Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
-Мавзу: Корхоналар ҳисоботлари
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид ибора ва тушунчалар
- Идентив ўқув мақсадлари : 1.1.
- 1-савол баёни. Ҳисобот турлари ва таркиби.
14-Мавзу: Корхоналар ҳисоботлари
Ажратилган вақт – 4 соат Асосий саволлар: 1. Ҳисобот турлари ва таркиби. 2. Ҳисобот тузиш ва тақдим қилиш тартиби. Мавзуга оид ибора ва тушунчалар: тезкор ҳисоб, бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоб, даврий ва йиллик ҳисобот, йиллик инвентаризация. Мавзуга оид илмий муаммолар: 1. Маълумки, бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёни асосан тўртта босқичдан иборатдир. Бунга ўз мулоҳазаларингизни билдиринг. 2. Бухгалтерия ҳисобининг Халқаро стандартидаги асосий талаблардан бири – ҳисобот тушунарли ва оддий бўлишидир. Бунга изоҳ беринг. 1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда ҳисобот турлари ва таркиби тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 1.1. Ҳисобот олдига қўйилган талабларни изоҳлаб бера олади. 1.2. Йиллик ҳисобот шаклларининг иқтисодий мазмунини очиб бера олади. 1-савол баёни. Ҳисобот турлари ва таркиби. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир ҳўжалик юритувчи субъект ўзининг олдига қўйган мақсадларига эришиши учун энг аввало: -ўзининг ўтган ҳисобот давридаги молиявий хўжалик фаолиятини акс эттириши, таҳлил қилиши ва баҳолаши: -ташқи (инвесторлар, давлат муассасалари ва юқори ташкилотлар) ва ички истеъмолчилар учун ўзининг молиявий хўжалик фаолиятини умумлаштирувчи маълумотларни бир тизимга келтирган ҳолда йиғиб тақдим қилишлари лозим. Ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда мулкий ва ташкилий шаклларидан қатъий назар ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўзининг ўтган даврдаги молиявий хўжалик фаолиятини ёритиши ва унга баҳо бериши, яъни ҳисобот тузиши шарт. Чунки ҳисоботда хўжалик юритувчи субъектларнинг маълум даврдаги шарт-шароити ва фаолиятининг натижасини ёритадиган кўрсаткичлар тизими акс эттирилади. Чунончи; жорий ҳисоб кўрсаткичларидан олинган қисқа маълумотлар; молиявий хўжалик фаолиятини ёритувчи жамғарма маълумотлар. Ҳисобот бухгалтерия ҳисоби жадвалининг тугалланувчи босқичи ҳисобланиб, жорий ҳисобнинг ҳамма шаклларида жамғарилган маълумотларга асосан тузилади; тезкор (оператив) ҳисобнинг маълумотлари; бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари; статистика ҳисобининг маълумотлари; Бизга маълумки бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёни асосан тўртта босқичдан иборатдир; ҳар бир воқеа (муомала) ҳужжатлаштирилади; ушбу воқеа (муомала)даги маълумотлар гуруҳлаштирилиб бир ҳил кўринишдаги маълумотларга айлантирилади, яъни бухгалтерия ҳисобининг счётларида қайд қилинади; Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл ва мазмундаги ҳисобот шакллари тўлғазилади; хўжалик фаолиятини баҳолаш ва уни яна ҳам ривожлантириш мақсадида тадбирлар белгилаш учун ҳисобот маълумотлари таҳлил килинади. Ҳисоботлар асосан қўйидаги белгиларга мувофиқ бир биридан фарқ қилади; тақдим қилинаётган маълумотлар хажми бўйича; қандай мақсад учун тузилиши; қамраган даври бўйича. Фойдаланиш мақсадига қараб қўйидагича гурухланади; -Ташқи субъектнинг фаолияти билан манфаатдор ёки унга қизиқувчи шахслар фойдаланиши учун, субъектнинг фаолият тури, даромади даражаси ва мулкининг аҳволи тўғрисидаги маълумотлар. Бу ҳисоботни матбуотда эълон қилиш зарурияти туғилади ва ҳалқаро терминда «омма учун» деб ҳам юритилади. -Ички хўжалик маъмуриятининг талаби учун тузиладиган ҳисоботлар. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling