Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари


Download 224.5 Kb.
bet10/10
Sana21.04.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1376544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
razmer

8-боб. Якунловчи қоидалар

239. Профилактика (катта) инспекторлари ҳуқуқ тартибот масканлари ва таянч пунктининг маъмурий ҳудудида ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари ва ташкилотлари, Миллий гвардия бўлинмалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорлигини ташкиллаштиради ва нарядларнинг хизмат ўташи устидан назорат ўрнатади.


240. ППХ саф бўлинмалари таркибидаги ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари, шунингдек, шартномавий-ҳуқуқий асосда ташкил этилган ППХ бўлинмаларининг фаолияти Вазирликнинг тегишли ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
241. ППХ саф бўлинмалари ходимларининг зиммасига мазкур Низомда назарда тутилмаган мажбуриятларни юклаш тақиқланади.
242. ППХ саф бўлинмаларининг командирлар таркиби олий маълумотга эга бўлган, ўзининг шахсий ва ишчанлик сифатлари бўйича шахсий таркибни бошқаришга қодир ички ишлар органлари ходимлари билан жамланади.
243. ППХ саф бўлинмаларида хизматга қабул қилиш, махсус унвонлар бериш
ва улардан маҳрум этиш, лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва ротация, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ходимнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотларига сайланганида (тайинланганида, сафарбар этилганида) хизмат ўташи, аттестация ўтказиш, таътиллар бериш, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, хизмат муддатларини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомга ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
244. ППХ ходимларининг хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари, шу жумладан муомала маданияти, командирлар (бошлиқлар) ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, ходимларни рағбатлантириш ва уларга интизомий жазо чораларини қўллаш Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси ҳамда Вазирликнинг тегишли ички идоравий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
245. ППХ саф бўлинмаларининг молиялаштирилиши давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
246. ППХ саф бўлинмаларининг мукофотлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш масалалари Вазирликнинг тегишли ички идоравий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
247. Иш юритиш ва махфийлик режими бўйича тадбирлар ППХ саф бўлинмалари томонидан мустақил равишда ёки ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
248. ППХ саф бўлинмалари фаолияти натижалари ҳақида мазкур Низомнинг
9-13-иловаларида берилган ҳисобот шакллари тўлдирилиб, ойнинг учинчи санасига қадар Вазирлик Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматига тақдим этилади.
249. ППХ саф бўлинмаларини қурол-аслаҳа, махсус техника ва бошқа
моддий-техника воситалари ҳамда мулк билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
250. Патруль-пост хизматини ўташ учун хизматга жалб этилган ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг курсантлари, ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари, шунингдек, шартномавий-ҳуқуқий асосда ташкил этилган ППХ бўлинмалари мазкур Низом талабларига амал қилади.



Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling