«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


Download 1.19 Mb.
bet3/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1422590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)

Навбатчилик вақти – навбатчи смена ёки навбатчилик хизмати шахсий таркиби томонидан хизматни узлуксиз олиб бориш вақти. Навбатчилик вақти шахсий таркибнинг ёнғинларни бартараф этишда иштирок этган вақтни ҳам ўз ичига олади.
Диспетчерлик хизмати – марказий диспетчерлик хизмати ва гарнизондаги бўлинмалар диспетчерлари (радиоалоқачилар)ни ўз ичига олади.
Гарнизоннинг штатдан ташқари хизматлари – гарнизон хизмати вазифаларини бажаришни таъминаш учун тузиладиган штатдан ташқари тузилмалар.
Чиқиш жадвали – шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларида содир бўлган ёнғинларни бартараф этишга гарнизон куч ва воситаларини Низом талаблари асосида жалб қилиш тартибини белгиловчи ҳужжат.
Куч ва воситаларни жалб қилиш режаси – ДЁХХ гарнизони ҳудудида содир бўлган ёнғинларни бартараф этишга ЁХХнинг (ганизонлар) куч ва воситаларини жалб қилиш тартибини белгиловчи ҳужжат.
Қисм чиқиш ҳудуди (келгуси матнда – чиқиш ҳудуди) – ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар олинганда жадвал асосида куч ва воситалар биринчи навбатда юбориладиган ҳудуд.
Ёнғиннинг мураккаблик даражаси – чиқиш жадвали ёки куч ва воситаларни жалб қилиш режаси билан белгиланган тартибда навбатчиликдаги асосий ёнғин ўчириш автомобилларидан иборат экипажларни ёнғинни ўчириш учун сафарбар этишни (объектнинг аҳамиятига ва ёнғиндаги вазиятга қараб – ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар олиниши билан ёки ЁЎР сўровига кўра) ифодаловчи, ёнғиннинг хавфлилик даражасини англатувчи шартли рақам.
Доимий шайлик – ЁХХ гарнизонлари, қисмлари, навбатчи сменалар, ёнғинга қарши барча тузилмаларнинг мазкур Низом билан белгиланган вазифаларини муваффақиятли бажаришини таъминловчи ҳолати.
Тезкор вазият - қисм чиқиш ҳудудида вазифаларни белгилашга ва уларни бажариш ҳусусиятларига таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар йиғиндиси.
Ёнғинларни бартараф этиш билан боғлиқ биринчи даражадаги авария-қутқарув ишлари – ЁХХнинг ёнғин вақтида фуқароларни ва моддий бойликларни қутқариш, жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширадиган ҳаракатлари.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling