Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
С Ў Р А Й М А Н:
1. Мазкур тақдимномани Учқудуқ туман ИИБ, сектордаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман тиббиёт бирлашмаси, туман коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари иштирокида дарҳол муҳокама қилиб, жиноятларнинг содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгилашингизни; 2. Туман ИИБ ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосланиб, аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриб борилишини таъминлашингизни; 3. Туманда оғир ва ўта оғир жиноятлар, айниқса қасддан одам ўлдириш ва унга суиқасд қилиш ҳамда қасддан оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари содир этилишининг шарт-шароитлари мунтазам таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олиш борасида ҳудуднинг криминоген вазиятидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда комплекс чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиб, амалда ижро этилишини таъминлашингизни; 4. Туманда сурункали спиртли ичимлик истеъмол қиладиган, муқаддам судланган шахслар, нотинч оилалар ва унинг аъзолари билан олиб бориладиган профилактик тадбирлар самарасини кучайтиришга қаратилган қатъий чоралар кўриб, ИИБ ходимлари томонидан ўзига бириктирилган маъмурий ҳудуддаги тезкор вазиятни тўлиқ ўрганилиши, маъмурий ҳудудда яшовчи жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир қилишга мойил бўлган шахслар тўғрисида маълумотга эга бўлишлари ва мастлик ҳолатида низолар келиб чиқаётган оилаларни аниқлашлари борасидаги масъулиятларини ошириш чораларини кўриб чиқишингизни; 5. Жиноят ишининг тергови давомида аниқланган, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари ва паспорт бўлинмаси ходимларининг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқишингизни. 6. Тақдимномани кўриб чиқиш вақти ҳақида унда иштирок этиш учун вилоят прокуратурасига хабар қилишни ва тақдимномани кўриб чиқиш натижаси ҳақида бир ойлик муддат ичида вилоят прокуратурасига ёзма равишда маълум қилишингизни. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling