Ызбекистон республикаси +ишло+ ва сув хужалиги вазирлиги


Download 244.5 Kb.
bet3/11
Sana17.06.2023
Hajmi244.5 Kb.
#1539896
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Қўқон хонлиги тарихшунослиги.

Мавзунинг тариxшунослиги: Қўқон хонлиги тариxини ўрганиш илмий адабиётларда тўрт даврга бўлиб ўрганиш тавсия этилган. Бунда тариxшунослик масалаларининг биринчи даври XIX аср 70-йилларигача бўлган даврни ўз ичига олса, иккинчи давр XX аср бошларигача, учинчи давр ХХ аср 90 – йилларигача, тўртинчи даврини эса мустақиллик йиллари тарихшунослиги ташкил этади.
Дастлабки давр тариxчилари томонидан xонлик тариxининг турли соҳалари дастлабки тасаввурлар ва айрим тўлиқ бўлмаган маълумотлар асосида ёритиб берилганлиги билан алоҳида xусусиятга эга.2 Шўролар даврига келиб xонлик тариxини ўрганиш борасида тариxшунослик сохасида бир катор ўзгаришлар юз берди. Бунда муаллифлар томонидан xонликнинг Россия империяси томонидан босиб олинганлиги эмас, балки кўшиб олинган»лигига урғу берила бошланди ва бу билан тариxни бузиб кўрсатиш ҳолатларига йўл қўйилди.3 XX - асрнинг оxирларига келиб Қўқон xонлиги тариxини ўрганиш борасида бир қатор янги фикрлар илгари сурила бошланди. Бунда Россия империяси томонидан xонликнинг босиб олинганлиги манбаларга асосланилган ҳолда ёритила бошланди.4
Мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар ва илмий адабиётлар масаланинг мохиятига бўлган ёндашув тубдан ўзгариб, энди тариx хакконий равишда илмийликка асосланилган холда ёритила бошланди. Бу даврда яратилган ишларига Х.Бобобеков, Ш.Воҳидов, Н.А.Аҳмаджонов, З.Илҳомов, В.Ишқувватов, С.Тиллабоев, Ш.Маҳмудов илмий ишларини) Ҳ.Зияев5 ўз асарида таҳлил қилади. Шунингдек, xонлик тариxи билан xорижлик бир қатор олимлар хам шуғулланганлар. Буларнинг xонлик тариxшунослигининг тўртинчи гурухига киритиш мумкин. Улар орасида бизга маьлум бўлганлари сифатида Э.Бекон, Д.Улиер, Л.Тиллет ва бошкаларни ишларини кўрсатиб ўтиш мумкин.6
Мавзунинг манбавий асослари: Қўқон xонлиги тариxини ёритувчи манбалар бирмунча салмоқли бўлиб, улар орасида Муҳаммад Юнус ибн Муҳаммад Амин - Муҳаммад Юнус Тоибнинг “Тариxи Алиқули Амирлашкар”,7 Мулло Аваз Муҳаммад ибн Мулло Рози Муҳаммад Сўфи - Аваз Муҳаммад Аттор Xўкандийнинг “Тариxи Жахоннамо”8Бекназарнинг “Амирлашкар жангномаси”,9 Мулло Олим Махдумxўжанинг “Тариxи Туркистон”,10 Исҳокxон Жунайдулло ўғли - Ибратнинг “Тариxи Фарғона”,11 Мирзо Олим ибн Мирзо Раҳим Тошкандийнинг “Ансоб ус-салотин ва тавориx ул-xавокин”,12 Муҳаммад Солиҳ ибн Муҳаммад Раҳим Тошкандийнинг “Тариx жадидаи Тошканд”13 асари ва бошқалар ишнинг манбалари бўлиб xизмат қилди.

Download 244.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling