Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


-«Муддати узайтирилган даромадлар»


Download 2.22 Mb.
bet106/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   201
Bog'liq
БХИТА

6210-«Муддати узайтирилган даромадлар» счёти ҳисобот даврида бўнак сифатида олинган (ҳисобланган), аммо келгуси даврга тегишли бўлган даромадлар ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, ўтган йилларга тегишли ҳисобот даврида аниқланган камомадлар бўйича келиши кутилаётган қарзларни ва айбдор шахслардан олиниши керак бўлган сумма билан фарқларни акс эттиришга мўлжалланган.
БҲМСга асосан, бўнак сифатида олинган пул маблағларининг мажбуриятларини вужудга келтиради ва товар, ҳамда хизматларнинг ҳақиқий сотилиши рўй бермагунча, даромад деб аталади. Муддати узайтирилган даромадларга қўйидагиларни мисол тариқасида келтириш мумкин: олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олиш учун тўловлар; ижара тўловлари; чипталарнинг сотилиши; даврий нашрларга обуна тўлови ва бошқалар.
6240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати узайтирилган мажбуриятлар» счёти бўйича аналитик ҳисоблар ҳар бир солиқ ва мажбурий тўловларнинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади. 6230-«Муддати узайтирилган даромадлар» счёти облигация чиқарилган даврдан бошлаб йилнинг оралиғида харажат ёки даромадга тақсимланадиган, облигациялар юзасидан чегирма ёки устама бўйича субъектнинг узоқ муддатли мажбуриятларининг жорий қисмини акс эттиришга мўлжалланган.
Харидорларга ва буюртмачиларга тайёр маҳсулотларни, ТМБни етказиб бериш ёки қисман тайёр бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек, акцияга обуна бўлган юридик шахслардан олинган бўнаклар бўйича жорий мажбуриятлар ҳақидаги маълумотлар қўйидаги счётларда умумлаштирилади.
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»;
6320-«Акция обуначиларидан олинган бўнаклар»;
6390-«Бошқа олинган бўнаклар».
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр маҳсулот ва иш (хизмат) учун олинган тўловлар 6310-«Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар», 6320-«Акция оьуначиларидан олинган бўнаклар», 6390-«Бошқа олинган бўнаклар» счётларининг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Буюртмачиларга ишни тугатиб топшириш ва хизматни кўрсатиб бўлгандан сўнг, шунингдек, харидорларга маҳсулотни жўнатгандан кейин олинган бўнаклар харидор ва буюртмачиларнинг олдидаги мажбуриятларни камайтиради ва 6310-«Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар», 6320-«Акция обуначиларидан олинган бўнаклар», 6390-«Бошқа олинган бўнаклар» счётларининг дебети, хамда сотишни ҳисобга олиш тартибига кўра 9010, 9020, 9030, 9410, 9420, ёки 4010 счётларининг кредитида акс эттирилади.
Ушбу 6310-«Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар», 6320-«Акция обуначиларидан олинган бўнаклар», 6390-«Бошқа олинган бўнаклар» счётлари бўйича аналитик ҳисоб олинган жорий бўнакларнинг ҳар бир тури ва бўнак берилган шахслар бўйича олиб борилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг мулклари ва ходимларининг хаётини суғурта қиладила, Ҳисоблавнаган мехнат хақи, мукофотлар суммасига нисбатан белгиланган миқдорда ижтимоий суғуртага ажратма қиладилар ва бюджетдан ташқари ажратмаларни амалга оширадилар. Ушбу суғурта сарфларини ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмаларни, яъни мулк ва ходимларни суғурта қилиш, давлат ижтимоий суғуртаси, нафақа таъминоти, ходимларнинг тиббий суғуртаси учун ажратмалар, ёнғин, авария, табиий офат, экологик фожеалар ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларни маблағ билан таъминлаш учун суғурта жамғармаларини ташкил қилиш харажатлари, шу билан бирга субъектнинг мулкини, ходимларнинг ҳаётини, ҳамда учинчи шахсларнинг мулкий манфаатига келтирилган зарарлар учун фуқаролик жавобгарликни суғурта қилиш сарфлари қўйидаги счётларда амалга оширилади:
«Мулк ва шахсий суғурта бўйича тўловлар»; «Ижтимоий суғурта бўйича тўловлар»; «Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар».
Ижтимоий суғурта учун мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш тартиби тегишли қонунлар ва меёрий ҳужжатлар билавн бошқарилади.
6510-«Мулк ва шахсий суғурта бўйича тўловлар» счёти мулкни ва ходимларни суғурта қилиш (ижтимоий ва тиббий суғурта бўйича ҳисоблашишлардан ташқари) бўйича ҳисобларни умумлаштириш ва ахборот бериш учун мўлжалланган.
«Давлат мақсадли фондларига тўловлар» счёти бандлик жамғармаси учун ажратмалар бўйича субъектнинг қарздорлик суммаси хақидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қонунлар ва бошқа меёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Суғурта ва жамғармаларга тўлов бўйича қарз суммалари 6510, 6520 счётларнинг кредити бўйича ишлаб чиқариш харажатларини, давр харажатларини ёки тўловларнинг бошқа манбаларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебет томони билан боғланган холда акс эттирилади.
Тўланаган суғурталар ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар тегишли 5010, 5020, 5110, 5210, 5510, 5520, 5590, 6910 ва 6940 счётнинг кредитидан амалга оширилади ва 6510, 6520 счётларининг дебет томонида қайд қилиниб, ушбу қарзлар ҳисобдан чиқарилади. Суғурталар бўйича ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бўлган тўловларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир суғуртанинг ва ажратманинг тури бўйича айрим юритилади.
Дивидендлар бўйича субъектларнинг таъсисчилар олдидаги жорий мажбуриятлари ва чиқаётган таъсисчиларнинг улушлари қуйидаги счётларда ҳисобга олинади: 6610-«Тўланадиган дивидендлар»; 6620-«Чиқаётган таъсисчиларга улушлар бўйича қарзлар».
Мамлакатимиз худудида ва чет элда жойлашган қарз берувчилар ва банкдан сўмда ва чет эл валютасида олинган турли қисқа муддатли (12 –ой муддатигача) кредит ва қарз (заём) ларни қайд қилиш ва уларнинг ҳаракати ҳақидаги маълумотни умумлаштириш қўйидаги счётларда амалга оширилади: 6810-«Банкнинг қисқа муддатли кредитлари»; 6820-«+исқа муддатли қарз (заём)лар»; 6830-«Тўланадиган облигациялар»; 6840-« Тўланадиган векселлар»;

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling