Ызбекистон республикаси олий ва ырта


-мавзу. КОРХОНАНИНГ МАРКЕТИНГ РЕЖАСИ


Download 3.32 Mb.
bet44/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

8-мавзу. КОРХОНАНИНГ МАРКЕТИНГ РЕЖАСИ




Режа
8.1. Маркетинг мохияти ва функциялари
8.2. Бозорни бахолаш ва истеъмолчилик талабини ўрганиш
8.3. Махсулотни бозорга чиқариш стратегияси
8.4. Маркетинг режаси ва дастури


8.1. Маркетинг мохияти ва функциялари


Замонавий маркетинг бу корхонанинг юқори фойда олиш мақсадида харидорларнинг реал сўровлари ва бозорни комплекс ўрганиш асосида хизмат кўрсатиш, товар ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини ташкил этиш тизимидир. Айтиш мумкинки, бизнес-режанинг барча юўлимларини шакллантириш маркетингнинг улкан салохиятидан тўлиқ ва кенг миқёсда фойдаланган холда маркетинг тадқиқотларини амалга оширишга асосланади.
Маркетингда асосийси икки ёқлама ва бир-бирини тўлдирувчи ёндашувдир. Бир томондан корхонанинг бутун фаолияти, айниқса, унинг махсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш дастурини яратиш, фан-техника тадқиқотлари, капитал қайилмалар ва бошқалар бозор ва ундаги ўзгаришларни чуқур билишга асосланса, иккинчи томондан бозорга ва мавжуд талабга фаол таъсир кўрсатиш, яъни эхтиёжлар ва истеъмолчлик афзалликларини шакллантириш туради. Бундан маркетингнинг асосий тамойили ишлаб чиқаришнинг якуний натижалари истеъмолчилар талаб ва таклифларига йўналтирилиши келиб чиқади.
Ушбу комплекс вазифани бажариш учун маркетинг тахлилий, ишлаб чиқариш ва сотув функцияларини бажариши лозим. Тахлилий функция асосан истеъмолчилар ва рақобатдошларни, шунингдек, товар харкатланиши ва сотув характери, нарх хосил бўлиш тизими ва рекламани ўрганишга бориб тақалади. Шу билан бирга корхонанинг чики мухити, унинг ишлаб чиқариш имкониятлари, рақобатбардошлиги ва хоказолар хам тахлил қилинади.
Ишлаб чиқариш функцияси доирасида қуйидаги функциялар бажарилади:

  • янги товарлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

  • янада мукаммал технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

  • ишлаб чиқаришни моддий-техника ресурслари билан таъминлаш;

  • махсулот сифати ва унинг рақобатбардошлигини бахолаш.


Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling