўналишидир. Унинг вазифаси маълум халқлар маданияти реконструкция қилиш эмас, ижтимоий ва маданий тараққиётнинг умумий қонуниятларини излашдир.бу фан табиий фанлар сингари индуктив методдан фойдаланади. Индуктив методнинг моҳияти – маданият омилларини ўрганишда малумотларни генерализация танлаш ва умумлаштиришдир.
Радклифф – Браун бўйича ижтимоий антропология: умумий ва марказий (асосий) назариялардан иборат. Умумий назария 3 та гуруҳдаги муаммолар билан шуғулланади. Умумийга ўрганилаётган жамият ҳақидаги статик ва морфологик:, унинг бошқа жамиятлардан фарқи ва ўхшашлиги, уларни қиёслаш ва классификациялаш хусусиятлари киради. Асосийга – социал динамика: турли жамиятларнинг фаолияти жиҳатлари, уларнинг ўз фаолиятини сақлаш ва қўллаш муаммолари. Учинчи гуруҳга – тараққиёт масалалари: жамиятнинг ўз типини ўзгартириш, янги жамиятларни қандай шаклланиши, ижтимоий ўзгаришларнинг умумий қонуниятларини ўрганиш киради. Бошқача айтгангда инсон ва унинг маданияти тараққиётининг умумий қонунларини ижтимоий жиҳатларини тадқиқ қилади. Бу борада Редклифф Браун дастлаб генерализациялашув, кейинроқ функционал ёки қиёсий деб атаган метод қўлланилади. Ижтимоий антропологиядан фарқлироқ, антропология ўз тадқиқотларида айрим халқларнинг ўтмиши ва бугунги ҳаётига оид аниқ маълумотларни тарихий метод орқали ўрганади.
Радклифф – Браун умумназарий концепцияси бўйича: объектив борлиқни барча турлари табиий тизимининг (атом, молекула, тана, одамлар жамияти) турли синфларидир. Ҳар қандай тизим: а) уни ташкил этувчи бирликлар (элементлар) дан; б) ижтимоий удумларнинг умумий бирикмасидан; в) ижтимоий удумлар билан боғлиқ ўзига хос фикрлар ва сезги тимсолларидан иборатдир.
Ўзининг илк асарларида Родклифф – Браун “маданият ” атамасини кенг ишлатади. Лекин 1931 йилдан кейин унинг ижтимоий антропология предметига нисбатан фикри ўзгариб у янада тораяди ва “маданият” ни “ижтимоий структура”атамаси билан алмаштиради. Натижада Родклифф – Браун тадқиқотларининг асосий йўналишлари турли маданиятларнинг сиёсий тизимлари, қон – қардошлик муносабатларидан ўзига хосликлар ва уларнинг ижтимоий тизимдаги ўрни, ибтидоий диний тасаввурлар-структурасини функционал тахлилига йўналтирилди. Шу сабабли кўпинча Родклифф – Браунни Малиновскийга қарши қўйишиб, функционалист эмас (Малиновский каби) структуралист деб аташади.
Функционал таълимот ва унинг асосий намоёндалари концепцияларини тарихий тахлил этиш шуни кўрсатадики, бу концепциялар муаммони қўйишда илмий тадқиқотларда ўзига хос хусусиятлари ва методлари билан ажралиб туради. Лекин уларнинг барчаси функционал таълимотнинг асосий ғоялари доирасида фаолият кўрсатиб улар қуйдагиларда ўз ифодасини топган:

  • инсон жамияти, мавжуд борлиқнинг бир қисми сифатида тирик организм сифатида тараққий этади, шу тарзда яшайди қайсики уни ташкил этадиган элементлари, маълум функцияларни бажаради, бошқача айтганда инсон жамияти асосини ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлатувчи маданий элементлар структураси ташкил этади;

  • ҳар қандай ижтимоий система “структуралар” (тузилмалар) ва “фаолиятлар” қилишларидан ташкил топади. Тузилмалар мустаҳкам моделлар бўлиб, улар орқали шахслар атроф-муҳит билан боғланади, шахсларнинг вазифаси тизимининг ижтимоий яхлитлигига ўз ҳиссасини қўшишдан иборат;

  • маданият шахсининг эҳтиёжларига, энг аввало унинг учта асосий талаблари: асосий (таом, уй-жой, кийим-кечак ва ҳ.к.о. ларда), ишлаб чиқариш (меҳнат тақсимоти, ҳимоя, ижтимоий назорат), ва интегратив (руҳий хавфсизлик, ижтимоий етуклик, қонунлар, дин, санъат ва ҳ.к.о. ларда) хизмат қилади;

  • маданиятнинг ҳар бир тамойили юқорида қайд этилган эҳтиёж турлари доирасида ўз вазифасини ўтайди;

  • маданиятдаги асосий ўрин: удумлар, маросимлар, аҳлоқий меъёрларна тегишли бўлиб, улар инсонлар хулқ-атворини бошқарувчилардир. Ушбу вазифани бажариш орқали улар инсонларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжларини қондиришда маданий, уларнинг биргаликда ҳаёт кечиришидаги ташкилий омил бўлиб хизмат қилади;

  • антропологиянинг вазифаси маданий тамойиллар функцияларини ҳар бир маданиятдаги бошқа маданиятларга боғлиқ бўлмаган ўзаро алоқадорлик ва ўзаро боғлиқликни ўрганишдир.

Функционализмнинг асосий тавсифлари орасида энг аҳамиятга молиги унинг тадқиқотларидаги амалий йўналишдир. Антропологиядаги йўналишлар орасида функционализм илк маротаба ўзининг амалий характерда эканлигини билдирди. Ушбу йўналиш тарафдорлари ижтимоий антропологияни инглиз колонияларини бошқаришда энг муҳим, долзарб муаммоларни ҳал этишини таъминловчи амалий фан сифатида яратишга интилганлар. Бу борада энг аввало анъанавий маданиятлар устун худудлар назарда тутилган. Инглиз мустамлака сиёсатидаги, анъанавий бошқарув институтлари ва мавжуд ижтимоий структураларга таяниб бошқариш концепцияси функционализм таъсирида шакллангани шубҳасиз.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling