2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» — ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар тайёр маҳсулотлари корхона омборига кирим қилиниши чоғида; масалан, ёрдамчи цех томонидан махсус асбоб-ускуна тайёрланган (Д-т 2810, К-т 2310);
9130-«Сотилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархи» чет ташкилотларга хизматлар, ишлар сотилиши (реализацияси) чоғида; масалан, транспорт цехи четга юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатган (Д-т 9130, К-т 2310);
9420-«Маъмурий харажатлар» маҳсулот (ишлар, хизматлар) умуммаъмурий мақсадларга берилганда; масалан, таъмирлаш цехи томонидан маъмурий бинони капитал таъмирланиши қиймати акс эттирилган (Д-т 9420, К-т 2310).
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётидаги ой охирига бўлган қолдиқ (ҳудди 2010- счётидаги каби) тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади.
Асосий ишлаб чиқаришни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ билвосита харажатлар 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида акс эттирилади; улар шунингдек, 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётига ҳам ҳисобдан чиқарилади.
Хусусан, мазкур счётида қуйидаги харажатлар акс эттирилиши мумкин:
машина ва ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича;
ишлаб чиқариш мақсадларидаги асосий воситаларни таъмирлашга оид харажатлар ва амортизациянинг ҳисоблаб ёзилиши;
ишлаб чиқаришга оид мол-мулкни суғурта қилиш бўйича харажатлар;
ишлаб чиқариш хоналарини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари;
ишлаб чиқариш хоналари, машиналар ва ускуналар, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа ижарага олинган воситалар учун ижара тўлови;
ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш;
бошқа шунга ўхшаш мақсаддаги харажатлар.
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти кредити бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқатдаги таннархи суммалари акс эттирилади.
Ушбу суммалар 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётидан 2810-«0мбордаги тайёр маҳсулот» ёки 9130-«Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар» таннархи счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
Масалан, ҳисобот даври учун барча ишлаб чиқариш харажатлари суммаси (2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти бўйича дебет обороти) 12 840 минг сўмни ташкил қилган. Тайёр маҳсулотнинг 1200 бирлиги тайёрланган, тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи мавжуд эмас.
Ўз таркибига барча ишлаб чиқариш харажатлари суммасини олувчи ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини аниқлаймиз; у (12 840 : 1 200)қ10,7 минг сўмни ташкил қилади. Ана шу қиймат бўйича маҳсулот тайёр маҳсулот омборига кирим қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |