3 – Маъруза
Нефт таркибидаги тўйинмаган углеводородлар (алкенлар, алкадиенлар ва алкинлар) уларни ажратиб олиш, концентрациялаш жараёнлари ва физик - кимёвий хоссалари.
Режа:
1. Нефтни қайта ишлашда ҳосил бўладиган тўйинмаган углеводородлар
Умумий маълумотлар
2. Тўйинмаган углеводородларнинг хоссалари
3. Алкенларни ажратиб олиш
4. Алкенларнинг кимёвий хоссалари
5. Водородни бириктириб олиш
6. Алкенларни оксидлаш ва озонлаш
7. Алкадиенларнинг кимёвий хоссалари
8. Ацетиленнинг хоссалари
Нефтни қайта ишлашда ҳосил бўладиган тўйинмаган углеводородлар. Умумий маълумотлар.
Хом нефт ва табиий газларда тўйинмаган бирикмалар (алкенлар, ди–, три– ва полиенлар, алкинлар) бўлмайди. Улар нефтни қайта ишлаш жараёнларида ҳосил бўлади. Тўйинмаган бирикмалар – асосий органик ва нефткимёвий синтезда энг зарур хом ашёлардан биридир.
Тўйинмаган бирикмаларни олишнинг икки гуруҳи мавжуддир:
Тўйинмаган бирикмалар – ёнаки маҳсулот бўлган жараёнлар.
Уларни максимал ишлаб чиқаришга йўналтирилган махсус жараёнлар.
Биринчи гуруҳ жараёнларига термик ва каталитик крекинг, нефт қолдиқларини кокслаш жараёнлари бўлиб, уларнинг асосий мақсади – ёқилғи ва нефт кокси ишлаб чиқаришдир.
Иккинчи гуруҳ жараёнлари пиролиз, қуйи молекуляр алкенларнинг полимеризацияси, алканларни дегидрирлаш ва металл – органик катализаторлар иштирокида алкенлар синтезларини ўз ичига олади.
Суюқ фазадаги термик крекинг газида (470 – 5200С; 2 – 5 МПа) тахминан 20 % (ҳажмий), буғ фазадаги термик крекинг газида (530-6000С; 0,10,5 МПа) ва пиролиз (670-9000С; 0,1 МПа) газларида 30 – 50% (ҳажмий) миқдорда тўйинмаган бирикмалар мавжуддир. Нефть хом ашёсини термик ишланганда ҳосил бўладиган газларнинг таркиби қуйидаги жадвалда берилган.
12-жадвал
Нефт хом ашёсини термик ва термокаталитик қайта ишланганда ҳосил бўладиган газларнинг таркиби, % (ҳажмий).
Do'stlaringiz bilan baham: |