Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet78/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Вилоят прокурорининг
ўринбосари
адлия маслаҳатчиси (имзо) А.Ахмедов

33-намуна




Мирзо Улуғбек тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири


С.Собировга


Фуқаро ижтимоий бурчини намунали
бажарилганлиги тўғрисида
ТАҚДИМНОМА

Туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Парпиевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “и” банди билан айблаш ҳақидаги жиноят ишининг тергови тамомланди.


Аниқланишича, Д.Парпиев фуқаро Г.Пулатов билан олдиндан бўлган адовати замирида, тамагирлик ниятларида уни қасддан ўлдириш билан ўч олиш мақсадида, ошхона пичоғи билан қуролланиб, юзини аёллар чулкиси билан ниқоблаб, 27.07.2016 йил соат 2200ларда фуқаро Г.Пулатов яшаб келаётган Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 11-уй, 53-хонадонга дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, уйнинг ошхонасида бўлган Г.Пулатовга ҳужум қилиб, ҳаёти учун муҳим бўлган чап кўкрак соҳасига бир марта уриб, ўз навбатида Г.Пулатов ҳимояланиш мақсадида унга қаршилик кўрсатганлиги натижасида бўлиб ўтаётган кураш давомида, Д.Парпиевни фуқаро Г.Пулатовнинг уйига ниқобланган ҳолда дераза орқали кириб кетаётганлигини кўриб, ҳодиса жойига етиб келган фуқаро Ж.Акбаров уларни ажратиб, Д.Парпиевнинг қўлидан пичоқни тортиб олиб, унинг қаршилигини сўндирганлиги натижасида, у жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмаган.
Жиноят ишининг тергови давомида, тумандаги 39-сонли умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ж.Акбаровнинг жасорат кўрсатганлиги ҳамда ижтимоий бурчини намунали бажариши билан боғлиқ қатор ҳолатлар аниқланди.
Жумладан, фуқаро Ж.Акбаров Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 9-уй, 46-хонадонда яшаб келиб, ўз яшаш уйи рўпарасида жойлашган 11-уй,
53-хонадонга фуқаро Д.Парпиевни қуролланган ҳолда ғайриқонуний равишда кираётганлигини кўриши биланоқ, шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига бу ҳақда маълум қилган ҳолда, содир этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олдини олиш мақсадида фуқаро Г.Пулатовнинг хонадонига етиб бориб, хонадонда бўлаётган тортишув овозларини эшитгач, ушбу хонадонга дераза орқали кириб, Д.Парпиевнинг жиноий ҳаракатларини тўхтатиб қолган.
Шунингдек, у туман ИИБ ходимлари етиб келгунларига қадар, Д.Парпиевни ҳодиса жойидан яширинмаслигини таъминлаш мақсадида, унинг қаршилигини енгиб, қочиб кетмаслигини таъминлаган.
Бундан ташқари, Ж.Акбаров оғир тан жароҳатлари олган Г.Пулатовга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ҳолда тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб хабар берганлигининг натижасида, Г.Пулатовнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолатлар фуқаро Ж.Акбаровнинг ўзи истиқомат қилиб келаётган маҳаллада шубҳали нотаниш шахсларнинг юрганлигига бефарқ муносабатда бўлмасдан, шубҳали шахснинг ғайриқонуний ҳаракатларини кўриши биланоқ, сезгирлик билан вазиятни тўғри баҳолаб, қасддан одам ўлдиришда ифодаланган жиноятнинг охирига етказилишини олдини олиш, жиноят содир қилган шахснинг қочиб кетмаслигини таъминлаш ва фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишда юксак онглилик ва жасорат кўрсатиб, ижтимоий бурчини намунали бажарганлигидан далолат беради.
Фуқаро Ж.Акбаров томонидан ижтимоий бурчини намунали бажарилганлиги ҳолатини ёритиш, аҳоли, хусусан ёшларни қонунларга итоат, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга тоқатсизлик ҳамда бу каби ҳолатларга нисбатан муросасиз бўлиш ҳиссида тарбиялаш, уларда ватанпарварлик, ҳалоллик, мардлик каби фазилатларнинг кучайишида муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 300-моддасига асосан, фуқаро Ж.Акбаров томонидан ижтимоий бурчи намунали бажарилганлиги ҳақида хабар бериш билан бир қаторда, ваколатингиз доирасида уни рағбатлантириш, кўрсатган юксак онглилиги ва жасоратини фуқаролар ўртасида бевосита ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling