Дебет-4010-«Олинадиган счётлар»
Кредит-9030-«Маҳсулотларнинг сотилишидан олинган даромадлар»
Бир вақтнинг ўзида;
Дебет-9110-«Сотилган маҳсулотларнинг таннархи»
Кредит-2810-«Тайёр маҳсулот»
Маҳсулотларни жўнатиш ва сотиш ҳисоби 11-журнал-ордерда юритилади. Фойда ёки зарар суммаларининг ҳажми эса 9910-«Якуний молиявий натижалар» счётида аниқланади.
Дебет 9010-«Маҳсулотларнинг сотилишидан олинган даромадлар»
Кредит-9910-« Якуний молиявий натижалар»
Дебет 9910-«Якуний молиявий натижалар»
Кредит-9040-«Сотилган маҳсулотларнинг қайтарилиши»
9110-«Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархи» счётининг кредитидан 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига ўтказилади.
Сотилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси миқдорига:
Дебет – 9110, 9130 «Сотилган маҳсулот таннархи»
Кредит –6410 «Бюджетга тўловлар юзасидан қарзлар»
Олдиндан бўнак тўланган бўлса,
Дебет – 6410 «Бюджетга тўловлар юзасидан қарзлар»
Кредит –4410 «Солиқлар бўйича бўнак тўловлари»
Бюджетга ўтказилган суммага;
Дебет – 6410 «Бюджетга тўловлар юзасидан қарзлар»
Кредит –5110 «Ҳисоб-китоб рақами»
Сотилган маҳсулотнинг таннархи счётларнинг кредити бўйича оборотларни ва ушбу счётларнинг (9110, 9130) аналитик маълумотларини акс эттириш учун мўлжалланган 11-журнал-ордернинг синтетик кўрсаткичлари асосида ортиб жўнатиш ва реализация ҳисоби ташкил қилинади. 11-журнал-ордер 15 ва 16-ведомостларнинг аналитик маълумотлари асосида тўлдирилади. Шуни билиш муҳимки, 9110 ва 9130-счётларнинг аналитик маълумотлари 11-журнал-ордерда ҳақиқий таннарх, ҳисоб нархлари, тақдим этилган счёт суммалари бўйича ва қўшилган қиймат солиғини акс эттириш билан оборотда нафақат ҳисоб ойи учун, балки йил бошидан бўлган ҳолда келтирилади.
Назорат саволлари:
Do'stlaringiz bilan baham: |