Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Download 170.27 Kb.
|
4 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-Мавзу: Qishloq xo‘jalik korxonalarida ishlab chiqarish xarajatlari hisobi va mahsulot tannarxini kalkulyatsiya qilish ҳамда ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби
- 13-МАВЗУ: QISHLOQ XO‘JALIK KORXONALARIDA BUXGALTERIYA HISOBINI TASHKIL QILISH ASOSLARI Режа
- 2. Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисоб сиёсатининг характерли хусусиятлари
IV QISM. QISHLOQ XO‘JALIK KORXONALARIDA BUXGALTERIYA HISOBINING XUSUSIYATLARI 13-Мавзу: Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobini tashkil qilish asoslari 14-Мавзу: Qishloq xo‘jalik korxonalarida asosiy vositalar ҳамда ishlab chiqarish zahiralari hisobining xususiyatlari 15-Мавзу: Qishloq xo‘jalik korxonalarida ishlab chiqarish xarajatlari hisobi va mahsulot tannarxini kalkulyatsiya qilish ҳамда ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби 16-Мавзу: Qishloq xo‘jalik korxonalarida soliqlar, majburiy ajratmalar va to‘lovlarning hisobi ҳамда moliyaviy hisobot shakllarini to‘lg‘azish xususiyatlari 13-МАВЗУ: QISHLOQ XO‘JALIK KORXONALARIDA BUXGALTERIYA HISOBINI TASHKIL QILISH ASOSLARI Режа: 1. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг бухгалтерия ҳисоби субъекти сифатидаги тавсифи ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари 2. Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисоб сиёсатининг характерли хусусиятлари 1. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг бухгалтерия ҳисоби субъекти сифатидаги тавсифи ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари Қишлоқ хўжалиги республикамиз халқ хўжалигининг етакчи тармоқларидан бири бўлиб келган ва у шундай тармоқлардан бири бўлиб қолмоқда. Бунинг негизида турли сабаблар ётади. Чунончи: биринчидан, республикамиз аҳолисининг 60 фоизи қишлоқ жойларда яшайди. Бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигини қишлоқ жойларда яшовчи аҳолини иш билан таъминлайдиган асосий соҳа эканлигини билдиради; иккинчидан, мамлакатимизнинг иқлим шароити ва табиий ресурслари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тез етиштириш имконини беради; учинчидан, 26 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган республикамизда одамларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб ҳал этиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири ҳисобланади; тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги мамлакатимизнинг кун сайин ривожланиб бораётган енгил ва озиқ овқат саноати тармоқлари корхоналарини арзон ва сифатли маҳаллий хом- аше ва материаллар билан таъминлашнинг асосий манбаи ҳисобланади. бешинчидан, республикамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг кўпчилик тури бошқа мамлакатларда етарлича эмаслиги, қишлоқ хўжалигини нафақат ички мақсадлардаги, балки экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тармоққа айлантириш имконини беради. Қишлоқ хўжалиги тармоғини республикамизда ривожлантириш сабаблари ва имкониятлари нафақат юқоридагилар билан чегараланади. Улар тўғрисида жуда ҳам кўп изоҳларни бериш мумкин. Бу изоҳлар қишлоқ хўжалигига оид махсус фанларда атрофлича ёритилган. Шу боис ҳам, юқоридаги изоҳлар билан чекланган ҳолда, қуйида қишлоқ хўжалик корхоналарининг бухгалтерия ҳисобининг муҳим субъектлари сифатидаги ташкилий-ҳуқуқий мақомларига, улар фаолиятининг ҳисоб объектлари сифатидаги хусусиятларига тўхталамиз. Режали иқтисодиётдан бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётга ўтиш республикамизда қишлоқ хўжалик тармоғининг қуйи бўғинини ташкил қилувчи субъектларнинг ташкилий ва ҳуқуқий мақомида турли ўзгаришларга олиб келди. Илгарилари асосан давлат ва жамоа хўжаликларидан иборат бўлган қишлоқ хўжалик корхоналари мустақиллик йилларида кўп ўзгаришларни ўз бошидан ўтказди. Чунончи, давлат хўжаликлари тугатилди, уларнинг ўрнига ширкат хўжаликлари, қишлоқ хўжалик кооперативлари, агрофирмалар, деҳқон-фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари, шунингдек уларнинг уюшмалари ташкил қилинди. Давлатимизнинг қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш борасидаги ҳозирги сиёсати негизида энг устувор йўналиш сифатида ерни деҳқонларга, фермерларга бериш, шу асосда деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ётади. 2006 йил охирига келиб республикамизда фермер хўжаликларининг сони 190 мингга етди, уларда 1,4 миллион киши меҳнат қилди. Фермер хўжаликлари ҳиссасига республикамизда етиштирилаётган пахтанинг 86 фоизи, бошоқли дон экинларининг 75 фоизи тўғри келди. Биргина 2006 йилнинг ўзида 666 та ширкат хўжаликларини қайта ташкил этиш ҳисобидан 74 мингта фермер хўжалиги тузилди. 2007 йил 1-чорак якунига келиб фермер хўжаликлари сони яна 25,1 мингтага кўпайди1. 2008 йилдан бошлаб республикамизда фермер хўжаликларини бирлаштириш асосида қайта ташкил қилиш тадбирлари амалга оширила бошланди. Қишлоқ хўжалик корхоналарини бухгалтерия ҳисоби субъектлари сифатида турлича таснифлаш мумкин. Ушбу таснифий белгилар ичида қишлоқ хўжалик корхоналарининг турлари, соҳаси, ихтисослашганлиги, ходимларининг сони, солиқ тўлаш режими муҳим ўрин тутади. Download 170.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling