Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


-Мавзу: Олинадиган счётлар ва мажбуриятлар


Download 2.22 Mb.
bet104/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   201
Bog'liq
БХИТА

13-Мавзу: Олинадиган счётлар ва мажбуриятлар
(тўланадиган счётлар) бўйича ҳисоблашишлар
Ажратилган вақт- 4 соат
Асосий саволлар
1. Олинадиган счётлар (тўловлар) ҳисоби
2. +исқа (жорий) ва узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олиш.
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Харидор ва истеъмолчилар. Кўрсатилган хизмат, бажарилган ишлар. Дебиторлик қарзлари. Тўлов муддати. Жорий мажбуриятлар. Узоқ муддатли мажбуриятлар.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Олинадиган счётлар субъектнинг асосий ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти жараёнида содир бўлган дебиторлик қарзларининг йиғиндиси ҳисобланади. Бунга ўз фикрингизни билдиринг.
2. Мажбуриятлар ҳисобот даврида ёки олдинги даврларда вужудга келган қарзлар (кредиторлик) бўлиб, уларнинг қопланиши (яъни сўндирилиши) иқтисодий нафнинг камайишига, яъни мавжуд активларнинг камайишига олиб келади. Ушбу фикрни изоҳланг.
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда олинадиган (тўловлар) ҳисоби тўғрисида тушунча хосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Корхона ва фирмалар ўртасида вужудга келадиган муносабатларни ифодалай олади.
1.2. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни таҳлил қила олади.
1-савол баёни. Олинадиган счётлар (тўловлар). Корхона ва фирмалар ўз фаолияти жараёнида харидор ва истеъмолчиларга маҳсулот сотадилар, ишларни бажарадилар, хизмат кўрсатадилар ва инвестиция қиладилар. Бунинг натижасида субъектнинг маблағлари вақтинча қарзга берилади, яъни бошқа шахсларга маҳсулотлар сотилади, хизмат кўрсатилади ва хоказо.
Бу муамолалар асосан қўйидаги ҳолларда содир бўлади:
А) харидор ва буюртмачиларга маҳсулот сотганда, ишларни бажарганда ва хизмат кўрсатганда;
Б) мол етказиб берувчиларга олинадиган хом ашё ва материаллар учун бўнак берилганда ва пудратчиларнинг бажарилаётган ишларига қисман ҳақ тўланганда;
В) харидорлар ва буюртмачилар билан бўладиган ҳисоблашишлар жараёнида содир бўладиган харидор ва буюртмачиларнинг қарзи ёки бўладиган қарз натижасида;
Г) мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга, транспорт ва бошка ташкилотларга нисбатан асосли қилинган даъволар, улар томонидан тан олинган ёки ҳукм қилинган жарималар;
Д) субъектнинг фаолияти жараёнида ўзининг одимлари билан мехнат ҳақи ва депозитлар бўйича ҳисоблашишдан ташқари
содир бўладиган –кредитга сотилган товарлар, берилган қарзлар, етказилган моддий зарарларни қоплаш бўйича ҳисоблашишларнинг вужудга келиши натижасида;
Е) турли ташкилот ва корхоналар билан тижоратга алоқаси бўлмаган-ўқув юртлари, илмий муассасалар, транспорт ташкилотлари билан чек бўйича ҳисоблашашлар содир бўлади. Аниқлик киритиш, тўғри тасниф бериш ва тушунарли бўлиши учун ҳар бир ҳисоблашишнинг турлари, олинадиган счётларни мисоллар ёрдамида чуқур ўрганиш лозим.
Олинадиган счётлар бошқа субъектларнинг пул маблағларига, товарларга, хизмат ва бошқа активларига бўлган даъволарини ўзининг ичига олади. Ушбу счётлар қарзни тўлашнинг кутилаётган санасини ёки уларнинг тўлов муддатига кўра жорий ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Муомала пайтида амалиётда олинадиган счётлар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади. Бундан ташқари «Олинган васиқалар» номли баланснинг тегишли моддаси бошқа субъектларнинг расмий қарз мажбуриятлари билан тасдиқланади. Ушбу олинадиган счётлар икки гуруҳга бўлинади:

  • асосий-муомалавий фаолият бўйича олинадиган счётлар-сотилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар юзасидан мижозлар, харидорлар ёки истеъмолчиларнинг қарзи;

  • асосий-муомалавий фаолиятдан ташқари муамоларининг натижасида юзага келган олинадиган счётлар.

Олинадиган счётлар субъектнинг асосий ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти жараёнида содир бўлган дебиторлик қарзларининг йиғиндиси ҳисобланади. Ушбу олинадиган счётлар ўзининг ичига баланс санасидан кейинги бир йил ёки субъектнинг муомалавий босқичи давомида (ушбу муддатларнинг қайси бири узунроқ бўлишига қараб) ундириб оладиган суммасидир. Олинадиган счётларнинг тўлов муддати амалиётда асосан 30-60 кунни ташкил қилади ва ушбу муддат ўтгандан кейин уларнинг муддати ўтган деб ҳисобланади.
Ушбу маблағлар, яъни харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар (тўловлар), олинган васиқалар, дебиторлик қарзлари ва турли хил юридик ва жисмоний шахсларга берилган бўнаклар, шунингдек, алоҳида балансга ажратилган бўлинмалардан олинадиган счёт (тўловлар), ходимлар таъсисчилар ва турли дебиторларнинг қарзлари хақида маълумотларни умумлаштириш ва субъектнинг фаолияти тўғрисида тўғри хулоса чиқариш учун зарурдир.
Ушбу дебиторлик маблағларни (олинадиган счётларни) ҳисобга олиш тартиби қўйидаги счётларда ёритилади:

  • 4000-«Олинадиган счёт (тўлов)ларни ҳисобга олувчи счётлар»;

  • 4100-Бўлинмалардан олинадиган счёт (тўлов)ларни ҳисобга олувчи счётлар»;

  • 4200-«Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар»;

  • 4300-«Мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар»;

  • 4400-«Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар»;

  • 4600-«Таъсисчиларнинг устав капитал (фонд)ига бадаллари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар»;

  • 4800-«Турли хил дебиторларнинг қарзларини ҳисобга олувчи счётлар»;

  • 4900-«Шубҳали қарзлар бўйича захираларни ҳисобга олувчи счётлар».

Кўпчилик ҳолларда йирик субъектлар ўзларининг мижозларига тўловни маълум белгиланган муддатда амалга оширсалар счёт-фактурадаги умумий суммани камайтирадиган чегирмаларни таклиф қиладилар. Чунки ушбу пул чегирмаси савдо хажмини кўпайтириш, мижозларни кўпайтириш ва тўловни тезроқ амалга оширишга ундайди. Бундан ташқари пул маблағларининг тезроқ жалб қилишга ва шубҳали қарзларнинг миқдорини камайтиришга ёрдам беради.
Берилган бўнаклар суммаси ва қисман тайёр бўлган маҳсулот, ишлар ва объектларга тўланадиган суммалар 4310-«ТМЗ учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» ва 4320-«Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» счётларида қайд қилиниб борилади. Ҳар бир дебитор бўйича аналитик ҳисоб юритилиб берилган бўнаклар суммасининг ҳаракати назорат қилиб борилади.
Бўнакларнинг берилиши 4310 ва 4320 счётларининг дебетида унинг ҳисоблашишда қопланиши 4310 ва 4320 счётларининиг кредитида қайд қилинади ва 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоблашишилар» счётининг дебетига ўтказилиб умумий ҳисоблашиш суммасидан чегирилади, қолган қарз суммаси тегишли счётлар 5110, 5210, 5220, 5510 ва ҳоказолардан мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланади.
Субъектнинг ходимларига берилган бўнаклар бўйича ҳисоблашишлар ҳақидаги маълумотлар қўйидаги счётларда умумлаштирилади:

  • 4210-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича берилган бўнаклар»

  • 4220-«Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар»

  • 4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»

  • 4290-«Ходимга берилган бошқа бўнаклар».

Бу счётларда субъектнинг ишчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича, шунингдек, хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади.
Субъектнинг ходимларига нақд пул маблағларини бериш тартиби касса муомалаларини юритиш қоидалари билан тартибга солинади.
Ходимларга ҳисобот учун берилган бўнакларни ҳисобга олиш счётлари пул маблағларини ҳисобга олиш счётлари билан корреспонцияда дебетланади-кўпинча 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари», 5020-«Хорижий валютадаги пул маблағлари» счётлари билан. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар харажатлар ва ҳарид қилинган бойликлар ҳисобга олинадиган счётлар билан корреспонденцияда кредитланади.
Тўлиқ ишлатилмаган бўнаклар (масалан, хизмат сафари учун берилган) 3 кун мобайнида субъектнинг кассасига қайтарилиши лозим ва ходимларга берилган бўнаклар счётининг (4420) кредитида ҳамда 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари», 5020-«Хорижий валютидаги пул маблағлари» счётининг дебетида акс эттирилиши керак. Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар хизмат сафарлари ҳақида буйруқ, чипталарнинг қиймати, суткалик яшаш харажатлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда бўнак суммасининг ҳисобдорлик суммалари ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи 4220-счётининг дебетида ва 5010 ёки 5020 счётининг кредити бўйича, агарда ходимга берилган бўнак суммаси етмаган бўлса «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар» счётининг дебети бўйича акс эттирилади.
Субъект рахбарнинг топшириғига асосан асосий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш хизмат сафари дейилади.
Ходим хизмат сафарида бўлган вақтида унга асосий иш жойидан тўланадиган ҳақ сақланиб қолинади.
Хизмат сафари учун ходимга бериладиган нақд пул, яъни зарур сумма бухгалтерия томонидан ҳисоблаб чиқилгандан кейин сафар гувоҳномасига асосан ушбу шахсга берилиб кассанинг чиқим ордери тузилади. Субъект рахбарининг талабига мувофиқ сафар гувоҳномасидан ташқари хизмат сафарига жўнатиш буйруққа асосан амалга оширилади.
Хизмат сафарининг сарфлари меъёрлаштирилган бўлиб бу суммалар бажарилган иш, хизмат ва маҳсулот таннархига қўшилади. Агарда ҳақиқатда сарфланган хизмат сафарининг сарфлари белгиланган меъёрлардан ошиб кетса ушбу ошиқча сумма субъектнинг ихтиёрида қолдирилган фойда ҳисобидан қопланиб ходимнинг меҳнат ҳақидан ушланадиган даромад солиғини аниқлаш мақсадида ушбу меёрдан ортиқча тўланган сумма асосий меҳнат ҳақи суммасига қўшиб қўйилади.
Ҳисобдор шахслар хўжалик сарфларини амалга оширгандан кейин ёки хизмат сафаридан келгандан кейин уч кун ичида олинган ва сарфланган маблағлар бўйича ҳисобот беришлари керак. Бу мақсадда улар бўнак ҳисоботи тузиб унга асос сифатида дўконларнинг счётлари, олинган товарларнинг паттаси, ҳаво, темир йўл, авто ёки сув йўлларининг чипталарини ва сафар гувоҳномасига илова қиладилар.
Ушбу сарфларнинг мақсадга мувофиқлиги тегишли бўлимлар томонидан (ким томонидан сафарга жўнатилишига қараб) тасдиқлангандан кейин бухгалтерияда текширилиб ҳақиқий сумма аниқланади ва субъектнинг раҳбари томонидан бу сарф тасдиқланиб кейин ҳисобга олинади.
Агарда олинган бўнак суммаси ортиб қолса ушбу ортиқча сумма кирим ордерига асосан кассага қайтарилиб топширилади, мабодо бўнак суммасидан ортиқча сарфланса, ушбу сумма ҳисобот топширилган куни кассанинг чиқим ордерига асосан кассадан берилади.
Ҳисобдор шахлар билан ҳисоблашишлар 4220-«Хизмат сафари юзасидан берилган бўнаклар», 4230-«Умумхўжалик сарфлари учун барилган бўнаклар» счётларида ва уларга бўлган қарзлар «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар» счётларида ҳисобга олиб борилади. Бу счётлар синтетик, актив ва пассив счётлар бўлиб 4220 ва 4230 счётларнинг дебет томонида олинган бўнак суммаси ва кредит томонида бўнак суммасининг сарфланган қисми акс эттирилса, 6870 счётнинг кредит томонида эса олинган бўнакдан ортиқча сарфланган сумма, яъни субъектнинг ходимга бўлган қарзи кўрсатилади.
Субъект ходимлари билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича, ҳисобдар шахслар билан ва депонентлар бўйича ҳисоблашишлардан ташқари, ҳисоблашишларнинг барча турлари ҳақидаги маълумотлар қўйидаги счётларда умумлаштирилади:

  • 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»;

  • 4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»;

  • 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»;

  • 4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари».


Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling