Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Солиқ суммасини тўлагунча аниқланган фойда суммаси –
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- СТфқУФ+ФФ, ФЗ.
- 5. Соф фойда хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қоладиган
- СФ-СТф-(ДСқБС),.
4. Солиқ суммасини тўлагунча аниқланган фойда суммаси – умумхўжалик фаолияти бўйича олинган фойда суммасидан фавқулодда ҳолатлардан олинган фойда суммаси қўшилади ёки кўрилган зарарларнинг суммаси чегирилади:
СТфқУФ+ФФ, ФЗ., бунда: СТф-солиқ суммасиннг тўлагунча аниқланган фойда суммаси; ФФ-фавқулодда ҳолатлардан олинган фойда суммаси; ФЗ-фавқулодда ҳолатлардан кўрилган зарар суммаси. 5. Соф фойда хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қоладиган фойда бўлиб, у солиқ тўлагунга қадар ҳисобланган умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда суммасидан «Солиқ кодекси»да кўрсатилган даромад (фойда) ва бошқа солиқлар, тўловлар суммаси чегирилиб олинган ҳосиласидир. СФ-СТф-(ДСқБС),. бунда; СФ-субъект ихтиёрида қолдириладиган соф фойда (тақсимланадиган фойда); ДС-даромад (фойда) солиғи; БС-бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар. Бухгалтерия ҳисобининг счётлари режасига мувофиқ субъектнинг хўжалик фаолияти натижаларини умумлаштириш учун яъни фойда ва зарарлар ҳақида маълумотларни акс эттириш заруриятини келтириб чиқаради. 1998 йил 26 августдан «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» номли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартини қабул қилиш натижасида молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тузишда бир қанча ўзгариш ва қўшимчалар киритилади. Ушбу стандартга мувофиқ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот бир нечта бўлимлардан ташкил топган: Маҳсулот (иш, хизмат)ларни реализация қилиш натижаси; Муомала фаолиятининг натижаси; Молиявий фаолиятининг натижаси; Умумхўжалик фаолиятининг натижаси; Фавқулодда олинган фойдалар ва кўрилган зарарлар. Ҳисобот даврида соф фойда хўжалик юритувчи субъект фаолиятига баҳо берадиган муҳим кўрсаткичдир. Чунки ушбу кўрсаткич хўжалик юритувчи субъектнинг менежери ва ташқи фойдаланувчиларнинг диққат эътиборида бўлади. Ушбу кўрсаткич молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг якунловчи ва жамловчи кўрсаткичи ҳисобланади. Жорий ҳисобот йилида олинган соф фойданинг қандай тартибда келиши ва ҳисобланиши тегишли стандартда аниқ ва тўлиқ ёритилган. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг янги шаклини илгариги шаклига нисбатан ўзгаришига қуйидаги шарт-шароитлар ўз таъсирини ўтказади: Бозор иқтисоди шароитида молиявий ҳисобот маълумотларидан фойдаланувчиларнинг янги турларининг пайдо бўлиши, энг аввало акциядорлар, ва бошқа инвесторлар; Хўжалик юритувчи субъект менежерларининг ахборотларга бўлган янги талабларининг туғилиши; Молия бозорининг асосий талабларига ва субъектни бошқариш зарурияти талабларига жавоб берадиган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот таркибини аниқ ишлаб чиқиш заруриятининг туғилиши ва ҳоказолар. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг янги шаклини жорий қилиш натижасида қуйидаги муҳим ўзгаришлар киритилди. Реализация қилинган маҳсулот (иш, хизмат)нинг таннархига фақатгина ушбу маҳсулот (иш, хизмат)ни чиқариш билан боғлиқ харажатлар қўшилади, бошқа харажатлар давр харажатлари сифатида муомала сарфларининг моддалари бўйича акс эттирилади. Илгариги хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдирилган фойда ҳисобидан қопланадиган харажат моддалари ҳозирда субъектнинг солиққа тортиладиган асос суммасидан чегирилмайдиган харажатлар моддаси деб қаралади. Субъектнинг молия-хўжалик фаолиятига баҳо бериш ва якуний молиявий натижани аниқлаш учун 9910-«Якуний молиявий натижалар» счёти қўлланилади. Ушбу счётда хўжалик фаолиятининг молиявий натижаси олинган жамики даромадлар ва сарфларни таққослаш натижасида олинган жамики даромадлар ва сарфларни таққослаш натижасида қолдиқ сифатида акс эттирилади. Ушбу счётнинг дебет томонида ҳамма сарфлар ва зарарлар, кредит томонида эса жамики олинган даромадлар ва фойдалар қайд қилинади. Натижада кредит томонида қолдиқ қолса, субъект фойда олган, дебет томонида сальдо қолса субъект ҳисобот даврини зарар билан якунлаган ҳисобланади. Ушбу синтетик счётда ҳисобот даврининг бошидан охиригача олинган даромадлар ва фойдалар, кўрилган зарарлар, яъни 9910-«Якуний молиявий натижа» счёти даромадлар олиш, ёки зарар кўриш жараёнининг ҳаракатини ёритади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling