Iv мавзу. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро. Жиноят ишлари бўйичатуман (ШАҲАР) суди


Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг раиси


Download 37.95 Kb.
bet6/6
Sana18.06.2023
Hajmi37.95 Kb.
#1573961
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 2

4.4. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг раиси

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди раис ва судьялардан иборат бўлади. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди раис, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.


Ушбу судларда ишни ташкил қилиш суднинг кундалик иши устидан раҳбарлик қилувчи суд раисининг зиммасига юклатилади.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг раиси суд кенгашида раҳбарлик қилиш ва ишни судьялар ўртасида тақсимлашдан ташқари халқ маслаҳатчилари билан ишлашни ташкил қилади, фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни суд томонидан қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади.
Суд раиси суд фаолиятини такомиллаштириш мақсадида суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишларига раҳбарлик қилади, қонун бузилишини, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахсларга тақдимномалар киритади; суд ходимларининг малакасини ҳамда халқ маслаҳатчиларининг юридик билимларини ошириш ишларини ташкил этади.
Ташкилий жиҳатдан суд идораси ишига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Суд раиси ёрдамчи, девонхона бошқарувчиси, иш юритувчи ва бошқаларни танлаш, ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ишларини амалга оширади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ("Судлар тўғрисида" қонуннинг 38-моддаси) фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг раиси йўқлигида унинг ваколатлари судьяларнинг тегишли малака ҳайъатининг қарори билан ушбу туманлараро, туман (шаҳар) судининг судьялардан бирининг зиммасига юклатилиши мумкинлиги кўзда тутилган.
Download 37.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling