Ызбекистон давлат жащон тиллари университети


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana19.04.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1366025
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
jahon adabiyoti [uzsmart.uz]

Инглиз ва АқШ адабиёти. 
 
Сўз боши 
 
Фанниннг мақсад ва вазифалари. Курснинг мақсади- талабаларни инглиз 
ва АқШ адабиёти тарихини халқ оғзаки ижодидан тортиб бугунги кунга қадар 
бўлган давр ёзучи, шоир ва драматурглар, уларнинг асарларида олға сурилган 
ғоялар ҳамада замоновий энг сўнгги давр тараққийпарвар адабиёт 
вакилларининг ижоди янги адабий оқим ва йўналишлар билан таништириш.
Курснинг вазифалари қуйидагича: 
-Талабаларни ўрганаётган адабиётдаги ҳодисаларнинг назарий томони 
билан таништириш. 
-Адабиётдаги оқим ва йўналишларнинг муаммоли томонларини ёритиш; 
- Адабий жараёндаги ўзаро алоқаларни ва адибларнинг ижодий услуби 
ва ўзига хослигини кўрсатиш. 
Дунёқараш ва эстетик тамоилларни кўрсатиш. Асосий мақсад ҳар бир 
мамлакатнинг адабий жараёнидаги умумий ва ўзига хос хусусиятларини 
ёритишга қаратилиши керак. 
Адабий асарнинг таҳлил намунасини қиёсий шаклда кўрсатиш. 


Инглиз ва Америка адабиёти фанини ўрганиш натижасида талабалар қуйидаги 
билимларга эга бўлишлари керак: 
1. Асосий адабий йўналишлар ва уларни даврлаштириш, бадиий ижод 
муаммолари ва адабиётнинг таниқли вакиллари ижодлари ҳақида маълумотга 
эга бўлиш;
2. Тавсия этилган асарларни ўқиш ва асар сюжетини яхши билиш тахлил ва 
талқин қилиш.
Тили ўрганилаётган мамлакат адабиётининг тарихи миллат тилининг пайдо 
бўлиши ва ривожланиши билан узвий боғлиқдир. Адабиётнинг тил тарихи 
билан боғлиқлигини назарга олиш лозим. Адабий асар поэтикаси таҳлили, 
стилистик таҳлил намуналарини ҳам қамраб олиши шарт. Инглиз адабиёти 
курси адабий таржима муаммолари, стилистик ва матнлар таҳлили билан 
боғлиқдир.
Фанни ўқитиш техналогиясида асосий компанент- маърузадир. Семинар 
машғулотларида призентация усулларини кенгроқ қўллаш лозимдир.
Маъруза матнлари илмий назарий муаммоларни, ёзувчи услуби ва унинг ўзига 
хос томонларини илгари сурган ғояларини, адабий жанр хусусиятларини тўлиқ 
қамроб олган бўлиши керак.
Амалий машғулот мавзулари маъруза мавзуларига боғланган ҳолда, 
талабаларнинг билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш, адиблар 
асрлари билан таништириш, жамият, давр талаби, образ, ғоя ўртасидаги 
боғлиқликларни, ғоявий эстетик, миллий қадириятларини кўрсата олиш 
хусусиятларини шакиллантиришдир

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling