Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари
Download 224.5 Kb.
|
razmer
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил “20”февралдаги 77-сон буйруғига ИЛОВА Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Н И З О М И Мазкур Низом ички ишлар органлари патруль-пост хизмати (кейинги ўринларда – ППХ) саф бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, патруль-пост хизматини ташкил этиш ва ўташ тартиби, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ҳамда ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликдаги фаолиятини белгилайди. 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низомда қўлланиладиган асосий тушунчалар: бодикамера – жамоат жойларида атрофдаги вазиятни, фуқароларнинг ҳаракатлари ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни патруль-пост хизмати ходимларининг хизмат вазифаларини бажариш вақтидаги ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни аудио-, видео ёзув шаклида қайд этувчи ускуна; “Е-патруль” тизими – текширилаётган шахсни планшет орқали бармоқ изларини планшетнинг махсус сканери ёрдамида, агар бармоқ изи билан идентификация қилиш имкони бўлмаса, унинг юз тузилиши (юзнинг олд томони)ни расмга олиш орқали реал вақт режимида текшириш, маълумотларни шакллантириш, тўплаш, умумлаштириш, сақлаш, шунингдек, ваколатли органлар ўртасида идоралараро ахборот алмашишнинг марказлаштирилган электрон тизими; жамоат жойлари – сутканинг ҳар қандай вақтида шахсларнинг бўлиши, эркин ҳаракатланиши ва тўпланиши мумкин бўлган жойлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кириш (чиқиш) тартибга солинган объектлар. Шу жумладан, кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, стадионлар, иш жойлари, барча турдаги жамоат транспортлари жамоат жойлари ҳисобланади; жамоат хавфсизлиги – шахс, жамият ва давлатнинг жиноятчилик, бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар, фавқулодда ҳолатлар оқибатлари, ижтимоий низолар, табиий офатлар, эпидемия, эпизоотия, йирик ҳалокатлар, авариялар ва ёнғинлардан ҳимояланганлик ҳолати; Download 224.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling