«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


-§. Хизматни олиб бориш ва дам олиш тартиби, иш вақтини ҳисоблаш


Download 1.19 Mb.
bet16/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1422590
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)

2-§. Хизматни олиб бориш ва дам олиш тартиби, иш вақтини ҳисоблаш

147. Вахта усулида хизмат олиб борувчи шахсий таркибнинг иш вақти ва дам олиш вақти бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланадиган жадвал билан белгиланади ва у амалга киритилишидан камида бир ой олдин шахсий таркибга етказилади. Жадвалда вахтага борувчи ходимлар ва хизматчиларни хизмат жойига олиб бориш, вахтадан чиққач доимий яшаш жойларига қайтариб олиб келиш кунлари кўрсатилган бўлиши шарт.


148. Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркиби учун вахтада хизматни олиб бориш вақти 10 суткадан ошмаслиги керак. Вахтадан чиққан шахсий таркибга 20 сутка давомида доимий яшаш жойларида дам олишга рухсат этилади.
149. ЁХХ бўлинмаларининг навбатчи смена таркибига кирмайдиган офицерлар, сержантлар таркиби ҳамда касбий ёнғин хавфсизлиги қисмларининг раҳбарлари муҳофаза этилаётган объектда 12 соатдан 15 кун мобайнида ишлайдилар ва 15 кун доимий яшаш жойларида дам оладилар.
Бўлинма раҳбари ва унинг ўринбосарини битта вахтада бўлишларига рухсат этилмайди.
150. Касбий ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркиби учун вахтада хизматни олиб бориш вақти 7 суткадан ошмаслиги керак. Вахтадан чиққан шахсий таркибга 23 сутка давомида доимий яшаш жойларида дам олишга рухсат этилади.


3-§. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва бериладиган имтиёзлар

151. Хизматни вахта усулида олиб борувчи Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг шахсий таркибига иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқлари асосида тўланади.


152. Хизматни вахта усулида олиб борувчи ЁХХ ходимлари учун йиллик меҳнат таътили вахта оралиғидаги дам олиш кунларини эътиборга олган ҳолда берилади.
153. Ходимнинг меҳнат таътилини тугаш вақти бириктирилган сменанинг вахта оралиғидаги дам олиш кунларига тўғри келиб қолган ҳолларда, ушбу ходим бошқа сменага ўтказилади.


VI-БОБ. КАТТА ВА МУРАККАБ ЁНҒИНЛАРНИ ЎЧИРИШ
ТАЯНЧМАСКАНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

154. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЁХХнинг катта ва мураккаб ёнғинларни ўчириш таянч маскани махсус жиҳозланган жой (иншоот) бўлиб, меъёр бўйича ДЁХХ таянч масканлари учун белгиланган ҳаракатдаги захира техникалари, ёнғин ўчириш воситалари ва бошқа материалларни жойлаштириш учун мўлжалланган.


155. Таянч масканлари ёнғинларни бартараф этиш билан боғлиқ биринчи даражадаги авария-қутқарув ишларини самарадорлигини ошириш ҳамда ёнғин жойида керакли куч ва воситаларни жамлаш мақсадида ташкил этилади.
156. Таянч масканларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
навбатчи сменаларнинг ёнғинларни бартараф этишга шай ҳолатда бўлишини таъминлаш;
шаҳар ва туманларнинг (объектлар) тегишли хизматларига авария ва табиий офатлар юз берганда ёрдам кўрсатиш;
ёнғинга қарши сув манбаалари, алоқа воситалари ва кўчаларни соз ҳолатда бўлишини назорат қилиш;
шаҳар ва туманларнинг (объектлар) ҳаёт маромини таъминловчи хизматлари билан доимий алоқада бўлиш;
хизмат кўрсатиш ҳудудида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартибда қўшни давлатлар ҳудудида содир бўлган узоқ давом этувчи, катта ва мураккаб ёнғинларни ўчириш.
157. Таянч масканларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, ДЁХХнинг ҳудудий бошқарув органлари раҳбарларининг зиммасига юклатилади.
158. ДЁХХ ҳудудий бошқарув органларининг раҳбарлари:
таянч масканларини ташкил этиш ва уларни техника, асбоб-анжомлар билан жамлаш учун жавобгардирлар;
таянч масканининг ёнғин ўчириш техникаларини доимий шай ҳолатга келтириш ва ёнғин ўчириш воситалари ҳамда бошқа материаллардан тезликда фойдаланиш имкониятини яратишни таъминлайдилар;
таянч масканининг ёнғин ўчириш техникалари, ёнғин ўчириш воситалари ва бошқаларни ҳисобини юритиш тартибини белгилайдилар;
таянч маскани куч ва воситаларини доимий шай ҳолатга келтириш режасини ишлаб чиқилишини таъминлайдилар.
159. Таянч масканлари оператив жиҳатдан маҳаллий ёнғин хавфсизлиги гарнизон бошлиқларига бўйсунадилар.
160. Маҳаллий ёнғин хавфсизлиги гарнизон бошлиқлари таянч маскани куч ва воситаларини қўллаш бўйича ўз вазифаларини умуман бажармаслик ёки талаб даражасида бажармаслик учун жавобгардирлар.
161. ДЁХХ ҳудудий бошқарув органлари ва гарнизон мансабдор шахсларининг таянч масканларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича вазифалари уларнинг хизмат вазифаларига киритилади.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling