Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


-Мавзу: Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш


Download 2.22 Mb.
bet76/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   201
Bog'liq
БХИТА

9-Мавзу: Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш


Ажратилган вақт - 4 соат
Асосий саволлар:

1.Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш вазифалари ҳамда уни ташкил қилиш асослари


2. Ишлаб чиқариш харажатларини туркумлаш
3. Асосий ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби, уларнинг ҳисоби ва маҳсулот таннархига ўтказилиши тартиби
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Маҳсулот таннархи. Харажат элементлари. Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш таннархи. Молиявий фаолият бўйича харажатлар. Ишлаб чиқариш чиқиндилари. Умумишлаб чиқариш харажатлари.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Маҳсулот таннархи-хўжалик фаолиятининг хамма томонларини акс эттирувчи кўрсаткичдир. Бунга ўз фикрингизни билдиринг.
2. Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш бир-бири билан ўзаро боғлиқ. Бу боғлиқликни сиз нимада кўрасиз?
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулот таннархини калькуляция қилиш вазифалари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Маҳсулот таннархи тўғрисида сўзлаб бера олади.
1.2. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи харажатлари элементлари бўйича гапириб бера олади.

1-савол баёни. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш вазифалари ҳамда уни ташкил қилиш асослари. Маҳсулот таннархи корхона ёки ишлаб чиқариш бирлашмаси молия-хўжалик фаолиятининг ҳамма томонларини акс эттирувчи кўрсаткичидир. Шунинг учун ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш бухгалтерия ҳисобининг энг асосий соҳаларидан бири ҳисобланади.


Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулот
таннархини калькуляция қилишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш билан боғлиқ хақиқий харажатларни ўз вақтида, тўлиқ ҳисобда акс эттириш;

  2. маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида материал, пул ва мехнат вазифалари ресурсларидан тўғри фойдаланилиши устидан назорат олиб боришни таъминлаш;

  3. ҳажми, сифати ва ассортименти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилишини назорат қилиш;

  4. маҳсулот айрим турларининг хақиқий таннархини ҳисоблаш;

  5. таннарх бўйича режа топшириғи бажарилишини назорат қилиш;

  6. ишлаб чиқаришда фойдаланилмаган резервларни аниқлаш, хўжасизликка, брак ҳисобига, нобудгарчиликлар ва бошқа ишлаб чиқаришдаги унумсиз харажатларнинг бўлишига қарши кураш олиб бориш;

  7. ишлаб чиқариш-хўжалик ҳисоби фаолияти натижаларини аниқлаш.

Корхоналарида ишлаб чиқариш ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ олиб борилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling