Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet76/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

биринчидан, компания тизимидаги алкаголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва “Шаробсавдо” ИБУК фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.1995 йилдаги “Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни амалга оширишда корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1154-сонли Фармони талабларига мунтазам риоя қилинмасдан келинган бўлсада, компания раҳбар ва масъул шахслари бунга ўз вақтида муносабат билдирмай, бефарқларча ёндашиб, тўлов интизомига риоя қилиш чораларини кўрмаганлар;
иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.2006 йилдаги “Алкаголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 505-сонли Қарори талабларига кўра, 50 фоизи белгиланган бўлсада, компания томонидан тизимдаги алкаголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва “Шаробсавдо” ИБУК фаолиятида мазкур талабга риоя қилиниши устидан идоравий назорат ўрнатилмаган;
учинчидан, “Хатирчишаробсавдо” ИБУКда мулклар сақланиши, спиртли ичимлимклар савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга белгиланган тартибда сотилиши, тўловларнинг ўз вақтида келиб тушиши устидан назорат ўрнатилмаган, ушбу соҳага масъул ва моддий жавобгар шахсларнинг фаолияти текширилиб, ҳисоботлари эшитиб борилмаган;
тўртинчидан, жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 15.07.2016 йилдаги ҳукми билан З.Хамидов эгаллаб турган лавозими билан боғлиқ ҳолда ўзганинг мулкини ўзлаштирганлиги учун судланиб, мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлсада, суд қарори ижроси таъминланмасдан, таниш-билишчилик ва ошна-оғайнигарчиликка йўл қўйилганлиги натижасида унинг “Хатирчишаробсавдо” ИБУК директор ўринбосари лавозимида ишлаб, ўзига қатъий ишонган ҳолда рецидив тарзда жиноят содир этишига шароит яратилган.
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, соҳа фаолиятида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш ва бу каби ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик, ходимларни ватанпарварлик, касбга ва бурчга садоқат, ҳалоллик, қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш мақсадида қатъий чора-тадбирлар белгилаш лозим бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 297 ва 299-моддаларини қўллаб,

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling