Iv мавзу. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро. Жиноят ишлари бўйичатуман (ШАҲАР) суди
Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг асосийҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 37.95 Kb.
|
2 2
4.3. Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг асосийҳуқуқ ва мажбуриятлари
Судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир. Ўзбекистон Республикасида барча судьялар бир хил мақомга эга. Судларнинг раислари, раиснинг ўринбосарлари айни вақтда судьялардир. Одил судловни амалга ошириш ва бошқа функцияларни бажариш учун судьялар ва халқ маслаҳатчилари қонунчилик тартибида белгиланадиган ҳукм чиқариш ваколатига эгалар. Асосий бўғин судларининг судьялари қуйидаги ҳуқуқларга эгалар: мансабдор шахслар ва фуқаролардан одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўз фармойишларининг бажарилишини талаб қилиш; мансабдор ва бошқа шахслардан одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотларни олиш; уюшмаларга бирлашиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Ўз навбатида давлат ташкилотлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар судьяларнинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган талаб ва фармойишларини сўзсиз бажаришлари шарт. Одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотлар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари судьяларнинг талабига мувофиқ бепул берилади. Судьяларнинг талаблари ва фармойишларини бажармаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Ўз навбатида судьялар ва халқ маслаҳатчилари бир қатор мажбуриятларга эгалар, улар фуқаролик, жиноят ишлари, маъмурий ва иктисодий ишлар бўйича ишларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларига сўзсиз риоя қилишлари шарт. Корхоналар, идоралар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашлари, холис ва адолатли бўлишлари шарт. Судьялар судьялик шаънини қатъий сақлашлари, одил судловнинг обрўсини, судьялик қадр-қимматини тушириши ёки судьянинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишлари шарт. Судьялар ҳокимият вакиллик органларининг депутатлари бўлишлари мумкин эмас. Судьялар сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг аъзоси бўлишлари ҳамда, илмий, педагогик ва ижодий фаолиятдан ташқари, ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланишлари мумкин эмас. Судьялар кўриб чиқилиши лозим бўлган ишлар, амалдаги қонунчилик ва уни қўллаш амалиёти билан халқ маслаҳатчиларини олдиндан таништириб чиқишлари ва уларга ўз ваколатларини амалга оширишларида керак бўладиган бошқа ёрдамни кўрсатишлари шарт. Халқ маслаҳатчилари ҳуқуқий билимларни билишлари, ҳар бир ишни судда кўриб чиқишга тайёрланишлари, ҳуқуқбузарлик-ардан огоҳлантириш ишларида қатнашишлари шарт. Судьялар ва халқ маслаҳатчилари судьяларнинг маслашув сирини ҳамда ёпиқ суд мажлислари ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас. Халқ маслаҳатчилари ўз функцияларини бажариш учун судга ўз вақтида келишлари шарт. Халқ маслаҳатчисини судга чақириш у ишлайдиган ёки ўқийдиган корхона, идора, ташкилот маъмурияти учун шарт. Агар халқ маслаҳатчилари ваколатларининг муддати суд ишини кўриб чиқиш давомида тугайдиган бўлса, у ҳолда бу ваколатлар ушбу ишни кўриб чиқиш охирига еткунича сақланиб туради. Халқ маслаҳатчилари судлардаги вазифаларини бажариш учун йилига кўпи билан икки ҳафтага навбатма-навбат чақирилади, уларнинг иштирокида бошланган суд ишини кўришни тугаллаш зарурати бу муддатни узайтиришни тақозо этган ҳоллар бундан мустасно. Шу даврда уларнинг иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Download 37.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling