Қия ва шеврон тишли цилиндрик узатмаларни
Download 165.14 Kb.
|
Qiya va shevron tishli silindrik uzatmalarni hisoblashning o‘ziga xos xususiyatlari
Цилиндрсимон тўғри тишли узатма ғилдиракларида тишлар ғилдирак ўқига
нисбатан параллел (13.1-расм, а), қия тишлида эса маълум бурчак хосил қилган (13.1- расм, б) ҳолда жойлашган бўлади. Қия тишли ғилдиракларнинг бир вақтда илашишда бўладиган тишлар сони, ҳамда контакт чизиғининг узунлиги, тўғри тишли ғилдиракларникига қараганда ортиқ бўлиб, бу унинг афзаллигига киради. Шунинг учун ҳам қия тишли ғилдиракка тўғри тишли ғилдиракникидан ортиқроқ юкланиш бериш мумкин. Бундан ташқари, қия тишли ғилдираклардаги тишлар илашишга бир четдан иккинчи четга томон аста-секин киришади. Натижада бу узатма шовқинсиз ва равон ишлайди. Қия тишли узатманинг тўғри тишлиникига нисбатан асосий камчилиги: ишлаб чиқаришни мураккаброғлиги, ишлаганда ўқ бўйлаб йўналган кучнинг пайдо бўлишидир. Тишли узатманинг айланма тезлиги В > 3 м/c бўлганда қия (ёки шеврон) тишли ғилдираклардан фойдаланиш тавсия этилади, чунки тўғри тишли ғилдиракларнинг бундай тезлик билан қониқарли ишлаши учун уларнинг тайёрланиш аниқлиги жуда юқори бўлиши керак. Қия тишли ғилдиракларнинг тишлари ҳам тўғри тишни қирқадиган асбоб (масалан, рейка) билан қирқилади. Бунинг учун кесувчи асбоб тишнинг талаб қилинган қиялик бурчаги қандай бўлса, шундай бурчакка қийшайтириб қўйилади. Демак, тишларга тик кесим бўйича олинган тишниг шакли, улар орасидаги қадам, яъни модул тўғри тишли ғилдиракларникига мос келади. Бироқ қия тишли ғилдиракларда тишлар орасидаги масофани (қадамни) хар ҳил кесим бўйича ўлчаш мумкин. Цилиндрсимон узатмаларда η=0,97...0,98 бўлиб, машиналарда кенг қўлланилади. Конуссимон ғилдиракли тишли узатмалардан узатма валлари иҳтиёрий бурчак (кўпинча 90о ) остида кесишган ҳолларда фойдаланилади (13.2–расм). Ғилдирак сиртида тишларни жойлашишига кўра конуссимон ғилираклар тўғри тишли, қия тишли ва айланасимон тишли турларига бўлинади. Конуссимон узатма ғилдиракларини тайёрлаш цилиндрик ғилдиракларни тайёрлашга қараганда мураккаброқ бўлиб, тишларни қирқиш учун махсус асбоб ва дастгоҳлардан фойдаланишга тўғри келади. Бу ғилдираклардан иборат узатмани тегишли аниқликда йиғиш ҳам қийин. Вал ўқларининг ўзаро кесишиви уларнинг таянчларини жойлаштиришни қийинлаштиради ва ғилдиракларнинг бири фақат бир томонлама жойлашган таянчга ўрнатилади. Бу ҳол узатманинг ишлашида тишларга таъсир этувчи кучларнинг нотьекис тақсимланишига, бу эса қўшимча динамик кучларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, конуссимон узатмаларда вал ўқи бўйлаб йўналган кучнинг қиймати катта бўлиб, бу ҳол таянчларнинг тузилишини мураккаблаштиришга олиб келади. Бу камчиликларга қарамай, кесишган валларни ишлатиш зарурати туғилганда конусcимон ғилдиракли тишли узатмалардан кенг фойдаланилади. Download 165.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling