Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Футбол спорт мактаби 13-14 ёшли шуғулланувчиларнингн жисмоний тест талаблари бўйича кўрсатган натижалари
Download 1.12 Mb.
|
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.6. Машғулотларда жисмоний сифатларни ривожлантириш, машғулотнинг мотор зичлигини аниқлаш
Футбол спорт мактаби 13-14 ёшли шуғулланувчиларнингн жисмоний тест талаблари бўйича кўрсатган натижалари
** - натижаларнинг ўртача кўрсаткичи 2.6. Машғулотларда жисмоний сифатларни ривожлантириш, машғулотнинг мотор зичлигини аниқлаш Спорт мактабларининг машғулотларни кузатиш давомида ўқув-иш режалардаги соатлардан, ёш футболчиларни жисмоний тайёргарлигига кенг доирада аҳамият берилаётганига гувоҳ бўлдик. Футбол спорт мактабларининг 10-11 ёшли дастлабки тайёрлов шуғулланувчиларига йиллик иш режа бўйича умумий жисмоний тайёргарликка 60 соат, махсус жисмоний тайёргарликка 30 соат вақт кўлами ажратилади. Дастлабки тайёрлов даврида шуғулланувчиларга техник ҳаракатларни ривожлантиришга кўп соатлар ажратилган. 10-11 ёшли футболчиларнинг машғулотларида умумий жисмоний тайёргарликни ривожлантиришга кўпроқ эътибор берилади. Жисмоний тайёргарликнинг бу вақтидаги вазифаси аввало ёш футболчиларнинг ҳаракат функцияларни чаққонлик, тезкорлик, эгилувчанлик сифатларини шакллантиришдан иборат. Малакали мураббийлар эътирофича, дастлабки тайёргарлик ва бошланғич спорт ихтисослашуви босқичларида тезкорлик, чаққонлик билан мустаҳкам боғлиқ равишда тарбияланади, бу эса ёш футбол-чиларнинг техникани муваффақиятли эгаллаб олишлари учун зарур асос яратади. 13-14 ёшли футболчиларнинг йиллик иш режа бўйича машғулотларда жисмоний тайёргарлик ўтилишига, 230-250 соатлар ажратилган. Ушбу ёшда жисмоний тайёргарликнинг тезкорлик, чаққонлик, куч, чидамлилик, эгилувчанлик сифатлари ривожлан-тирилади. Машғулотларда жисмоний тайёргарлик техник ҳаракатларга боғлиқ ҳолда ўтказилади. Дастлабки тайёргарлик ва бошланғич спорт ихтисослашуви босқичларида чаққонлик ва эпчилликни тарбиялаш координацияси амалларини муваффақиятли эгаллаб олиш учун асос яратади. Бу ўринда ҳаракатли ўйинлар, тўп билан бажариладиган машқлар акробатика машқлари, унча мураккаб бўлмаган тўсиқлар оша югуриш, сакраш, кичикроқ баландликка мувозанатни сақлаш машқлари, типик машқлардир. Югуриб кетаётиб бирдан тўхташ, бурилиш, йўналишни ўзгартириш ва тезликка бажариш каби қўшимча топшириқлар билан бажариладиган машқлар катта аҳамиятга эга. Мускулларнинг табиий эластиклигини ва бўғинлардаги ҳаракатчанликни кенг кўламда енгил ҳаракатлар қилиш билан бажариладиган машқлар ёрдамида сақлаб туриш керак. Жиддий машғулот ва такомиллашув босқичларида машқларни аниқлаш ва ўзгартириш уларни янги анча мураккаб шароитларда бажариш мақсадга мувофиқдир. Спорт ўйинлари (баскетбол, гандбол) алоҳида аҳамиятга эгадир. Эпчилликни тарбиялашда предметларсиз ҳамда енгил предметлар билан (булар кенг кўламда бажарилади) бажариладиган машқлардан бўғинлар ва пайларни мустаҳкамлайдиган машқлар билан қўшиб бажариладиган эпчиллик машқларидан, шунингдек мускулларни бўшаштириш машқларидан фойдаланилади. Футболда тезкорлик одатда қуйидаги кўрсаткичлар комплексида намоён бўлади. Реакция тезлигида техник приёмларни бажариш ва бир ҳаракатдан иккинчисига ўтиш тезлигида. Футболчининг тезкорлигини ташкил этувчи бу комплексларнинг ҳаммаси бир-бирига боғлиқ эмас ва уларни ҳам алоҳида-алоҳида ҳам ўйин машқлари комплексида машқ қилдириш мумкин. Ўйиндаги футболчи старт олишдан олдин тўпни кўра билиши, вазиятни баҳолаши, бир қарорга келиши керак. Шу нарса аниқланганки, бу операцияларнинг ҳаммаси учун футболчи бир секундгача вақт сарфлаб, шу вақтнинг 70% и тўпни кўра билишига тўғри келади. Шунинг учун ўйинда тўпни кўриш учун уни кўриш майдонидан чиқармаслик керак. Ёш футболчиларда чидамлиликни тарбиялашга 12-15 ёшдан бошлаб киришиш мақсадга мувофиқдир. Бу ёшга келиб ўсмирнинг анатомик жиҳатдан шаклланиши тугалланади ва унинг ҳаракат активлигининг ошиши чидамлиликни кўпроқ ривожлантириш имконини беради. Ёш футболчиларнинг куч имкониятлари оз бўлганлиги учун уларда кучлиликни тарбиялашни жуда эҳтиёткорлик билан, асосан динамик ҳарактердаги қисқа вақтли зўр беришдан фойдаланиб, олиб бориш керак. Кучни оширишга оид машқлар минимал зўр бериш билан бажарилиши лозимки, бунда бор кучини йиғиш, шунингдек узоқ давом этадиган анчагина зўр бериш мустасно қилинади. Футболчилар билан олиб бориладиган машғулотларда асосан оғирлиги камроқ юк билан катта тезликда бажариладиган машқлар қўлланилади. 3-жадвалда БЎСМ-2 спорт мактабининг мураббий Н.Абдуллаев томонидан ўтилган машғулот конспекти кўрсатилган машғулот вазифасида 13-14 ёшли футболчиларнинг тўпни тўхтатиш техникаси ва чаққонлик сифатини ривожлантириш мақсад қилинган. Ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги техник ҳаракатларини ривожлантиришда машғулот ўтказилиш самараси ҳам муҳимдир. Машғулотларнинг самарадорлигини кўрсаткичларидан бири унинг зичлигидир. Машғулот зичлигини бир бутун ёки уни қисмларининг ўзини алоҳида аниқлаш мумкин. Бу машғулотнинг тайёрлов, асосий, якунлов қисмларида ишни ташкил қилишни бир хил эмаслиги билан боғлиқ. 3-жадвал Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling