Калькуляция обьекти – бу корхоналарда тайёрланадиган айрим маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, бирон бир буюртма тури ёки бажариладиган хизмат турларидан иборатдир.
Амалда маҳсулот таннархининг калькуляция бирлиги сифатида қўйидагилар қўлланилади:
Маҳсулотнинг натурал бирлиги (дона, метр, тонна).
Коэффициентлар ёрдамида ҳисобланган маҳсулотнинг шартли натурал бирлиги.
Маҳсулотнинг айрим турлари, буюртмалар (ярим тайёр маҳсулотлар, бажарилган иш, хизматлар).
Асосий ишлаб чиқариш харажатларига маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёни билан тўғридан-тўғри боғлиқ харажатлар киради.
Ишлаб чиқариш чиқиндилари деб, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш жараёнида тўла ёки қисман истемол қилиш сифатини йўқотган материал ёки ярим тайёр маҳсулотлар қолдиғига айтилади. Чиқиндилар қайтариладиган ва қайтарилмайдиган чиқиндиларга бўлинади.
«Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом» га мувофиқ маҳсулот
ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган кейинги харажат элементи – ижтимоий ажратма харажатларидир.
Умумишлаб чиқариш харажатлари таркиби, уларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархига ўтказиш тартиби. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига маҳсулот ишлаб чиқариш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган харажатлар билан бир қаторда ишлаб чиқариш учун умумий бўлган, умумишлаб чиқариш ҳарактеридаги харажатлар ҳам қўшилади. Умумишлаб чиқариш харажатлари бу асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларини бошқариш хамда уларни ишлаб чиқаришини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлардир. Уларга «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом» га мувофиқ «Ишлаб чиқариш ҳарактеридаги асосий фондлар ва номоддий активлар амортизацияси», «Ишлаб чиқариш ҳарактеридаги бошқа харажатлар» киради.
Назорат саволлар:
1. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи нима?
2. Давр харажатлари таркибига нималар киради?
3. Молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибига нималар киради?
Do'stlaringiz bilan baham: |