Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet166/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Назорат саволлари:
1. Банкда ҳисоб-рақами очиш тартиби ва тўғрилиги қандай текширилади?
2. Аудит манбаларига нималар киради?
3. Ҳисоб-китоб рақамига келиб тушган пуллар қандай ҳужжатларда солиштирилади?
3-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда банкдаги бошқа счётлардаги операциялар бўйича аудит ўтказиш моҳияти тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
3.1. Банкдаги бошқа счётлар ҳисоби аудити тўғрисида тушунча бера олади.
3.2 Банкдаги бошқа счётлар ҳисоби аудити ўтказилиши тартибини тушунтириб бера олади.
3-савол баёни. Банкдаги бошқа счётлар операциялари бўйича аудит. Банкдаги махсус счётларни текширишда: (лимитланган) чекланган, ва (лимитланмаган) чекланмаган чек дафтарчалари билан амалган ошириладиган муомалаларни текширишда дафтарчадаги қолдиқларнинг банкдан олинган кўчирма ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларидаги кўрсатилган суммага мос келишини аниқлаши лозим. Агар фарқ чиқса, банк тўламаган сумма ва унинг сабаблари аниқланади. Зарур ҳолларда ҳисоблашув ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин.
Текшириш давомида аудитор:

  • чек дафтарларини сақлаш ва ундан фойдаланиш тартибига риоя қилинишини;

  • бекор қилинган ва фойдаланилмаган чек варақаларининг миқдори, хазина ва банк муомалалари ҳисобини олиб борувчи шахсларнинг бевосита банкдан пул олиш ҳоллари бўлганлигини;

  • молиявий ҳужжатларнинг тузилиши, банкдаги ҳар хил счётлардан кўчирмалардаги рақамларнинг пул маблағларини ўзлаштириш мақсадида қалбаки тўғирлаш ҳоллари бўлмаганлигига ишонч ҳосил қилиб банкдаги счётлардан кўчирма билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги фарқлар ёки ноаниқ тузатишларни тафтишчи банк муссасаларда текшириши лозим;

  • банкдаги олинган чек дафтарчалари ҳисобга олишда тўғри акс эттирилганлигини, улардан қонуний фойдаланилаётганлигини ҳамда улар ҳисобдор шахсларга тилхат бўйича берилиш-берилмаслигини;

  • ҳисобдор шахслар чек дафтарчаларидан фойдаланганликлари ҳақида ҳисобот тузишларини, ҳисобдор шахсларнинг ҳисоботлари бўйича оборотлар ва қолдиқ махсус ссуда ҳисоб варақлари бўйича банк оборотлари ва қолдиқларига мувофиқлигини, транспорт ҳужжатларида чекларнинг рақами, санаси ва суммаси кўрсатилишини ва ҳ.з;

  • аккредитивлар билан ўтказилган операцияларнинг тўғрилиги ва қонунийлигини текширади.

Бунда мазкур ҳисоб китобларнинг сабабларини, улар корхонанинг тўловга лаёқатлилигини ҳам аниқлаш лозим. Бундай ҳолда корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш учун қандай чоралар кўрилганлигини билиш керак.
Очилган аккредитивларнинг асосланганлигини ва тўлов ўз вақтидалигига ишонч ҳосил қилиниши керак.
Ссуда счётида олинган қисқа, ўрта ва узоқ муддатли кредитлар учун очиладиган счётлардаги операцияларнинг шартнома шартларига мувофиқ мақсадли ишлатилишини ҳам текшириш зарур.
Пул ҳужжатларини текширишда аудитор кассадаги почта маркалари, давлат пошлинаси маркалари, вексел, санатория ва дам олиш уйларига берилган йўлланмаларни кўриб чиқади. Акциядорлардан сотиб олинган ўз акциялари билан боғлиқ муомаларни текширишда уларнинг қонунийлигини ва бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигини, молиявий қонун ва тартибларга риоя қилинаётганини, ушбу сотиб олинган акциялардан фойда олинаётган ёки фойда олинмаётганлиги, фойда олишда корхона ўз ҳуқуқини ҳимоя қила олиши кўриб чиқилади.
Ҳисоб-китоб варақлари ва валюта ҳисоб варақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш бўйича банкдан олинган нақд пулларни ўз вақтида ва тўлиқ кирим қилиниши ва мақсадли фойдаланишиги алоҳида эътибор берилиши лозим. Товар етказиб берувчиларга пул маблағларини ўтказиш ва қарзларини узиш улардан фойдаланишнинг реаллиги ва асосланганлигини аниқлашда шу ҳисоб варақлари асосида текширади.
Аудитор пул маблағларини акцепланган топшириқомалар билан почта алоқа йўналишлари орқали ўтказишда қоида бузишларга йўл қўйилганлигини текшириб кўради. Бунда жорий ва депонентга олинган иш ҳақига оид суммалар, ижро варақлари ёки ҳисобдорлик суммалари ўтказмалари ва ҳоказо ўтказмаларнинг хусусиятлари ва ўтказиладиган суммаларнинг тўғрилигини (бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатларига солиштириш йўли билан) шунингдек, рўйхатда кўрсатилган ўтказмаларни олувчилар манзилгоҳининг тўғрилигини текширади.
Корхонанинг облигациялари, депозитлари ва бошқа қимматбаҳо қоғозлари миқдори кўриб чиқилади. Номинал ва сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқ ишончлилиги текширилади.
Санаторий ва дам олиш уйларига берилган йўлланмалар билан боғлиқ муаммолар билан боғлиқ операцияларни текширишда қайси маблағ ҳисобидан сотиб олинганлиги, текшириш ўтказилаётган корхонада ишламайдиган кишиларга йўлланма бериш ҳоллари бўлмаганлигини, бу йўлланмалар учун ҳақни кассага ўз вақтида тўланишини ва бу йўлланмалар беришда касаба уюшмасининг розилиги борлигини аниқлаш керак.
Корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш чоғида маҳсулот (иш, хизмат) экспортидан даромад оладилар, импорт товарлар бўйича тўловларни амалга оширадилар, ҳорижга хизмат сафарлари бўйича сарфларни тўлайдилар ва Ўзбекистонда ҳамда чет эллардаги банкларда очилган валюта счётлари орқали бошқа муомалаларни амалга оширадилар.
Банкларда валюта счётларини очиш тартиби ва улар бўйича муомалаларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси валюта қонунчилиги ҳамда Марказий Банкининг меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк ҳужжатларида ҳалқаро ҳисоб-китоблар бўйича қолдиқлар ва муомалалар миллий валюта ва чет эл валюталари турлари: А+Ш доллари, немис маркаси, инглиз фунт стерлинги ва ҳ.з. бўйича кўрсатилади.
Корхона ва фирмаларнинг чет эл валютасидаги пул маблағлари тўлиқ ҳисобга киритилганлигини ва валюта операциялари ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини аниқлаш текширувдаги муҳим масала ҳисобланади. Чет эл валютаси бўйича муомалалар "Валюта счёти" счётида амалга оширилишини текширишда нақд пул берилишининг ва бошқа корхонага, ҳорижга ўтказилишининг асосли эканлигини аниқлаш зарур. Субъектлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ юридик шахс резидентлар қуйидаги валюта счётларига эга бўлишлари мумкин: транзит валюта счёти-экспортдан олинган валюта тушумини тўлиқ ҳажмда ҳисобга олиш учун мўлжалланган; махсус транзит валюта счёти-Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида чет эл валютасини сўмга сотиб олиш ва уни яна сотишга доир муомалаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Юридик шахс экспортдан олинган тушумнинг бир қисмини мажбурий сотганидан сўнг, унинг ихтиёрида қоладиган маблағларни ва валюта қонунчилигига мувофиқ бошқа муомалаларни амалга ошириш учун мўлжалланган ҳорижда валюта счёти, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг Махсус рухсатномасига мувофиқ эса ҳорижда ваколатхоналарга эга ташкилотлар учун жорий валюта счёти очилади.
Текшириш давомида валюта курсининг ўзгариши тўғри кўрсатилганлигини аниқлаш керак. Корхона маблағларини бошқа мақсадлар учун ишлатиш ҳоллари, ноқонуний пул ўтказишлар, аккредитивларни нотўғри қўйиш ҳоллари бўлмаганлигига ва товарсиз счётларни акцеплаш ҳамда "Йўлдаги пул маблағлари" счётида пул маблағлари камомади оширилмаётганига ишонч ҳосил қилиш зарур.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling