Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Режалаштириш ва башорат қилишнинг норматив асослари
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
2.3. Режалаштириш ва башорат қилишнинг норматив асослари
Эркин иқтисодий фаолият ва тижорат ривожланиб бораётган, биз аввалги завод ва фабрикаларга қараганда кўпроқ замонавий бизнес ва тадбиркорлик хақида гапираётган бир шароитларда математика тили билан айтганда норма ва нормативлар (нормати асослар) «бозор» тушунчаси билан бо\ланиши қийин бўлади. Бугунги кунда уларнинг роли ва мақоми бироз сусайган, чунки улар тадбиркорлар фикрига кўра бозорга қараганда кўпроқ режали иқтисодиёт томон яқинроқ тургандай бўлади. Аслида эса бундай эмас, албатта. Норма ва нормативлар доимо режалаштириш ва хўжалик бошқарувининг мухим элементи бўлиб келган. Хар бир бизнесмен ва тадбиркор, айтайлик, магазин, ресторан, мехмонхона ёки мебель ишлаб чиқарувчи цех қурмоқчи бўлса албатта қурилиш харажатлари ва талаб қилинувчи ресурсларни хисоб-китоб қилади. Яъни у режалаштириш билан, тў\риро\и харажатлар ва ресурслар талабини уларнинг хар бир тури бўйича нормалаштирши билан шу\улланади. Бизнесмен хам, давлат корхонаси директори хам харажатлар минимал бўлган холда кўпроқ фойда ва даромад олишга интилиши табиий. Хўжалик амалиётида нормалаштириш бу махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларининг нормал кечиши учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва бошқа ресурслар захиралари ва сарфланишининг энг юқори ва энг қуйи нормаларини ишлаб чиқиш ва белгилаш усулидир. Нормалаштириш элементлари сифатида норма ва нормативларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Норма бу – белгиланган сифатли (масалан, стандартли бир буханка нон чиқариш учун сарфланувчи ун нормаси, белгиланган хажмли металл конструкциясини кавшарлаш учун сарфланувчи электродлар сони ва хоказолар) махсулот (иш, хизмат) бирлигини таёрлаш учун хом-ашё, материал, ёқил\и, энергия ва хоказоларнинг абсолют сарфлаш мумкин бўлган максимал катталигидир. Мисол. Фабрика эркаклар устки кийими, жумладан пальто чиқаради. Ушбу махсулотни тикиш учун сарфланувчи материаллар номраси қуйидагича: асосий материал – 2 м2; қўшимча материал (астар) – 2 м2; ип – 1 калава; тугма – 5 дона; мехнат сарфланиши – 6 киши-соат; таннарх – 25 минг сўм. Шу тариқа натурал, қиймат ва мехнат ўлчамлари билан белгиланган норма ёрдамида махсулот, бизнинг холатда пальто ишлаб чиқариш билан бо\лиқ барча харажаталр тартибга солиб борилади. Агар махсулот бирлигига тў\ри келувчи харажатларни жами чиқарилган махсулотлар сонига кўпайтирсак, корхонанинг мазкур турдаги махсулот ишлаб чиқариш билан бо\лиқ умумий харажатларини аниқлашимиз мумкин бўлади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling