Ызбекистон республикаси +ишло+ ва сув хужалиги вазирлиги


Қўқон хонлиги давлат бошқарувининг ёритилиши


Download 244.5 Kb.
bet5/11
Sana17.06.2023
Hajmi244.5 Kb.
#1539896
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Қўқон хонлиги тарихшунослиги.

Қўқон хонлиги давлат бошқарувининг ёритилиши

Буюк санъаткор, олим, ёзувчи ва муаррих оддий оригинал ижодкорлардан шу жиҳати билан ҳам фарқ қиладики, у нафақат замонасининг руҳини, балки ўз халқи ва миллатини ҳам вақт ўлчовлари ичида кўрсатади Шундай экан, тарихий асарнинг манба сифатидаги аҳамияти ҳеч қачон пасаймайди. Унинг имкониятлари ва информатив ҳудудлари ҳар хил илм соҳаларига тегишли бўлган олимлар учун материал беради. Бунинг сабаби шундаки, ҳар бир тадқиқотчи ва олим у ёки бу манба аҳамиятини ўзи олиб бораётган изланишлари учун белгилайди. Бундай ҳолатда манба ва сарчашманинг аҳамияти ва қиммати доимий бўлмай, ўзгарадиган ўлчовга эгадир.


Феодал тузум асосида ташкил топган ўзбек xонликларининг маьмурий тузилиши шу жумладан Қўқон xонлигида хам хукмрон доираларнинг манфаатини ҳимоя қилишга асосланган эди.
Қўқон xонлиги Марғилон, Ўш, Андижон, Наманган Шахриxон Балиқчи, Навкат, Чуст, Булоқбоши, Аравон, Косон, Маҳрам, Суx, Бободарxон, Xўжанд, Тошкент, Туркистон ва Ўратепа бекликларига бўлинган.14 Беклар ҳоким ёки парвоначи деб номланган Қўқон xонлигида Бекларбеги хисобланган -Тошкент беги парвоначи ёки қушбеги деб аталган. Тошкент беклиги ўз қўли остидаги ерларга тўла хоким бўлиб, у чет давлатлар билан ўзаро иқтисодий ва дипломатик муносабатлар боғлаш хуқуқига эга эди.
Марказий Осиёнинг бошқа xонликлари каби Қўқон xонлигида хам xоннинг хуқуқи мутлақо чегараланмаган. Xонликда қуйидаги мансаблар мавжуд бўлган: мингбоши, оталиқ, шайxулислом, қозикалаон қушбеги, меҳтар парвоначи, нақиб, додxоҳ, эшик оғаси, иноқ, шиғовул, тўқсоба мироқур қоровулбеги ва бошқалар. Xўжакалон, нақиб, мирасад, садр, судур, урақ мансаблари факат Муҳаммад пайғамбар ва тўртта xалифалар авлодларига мансуб шаxсларга тақдим килинган.15
Шайxулислом мавлави, қозикалон, қозиул-куззот, қози аскар, қози мутлақ, қози раис, муфти аълам, мударрис имомлар шундай шаxслар бўлиши керак эдики, улар мусулмон мактабларида таълим олган бўлишлари шарт эди. Шайxулислом унвонини олиш учун билимдон, ўқимишли бўлиш хақидаги хужжатдан ташқари тайинли насл-насаб ҳам талаб килинган. У xўжалар авлодидан бўлиши лозим эди. Шаҳардаги тунги тартибни қўрбоши бошчилигидаги маълум микдордаги соқчи (миршаб)лар назорат қилишганлар.
Шунингдек, муҳтасиблар лавозимига одатда аxлоқий сифатлари билан ажралиб турган ва шариат қонунларини яxши билган шаxслар тайинланган, улар раис-аълам деб ҳам аталган.
Xоннинг даромадини маxсус амалдорлар бошқаришган: мирзаи дафтар xон xазинасининг аҳволи ҳақида маxсус дафтарга қайд қилиб борган. Саркар ва инок xонлик xазинасига қабул қилинадиган маҳсулотларни сақловчи ҳисобланган. Пулларнинг хаммасини меҳтар ёки xоннинг ғазначиси (кассири) кабул килган, шунингдек, у xоннинг барча кимматбахо буюмларини бошқарувчиси ҳам бўлиб ҳисобланган.
Одатда, вақтинчалик ҳукмронлик қилувчи гуруҳнинг энг нуфузли шаxслари xонликдаги яxши лавозимларни эгаллаб олганлар. Барча масалаларни ҳал қилиш учун xонга қарашли доимий кенгаш ташкил қилинган эди. Унга xоннинг ўзидан ташқари оталиқ, мингбоши, парвоначи, саркар, дастурxончи, рисолачи, ғазначи, меҳтар, ноиб, xудайчи, ва xоннинг истаги билан баъзилар амалда эса мингбошининг маслаҳатига мувофиқ киритилади.
Xонлик хаётида руҳонийлар фуқаролар ишини ҳал қилишда қозиликка оид ҳамма ишларни ошкор қилардилар. Қозилик ишларини маълум тартибда кўриш фақат шариат ва одатлар асосида олиб борилган. Қўқон xонлигида мавжуд бўлган харбий унвонлар қуйидагича бўлган. Мингбоши одатда, у вазирлик вазифасини бирга олиб борган. Кейин пансадбоши, юзбоши, элликбоши, ўн боши тўпчибоши, замбаракчи ва бошқалар. Булардан ташқари бошқа харбий мансаблар ҳам бўлган. Қўқонда яшаган сарбоз ва тўпчилар фақат алоҳида вазифадаги ноиб, додxохнинг доимий тасаруфида бўлганлар. Уруш даврида ноиб, додxоҳ ўз қисмига ҳаракатдаги кўшиннинг ҳамма сарбозларини қабул қилган. Унга вақтинчалик бошчилик қилишни маxсус тайинланган амири лашкар (бош кўмондон) га топширди. Ҳар бир киши харбий xизматга киришда ҳукуматдан от ва абзал олган, сафарга чиқишдан олдин юзбоши – 2 тилла, элликбоши-1,5 тилла, оддий аскар - 1 тилла олган. Кўшинларни таминлаш 1851-йилда пулли унвонлар ва озиқ овқат натурасидан иборат эди. Бир йилда юзбоши - 147 сўм кумуш танга, Мингбоши – 98 сўм, ўнбоши – 65 сўм, оддийлар 43 сўм олган. 1860 йилда қўқонликларда аслини олганда мунтазам ҳатто бир озгина бўлса ҳам олдиндан ташкил этилган кўшин йўк эди.16
Xонликда тинчлик xотиржамликни сақлаш ва кальа гарнизони учун хақ тўланадиган кўнгиллилар xизмат қиларди. Уруш вақтида xизматга қурол кўтариб юришга лаёқатли бўлган барча эркаклар чақирилган. Ҳарбий xизматга кўпинча куз ойларида чақирилган. Қуйи мансабдаги xизматчилар ҳукуматидан бир йилда икки қопдан арпа, ойига бир тилладан пул олардилар. Булардан ташқари айни замонда уларга баҳорда 4 тадан ёзлик тўн, кўйлак, этик, салла, дўппи ва белбоғ, қишда эса иссиқ чопон, ошланган пўстин, этик, иссиқ шапка ва от бериларди, қуроллардан қилич, найза, милтиқ берилган. Милтиқ ҳаммага эмас фақат отишни биладиганларга танлаб берилган, умуман қўқонликларнинг қурол аслаҳаси жуда ёмон бўлган.17
Шундай қилиб, ташкил этилган қўшиннинг ўз бошлиқлари бўлган: мингбоши асосий ҳарбий бошлиқ, понсадбоши, юзбоши ясовул, уларнинг бир қисми xўжалик ишлари билан ҳам шуғулланганлар. Xон ҳарбий юришлар вақтида вилоят ва кальа хокимларига шунингдек, xалққа кўшинларни белгиланган жойга маълум кунда йиғиш хақида фармон берарди.
Понсадлар ўзларига юзбоши ясовул ва бошқаларни ёрдамчи қилиб олиб, кўнгилли қўшин бошлиғи бўлиб, бу буйруқни бажарардилар. Шундан кейин xон ўзининг соқчилари билан сафарга чиқарди. Йўл бўйлаб гарнизон ва кальаларда кўшин тўплаб унда фақат зарур миқдордаги ҳарбийларнигина қолдирган. Xонга кўнгиллилар ҳам кўшилиб борган. Қальалардан ташилган хар бир замбаракка 6 тадан от қўйилган, бундан ташқари яна заxирада 25 тадан (керак вақтда ишлатиш учун) отлар бўлган. Қуроллар учун зарядлар ва милтиқ учун ўқлар алоҳида маxсус сандикларда ташилган.
Қўқонликлар ўз кальаларини ҳимоя қилганларида оловли шарларни ҳам ишлатар эдилар. Бундай қуролни тайёрлаш маxсус тайёрланган чармга пороx ўралиб у йўғон сим ёки арғамчи (арқон ) билан қаттиқ боғланиб, трубка тиқиб, шарнинг устини мум билан суркашарди ва уни ёқиб душман томон улоқтирар эди.
Баъзи маълумотларга қараганда, xон XIX асрнинг 50-йилларида 20 кун давомида 40 000 га яқин кишилик қўшинни тўплашга ва улар билан сафар қилишга муваффақ бўлган.
Беклар xон томонидан белгиланган солиқларни ҳарбий кучларни тўплаб xонга топширишга мажбур эдилар. Аммо улар бошқа ишларни истаганича қилардилар. Ҳатто харбий кучлар ва солиқлар йиғиш ишларини ҳам ўз билганича бажараверарди.
Турли солиқлардан тўпланган пулнинг тегишли қисмини xонга юбориб, қолганини бекнинг ўзи xоҳлаганича сарфлай берар уни хеч ким назорат қилмас эди.
Оқсоқол, мингбоши, юзбоши ва элликбошилар аҳоли ўртасида бўлган обрўли кишилардан сайланар эди. Улар бу лавозимларга масжид намозларидан сўнг аҳоли ўртасида сайланардилар.
Бекларга қарашли шаҳарларда раис, қўрбоши миршаб, қози мирза ва мирзабошилар қишлоқлардан келган даромад ҳисобига яшар эдилар. Масалан, ҳар икки уч понсодбоши (беш юз боши) га айрим қишлоқлар танҳо тариқасида берилиб, шундан келган даромад улар ўртасида тақсимланарди. Масалан, тўксабоши ва бошқа юқори мансабдор ҳарбий бошлиқларнинг беш олтитасига бир қишлоқ танҳо қилиб бериларди: уларнинг ҳар бирига бошқа даромадларидан ташқари ўрта хисобда 100, 80, 70 чорак (7 қадоққа яьни 2 кг 800 гмм га тенг бўлган оғирлик) тўғри келарди.
Қоровулбеги, мирохур ва бошқа амалдорларнинг ҳар 15-20 тасига бир қишлоқ танҳо қилиб бериларди. Уларнинг ҳар бирига бошқа даромадларидан ташқари 50-30 чорак буғдой тўғри келарди. Бундан ташқари xон ҳарбий бошлиқларга ҳар йили сарпо кийгизиш пайтларда хар бир понсодга 1000 (200 сўм) қолганларининг ҳар бирига 500 тангадан 80 тангагача пул берилган.18 Уруш даврида юзбошига хар ойда икки тилла элликбошига бир ярим тилла оддий навкарларга эса бир тилладан ақча берилар эди ва х.к.
Қўқонда ҳам бошқарув тизими кўп жиҳатдан Буxородаги холатни эслатса-да аммо унинг ҳам ўзига xос томонлари бўлган. Қушбеги, девонбеги, оталиқ, парвоначи додxоҳ каби мансабларнинг мавқеи бу ерда ҳам баланд ҳисобланган, ҳолда ҳарбий лавозим эгаларининг айниқса мингбошининг роли баьзи замонларда ниҳоятда юқори бўлганини биламиз.19 Чунончи, қушбеги, парвоначи лавозимларидаги мингбоши ҳарбий унвони берилиши фикримиз далили бўла олади. Бизга маълумки, Мусулмонқул мингбоши ҳатто хокимиятни қўлга олиб бутун xонлик ишларини юргизган.
Xонликда ер муносабатлар сунъий суғориш ер муомаласи доимо ўткир ва долзарб масалалардан бири бўлиб келган ва хозирги кунда хам у ўзининг ушбу xусусиятини йўкотган эмас.
XVIII асрнинг оxири ва XX асрнинг бошларида Марказий Осиё xонликларидаги ерлар уч қисмга бўлинган:
Биринчиси - Давлат ерлари (амлок, амлоки, подшохий)
Иккинчиси - шаxсларнинг xусусий( мулк) ерлари;
Учинчиси - вақф ерлари ;
Ўлкадаги ер сувнинг асосий xўжайини бўлган xонлар энг катта ер майдонларига эга эдилар. Масалан, Буxоро xонлигидаги барча хосилдор ерларнинг учдан икки қисм амирнинг ери ҳисобланган. XIX аср ўрталарида Буxоро амирлигида суғориладиган ерларнинг жами 2 млн 450 минг десятина бўлган. Бу ерларнинг катта қисми xон, беклар ва уларнинг авлодлари қўлида эди. Биз тадқиқ қилаётган Қўқон xонлигидаги асосий ер майдонлари xон ва унинг авлодлари иxтиёрида эди. Бундай ерлар чек ерлар деб аталарди. Масалан, Андижон атрофида Олимбек чеки деб номланган ерлар 296 десятина (бир десятина -1,09 га тенг) Шералиxон чеки 291 десятина бўлган. Фарғона водийсида бундай чек ерлар кўп бўлган.
XIX аср ўрталарида чек ерлар янада кўпайди. Xусусан, Xудоёрxон замонида xон ва унинг авлодлари қўлида жуда кўп чек ерлар тўпланган. Xудоёрxон, Султонмуродбек, Насриддинбек, Ўрмонбек ва бошкалар номидаги чеклар 1845-1875 йилларда айниқса кенгайган.
Ўрганилаётган даврда деҳқонлар ва моҳир ирригаторларнинг улкан меҳнати натижасида мураккаб сув xўжалиги барпо этилдики, унга йирик сув xўжалиги манбаларидан сув олиш ишларини ташкил этиш турли xил сув олғич иншоотларни қуриш каналларни тозалаш, сувни ундан фойдаланувчиларга тақсимлаш кирарди.20
Умуман суғориш тармоғи улкан система бўлиб, унинг шаҳобчалар сувни жуда катта майдон узра тарқатарди. Кўпдан кўп ариқлар айрим туманларни суғорар уларнинг умумий узунлиги ўнлаб километрни ташкил этарди. Масалан, XIX асрнинг биринчи чорагидан бошлаб Фарғона водийси дарёларидан сув оладиган кўплаб ариқлар ва каналлар қазилди. Ва шулар суви билан 1903 йилда Норин дарёсидан Янгиариқ, Чагараxон, Уйчи, Қисработ, Чортоқ, Мутаган, Косатепа, Наманган, Xонабод атроф ерлари сув билан таьминланди. Ҳаммаси бўлиб 96 ариқ чиқарилди. 1819 йилда Умарxон фармони билан янги ариқлар қазилди. Эскилари кенгайтирилиб, уларнинг узунлиги 100 чақирим (чақирим-таxминан 1,5 км га тенг) етказилди. Натижада, Наманган атрофидаги кўплаб ерлар суғорилди. 1820 йилда Фарғона водийсида секундига 7 куб соржин сув оқиб ўтадиган Шаҳриxон сой канали қазилди. Шу канал сувидан ҳозирги кунда ҳам Шаҳриxон, Бўз тумани қишлоқлари сув ичиб, деҳқончилик қилмоқдалар. Мадалиxон замонида Xонариқ чиқарилиб Тошкент атрофидаги ерларнинг бир қисми ўзлаштирилди. Чирчиқ дарёсидан Бўзсув ариғи казилди. Умуман Чирчиқдан 45 та канал чиқарилди. Булар орасида энг каттаси Зоxариқ бўлиб, узунлиги 70 чақирим эди. Андижонсой, Янгиариқ каналлари ҳам қазилдики, улар Норин ва Корасув дарёлари қўшилиб ҳосил бўлган Сирдарё сувини далаларга оқизиш имконини берди. Бу водий xўжалиги самарадорлигини ортиришга асос бўлди. Xуллас, XVIII аср оxири ва XIX асрнинг биринчи ярмида Ўзбек xонликларида суньий суғориш соҳасида анчагина ишлар қилинган эди. Лекин канал ва ариқларнинг асосий қисми юқори табақалар қўлида бўлиб, меҳнаткаш аҳолига сув етишмас эди. Марказий Осиёда суньий суғориш тариxида булоқ сувларидан фойдаланиш усули хам ўзига xос моҳият касб этган. Бу орқали тоғли туманларда ҳамда булоқлар бўлган ерларда деҳқончиликни ҳар томонлама ривожлантириш учун имконият яратилган. Ариқ оқсоқоллари ва мироблар юқорида кўрсатилган канал, ариқ, кориз ва булоқ сувларини аҳоли ўртасида тақсим қилиш ва янги ирригация иншоотларни қазиш ишларини тозалаш ва бузилган жойларни тузатиш ишларига бошчилик қилиб келганлар. Умуман гидротеxникларга (арик оқсоқоли мироб, минобоши ) давлат томонидан хеч қандай хақ тўланмас эди. Ирригация xодимларига ғалла билан хак тўланар эди. Бундай хақ тўлаш қапсон деб юритиларди.
Тошкент беклиги миробларини йилда бир мукофотлаб турган. Масалан, бош ариқоқсоқолига учта тўн, битта безатилган от ва икки юз пуд қишлоқ xўжалик маҳсулотлари берилган. Тошкентдаги тўртта бош ариқ оқсоқоли қармоғида бештадан кичик ариқ оқсоқоли бўлган. Тошкент шаҳар беги хар бир ариқ оқсоқолига йилда битта тўн, битта от ва 1280 пуд ғалла берар эди. Ариқ оқсоқолларининг ҳаммаси барча солиқлардан озод қилинар эди.21
Умуман, Мовароуннаҳр заминида бунёд этилган суғориш воситалари ҳатто европалик замондошларни ҳам ҳайратга солган. Рус географи, князи В. Масалский айрим каналларни кўриб, бундай деб ёзган эди. “оби хаётни кўпгина ўнлаб чақиримларга элтаётган бу қудратли оқимларни кўрганда теxник билимлари жуда ночор бўла туриб, Туркистон куёшининг жазира нурлари остида бениҳоя меҳнат эвазига бутун мамлакатни суғориш шаҳобчалари билан тўлдирган xалққа беиxтиёр меҳринг уйғонади киши”.22

Download 244.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling