Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
Норматив бу нисбий кўрсаткич бўлиб, абсолют катталикни эмас, балки ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланишнинг белгиланган ўлчамини, махсулот тавсифномаси ёки ташкилий-иқтисодий хатти-харакатларни акс эттиради.
Нормативлар одатда фоиз ёки коэффициентларда белгиланади ва акс эттирилади (масалан, асбоб-ускуналарни юклаш коэффициенти, автомобиль шинаси босиб ўтган йўл коэффициенти, сутнинг ё\лилик фоизи ва хоказо). Нормативлар шунингдек, зарур хом-ашё ва материаллар, айланма воситалар хажми, талаб қилинувчи ходимлар сонини аниқлашда хам қўлланади. Хўжалик бошқаруви механизмида нормативларнинг ўрни ва роли қуйидагича акс эттирилиши мумкин: Норма ва нормативлар ўлчаш ва лимитлаш функцияларидан (харажатларнинг юқори ёки қуйи чегараси, қўллаш, истеъмол) ташқари хисобга олиш, назоарт қилиш ва ра\батлантириш функцияларини хам бажаради. Улар ишлаб чиқаришни режалаштириш ва тартибга солиш, харажатларни эришилган натижалар билан солиштириш, бошланқия ва фаолият натижалар бўйича мажбуриятни чеклаш, эришилган натижаларни объектив бахолаш учун асос хисобланади. Норма ва нормативлар амалиётда қуйидаги асосий гурухлар бўйича ишлаб чиқилади: тирик мехнат сарфи нормаси; моддий харажатлар нормаси; вақт нормаси (асосий, қўшимча ва хоказо); машина, асбоб-ускуна ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш нормаси; ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш нормативлари; атроф-мухитни мухофаза қилиш нормативлари; капитал қўйилмалар самарадорлиги нормаси; лойихадаги қувватларни ўзлаштириш нормаси; айланма воситалар, ишлаб чиқариш захиралар номаси ва хоказолар. Норма ва нормативлар асосида одатда режадаги давр учун фаолиятнинг техник-иқтисодий ва ташкилий шароитлари ётади. Вақт ўтиши ёки шароитларнинг ўзгариши билан, ушингдек, фан-техника тарақиёти таъсири остида мавжуд норма ва нормативлар қайта кўриб чиқилиши мумкин. Уларни қайта кўриб чиқишда ил\ор ишлаб чиқариш тажрибалари ва ютуқлар хисобга олиниши лозим. Норма ва нормативлар қўлланиш миқёси ва нормалаштириш объектларига кўра фарқланади. Норматив асослари қўлланиш миқёсига кўра қуйидагиларга тақсимланади: давлат ва тармоқ стандартлари ва талаблари асосида белгиланган нормативлар; умумкорхона нормативлари, яъни корхонанинг ўзида ишлаб чиқилган ва қўлланувчи нормативлар; цех нормативлари; предметли, деталли ва операцион нормативлар. Нормалаштириш объектларига кўра норматив асослари мехнат, моддий, техник ва молиявий ресурсларга тақсимланади. Норматив асослари ишлаб чиқаришни режалаштириш ва башорат қилиш учун бошлан\ич нуқта бўлиб хизмат қилади. У ишлаб чиқариш харажатларини ва чи\қарилаётган хар бир махсулот таннархини аниқ ва бехато белиглашга имкон беради. Умуман олганда норма ва нормативлар биринчидан, ресурсларнинг ортиқча сарфланиши олдини олиш, иккинчидан, корхонанинг белгиланган иш режимини таъминлаш, учинчидан чиқарилаётган махсулотнинг белгиланган тавсифномалардан четга чиқишининг олдини олиш, тўртинчидан атроф-мухитни мухофаза қилиш ва нормал мехнат шароитларига риоя қилиш, бешинчидан эса корхона фаолиятини режалаштириш ва башорат қилиш учун маълумотлар тўпламини яратиш мақсадида ишлаб чиқилади ва белгиланади. Норматив асосларини яратиш бўйича ишлар уни ишлаб чиқиш жойи ва органидан қатъий назар, ишлаб чиқариш иқтисодиёти техника ва технологияларидан яхши хабардор бўлган мутахассислар, профессионал норматив гурухлари зиммасига юклатилиши лозим. Малакали ва асосланган тарзда ишлаб чиқилган норма ва нормативлар хаёт цикли узоқ бўлиб, улар ўзгаришларга камдан-кам учрайди. Шундай бўлсада, юқорида айтиб ўтилганидек, энг яхши норма ва нормативлар хам вақт ўтиши билан фан-техника тараққиёти ва ил\ор ишлаб чиқариш тажрибалари таъсири остида қайта кўриб чиқилади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling