Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


А. Сарфларни ҳисобга олувчи счётлар


Download 2.22 Mb.
bet100/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   201
Bog'liq
БХИТА

А. Сарфларни ҳисобга олувчи счётлар
1. 9100-Сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар.
2. 9400 – Давр сарфларини ҳисобга олувчи счётлар
3. 9600 – Молиявий фаолият бўйича сарфларни ҳисобга олувчи счётлар
4. 9700 – Фавқулоддаги фойда ва зарарларни ҳисобга олувчи счётлар
Б. Олинган даромадларни ҳисобга олувчи счётлар:
1. 9000 - Асосий (муомалавий) фаолиятдан олинган даромадларни ҳисобга олувчи счётлар.
2. 9300 – Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар
3. 9500 – Молиявий фаолиятлар натижасида олинган даромадларни ҳисобга олувчи счётлар
4. 9700 – Фавқулодда фойда ва фавқулодда зарарларни ҳисобга олувчи счётлар
Умумий хўжалик фаолиятининг натижаларини – фойда ёки зарар суммасини аниқлайдиган асосий оқимлардан бири фаолият бўйича олинадиган даромадлар ёки амалга оширилган сарфлардир (давр сарфлари). Чунки ушбу даромад суммалари фойдага қўшилади ва сарфлар эса фойда ҳисобидан қопланади, натижада умумий фойда суммасини камайтиради.
Хўжалик фаолият кўрсатиш жараёнида бир нечта сарфларни амалга ошириш зарурияти туғиладики, лекин ушбу сарфлар маҳсулот таннархига қўшилмайди, балки Низом кўрсатмасига асосан субъектнинг ҳисобот даврида олган фойда суммаси ҳисобига қопланади. Ушбу харажатлар давр харажатлари деб номланган бўлиб, унга ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган харажатлар киради, яъни:

  • маъмурий-бошқарув харажатлари;

  • умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар ва зарарлар.

Ушбу сарфларнинг аниқ ва уларнинг тегишли моддалари ва элементлари Низомнинг тегишли 2, 2.1, 2.2, 2.3 ва 2.4 бўлимидаги моддаларида батафсил келтирилган.
«Молиявий натижалар юзасидан ҳисобот» номли 2-шаклда қуйидагилар акс эттирилади: сотиш билан боғлиқ харажатлар; маъмурий-бошқарув харажатлари; бошқа муомалалар юзасидан амалга оширилган сарфлар ва асосий фаолият юзасидан олинган даромадлар суммаси; Ушбу қаторларнинг йиғиндиси бошқа муомалалар натижалар суммасини (фойда ёки зарар) акс эттирилади.
Хўжалик юртувчи субъектларнинг бозор иқтисоди шароитида фаолияти яна ҳам кенгайиб боради. Субъектлар давр тараққиёти билан шаҳдам қадам ташлаш мақсадида ўз фаолиятининг турларини кўпайтиради ва ривожлантиради.
Ушбу ўзига хос турлари ҳозирги даврда кенг ва тезкор ривожланиб бораётган молиявий фаолиятдир. Ушбу фаолият тўғридан-тўғри асосий фаолият билан боғлиқ бўлмай балки хўжаликка қўшимча даромад олиб келади.
Ушбу молиявий фаолиятга роялти, акция, облигация, қимматбаҳо қоғозлар, молиялаштириладиган лизинг ва шунга ўхшаш муомалалар киради.
Демак, хўжалик фаолияти бўйича якуний моливий натижа қуйидагича аниқланади:
Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларини чуқур ўрганиш давомида «Молиявий натижалар юзасидан ҳисобот» шаклининг 160-қаторига эътибор берилади. Ушбу қатор «Фавқулодда (кутилмаган) даромад ва зарарлар» деб номланган фавқулодда (кутилмаган) даромад ва зарарлар нима? Ушбу саволга мамлакатимизда қабул қилинган 3-«Молиявий натижалар юзасидан ҳисобот» шакли ва тегишли БҲМС тўлиқ ва чуқур тавсиф берилган.
Фавқулодда (кутилмаган) фойдалар ва зарарлар- хўжалик юрутувчи субъект фаолиятида камдан-кам ҳолларда рўёбга чиқадиган, оддий воқеалар бўлмаган ва ушбу скбъектни бошқарув қарорларнинг бажарилиши натижалари бўлмаган ҳодисаларнинг натижаларидир.
Фавқулодда (кутилмаган) фойдаларнинг моддалари – бу хўжалик юритувчи субъектнинг тасарруфидан ташқари воқеалар ва ҳодисалар натижасида кутилмаган ва фавқулодда олинган фойдалардир. Бунга даромадларнинг фавқулодда моддалари ёки асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар бўлимида акс эттирилиши керак бўлган даврлардаги фойда суммаси кирмайди. Бундай даромадлар асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар бўлимида акс эттирилиши лозим.
Фавқулодда (кутилмаган) зарарларнинг моддалари – бу хўжалик юритувчи субъектнинг тасарруфидан ташқари воқеалар ва ҳодисалар натижасида вужудга келадиган ва содир бўлиши кутилмаган одатдан ташқари харажатларнинг моддаларидир. Бунга фавқулодда моддалар ва давр харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр харажатларининг моддалари кирмайди.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling